50.Massa almashinish jarayonlarining ishchi chiziq tenglamasi haqida ma’lumot bering. (5.8) ва (5.9) лар ишчи чизиқ
тенгламасини характерлайди. Улардан, масса алмашиниш курилмаларини ҳисоблашда фойдаланилади. Шундай қилиб,
мувозанат ва ишчи чизиқ тенгламаларидан жараённинг йўналишини ҳам аниқлаш мумкин.’ Ҳақиқий (ишчи)
концентрациялар орасидаги боғлиқликни ифодаловчи тўғри чизиқ тенгламаси (5.9) жараённинг ишчи чизиғи деб
номланади.
51.Haydash jarayoni haqida ma’lumot bering. Haydashning rektifikatsiyadan qanday farqi bor?
Ҳайдаш ёки ректификация жараёнида бошланғич аралашма енгил учувчан компонента билан бойитилган дистиллят ва
қийин учувчан компонент билан бойитилган куб қолдиғига ажралади..Ҳайдаш жараёнида ҳосил бўлган буғ конденсатор -
дефлегматорга конденсациялаш натижасида дистиллят олинади. Қурилма кубида эса - куб қолдиғи қолади.
52.Haydash va rektifikatsiya jarayonlarida yengil uchuvchan va og’ir uchuvchan komponentlar deb qanday komponentlarga
aytiladi?
Ҳайдаш ва ректификация жараёнлари бир хил температурада аралашма компонентларининг турли учувчанлигига
асослангандир. Юқори учувчанликка эга компонент енгил учувчан, паст учувчанликка эга компонент қийин учувчан
деб номланади. Демак, енгил учувчан компонент қийин учувчанга қараганда пастроқ температурада қайнайди. Шунинг
учун ҳам, улар паст ва юқори температурада қайнайдиган компонентлар деб аталади
.
53.Distilyat va kub qoldig’i tushunchalariga ta’rif bering.
Ҳайдаш ёки ректификация жараёнида бошланғич аралашма енгил учувчан компонента билан бойитилган дистиллят ва
қийин учувчан компонент билан бойитилган куб қолдиғига ажралади..Ҳайдаш жараёнида ҳосил бўлган буғ конденсатор
- дефлегматорга конденсациялаш натижасида дистиллят олинади. Қурилма кубида эса - куб қолдиғи қолади.
54.Konovalovning birinchi qonunini izohlang.
бир хил қайнаш температурасида буғдаги енгил учувчан компонент концентрацияси унинг суюкдик буғлари мувозанат
концентрациясидан катта бўлади.. «Суюкдик буғ» сисгеманинг бу хоссаси Коноваловнинг биринчи қонунига бўйсунади,
яъни эритма билан мувозанатда бўлган буғ доим ўзида шундай компонентни ортиқча ушлайди, бунда эритмага шу
компонентдан қўшилганда унинг қайнаш температураси камаяди. Масапан, этил спиртига сув қўшилса, системанинг
қайнаш температураси пасаяди. Коноваловнинг l-қонунига биноан, эритманинг қайнаши даврида сув буғи фазасининг
спирг буғлари билан бойиши содир бўлади. Ректификация жараёнини ҳисоблаш учун у - х диафаммадан фойдаланиш
қулайдир.
Do'stlaringiz bilan baham: |