55.Haydash jarayonining qanday turlari mavjud? Ularga ta’rif bering.
Ҳайдаш ва ректификация жараёнлари бир хил температурада аралашма компонентларининг турли учувчанлигига асослангандир.
Юқори учувчанликка эга компонент енгил учувчан, паст учувчанликка эга компонент қийин учувчан деб номланади. Демак, енгил
учувчан компонент қийин учувчанга қараганда пастроқ температурада қайнайди. Шунинг учун ҳам, улар паст ва юқори температурада
қайнайдиган компонентлар деб аталади. Ҳайдаш ёки ректификация жараёнида бошланғич аралашма енгил учувчан компонента
билан бойитилган дистиллят ва қийин учувчан компонент билан бойитилган куб қолдиғига ажралади..Ҳайдаш жараёнида ҳосил
бўлган буғ конденсатор - дефлегматорга конденсациялаш натижасида дистиллят олинади. Қурилма кубида эса - куб қолдиғи қолади.
56.Oddiy haydash necha xil usulda amalga oshiriladi? Ularni izohlang.
Суюқлик аралашмаларини бир маротаба қисман буглатиш йўли билан ажратиш жараёни оддий ҳайдаш деб номланади.
Оддий ҳайдаш жараёнини эритма компонентлари учувчанлиги орасидаги фарқ катта бўлган ҳоллардагина қўллаш
мақсадга мувофиқ ва юқори самара беради. Оддий ҳайдаш куйидаги усулларда амалга оширилади: фракцияли ҳайдаш;
дефлегмация билан ҳайдаш; сув бути билан ҳайдаш; молекуляр ҳайдаш.
57.Fraksiyali haydash deb nimaga aytiladi?
Фракцияли ҳайдаш Бу усул ҳайдаш кубидаги эритмани астасекин буғлатиш йўли билан олиб бориладиган ажратиш
жараёнидир. Жараён давомида ҳосил бўлаётган буғ конденсатор 2 га узатилади ва у ерда конденсацияланиб, дистиллят
ҳолатида йиғгич 3 га юборилади. Жараён тугагандан сўнг, куб 1 даги куб қолдиғи чиқариб ташланади. Куб 1 тўйинган сув
буғи ёки тутун газлари билан қиздирилади. Эритмани ҳайдаш жараёнида куб қолдиғида енгил учувчан компонент
микдори ва дистиллят таркибидаги микдори максимал қийматдан минималгача камаяди. Шунинг учун, ҳар хил таркибли
дистиллят фракциялари турли йиғгичларга ажратиб олинади. Ҳар хил таркибли маҳсулот олишга мўлжалланган
эритмаларни ажратиб олиш усули фракцияли ҳайдаш деб номланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |