45.
|
Жамоат хавфсизлигини таъминлаш соҳасида, жумладан фуқароларнинг ва тадбиркорлик субъектларининг мол-мулкларини ҳимоя қилишда давлат-хусусий шериклик механизмларини кенг татбиқ этиш мақсадида хусусий қўриқлаш хизматларининг ҳуқуқий асосларини яратиш.
|
2019 йил
1 февраль
|
ИИВ, Бош прокуратура, ДХХ, Молия вазирлиги,
Адлия вазирлиги
|
—
|
—
|
Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.
Лойиҳада:
нодавлат ташкилотларга жисмоний
ва юридик шахсларга тегишли объектларда хавфсизликни таъминлаш бўйича қўриқлаш фаолияти билан шуғулланиш ва хизматлар кўрсатишга рухсат бериш;
қўриқланадиган объектларда жамоат тартибини таъминлашда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан яқиндан ҳамкорлик қилиш заруратини инобатга олган ҳолда, нодавлат ташкилотларнинг қўриқлаш
фаолияти билан шуғулланишини лицензиялаш шартлари ва талабларини ўрнатиш;
нодавлат ташкилотларнинг қўриқлаш фаолияти билан шуғулланиш тартибини белгилаш;
нодавлат қўриқлаш ташкилотларини ходимлар билан тўлдириш, уларнинг касбий тайёргарлиги ва малакасини ошириш механизмларини ишлаб чиқиш назарда тутилади.
|
46.
|
Профилактика инспекторларига кўмаклашувчи профессионал фаолиятни такомиллаштириш
|
2019 йил
20 февраль
|
ИИВ,
«Маҳалла» хайрия жамоат фонди,
Бош прокуратура,
|
—
|
—
|
Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси.
Лойиҳада:
профилактика инспекторларининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ёрдамчилари фаолиятини ташкил этиш;
профилактика инспекторларининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ёрдамчиларининг меҳнатига ҳақ тўлаш механизми ҳамда уларнинг вазифа
ва ваколатларини белгилаш;
профилактика инспекторларининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ёрдамчиларини тайинлаш ва ички ишлар органлари хизматига ҳамда олий ўқув юртларига ўқишга қабул қилишда белгиланадиган имтиёзларнинг мезонлари назарда тутилади.
|