III. ИҚТИСОДИЁТНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ВА ФАОЛ ИНВЕСТИЦИЯ ЖАЛБ ЭТИШНИНГ УСТУВОР ЙЎНАЛИШЛАРИ
3.1. Макроиқтисодий барқарорликни мустаҳкамлаш ва юқори иқтисодий ўсиш суръатларини сақлаб қолиш
|
50.
|
Иқтисодиёт ривожига жиддий туртки берадиган соҳаларни ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқиш.
Тўқимачилик, нефть-газ, электр энергетика, қимматбаҳо ва рангли металл, автомобилсозлик ва кимё соҳаларида босқичма-босқич ислоҳотларни амалга ошириш.
|
2019 йил
1 июль
|
Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги,
Молия вазирлиги,
Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси,
Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги, Меҳнат вазирлиги,
вазирлик ва идоралар
|
—
|
—
|
Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.
Лойиҳада:
табиий ва меҳнат ресурслари самарали жойлашувидан келиб чиқиб, миллий иқтисодиётнинг ривожига жиддий туртки берадиган соҳаларни, жумладан тўқимачилик,
нефть-газ, электр энергетика, қимматбаҳо ва рангли металл, автомобилсозлик ва кимё соҳаларини ўрта муддатда ривожлантириш ҳамда ислоҳ қилишнинг асосий йўналиш
ва индикаторлари;
мазкур соҳалардаги ислоҳотларни амалга ошириш бўйича тўғридан-тўғри чоралар назарда тутилади.
|
51.
|
«Хуфёна иқтисодиёт» салмоғини иқтисодий усулларни ишлатган ҳолда қисқартириш.
|
2019 йил
1 июнь
|
Давлат солиқ қўмитаси,
Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги,
Бош прокуратура,
Давлат божхона қўмитаси,
Молия вазирлиги,
Адлия вазирлиги,
Марказий банк,
Меҳнат вазирлиги,
«Ўзстандарт» агентлиги,
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги
|
—
|
—
|
Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.
Лойиҳа билан «хуфёна иқтисодиёт» омилларини соҳалар ва тармоқлар кесимида таҳлил қилиб, уни камайтириш юзасидан чора-тадбирлар дастури тасдиқланади.
Дастурда:
иқтисодий фаолиятни легаллаштириш юзасидан норматив-ҳуқуқий асосларни такомиллаштириш;
импорт қилинган товарлар ҳисоботларининг электрон тарзда шаклланишини таъминлаш;
айрим товарлар учун идентификация маркировка қилишнинг ягона тизимини жорий этиш ва солиқ органлари томонидан маҳсулотни ҳисобга олишнинг электрон базасини яратиш;
электрон тижорат фаолиятини қонунийлаштириш ва назорат қилиш механизмини жорий этиш;
нақд пулсиз ҳисоб-китобни рағбатлантириш механизмини ишлаб чиқиш, шу жумладан жисмоний шахслар ўртасида кўчмас мулк объектлари
ва автотранспорт воситалари олди-сотдиси ва бошқа йирик миқдордаги битимлар бўйича ҳисоб-китобларни банк орқали амалга ошириш тизимини ривожлантириш;
тадбиркорлар фаолиятига давлат идоралари томонидан ноқонуний аралашув ҳолатларига қатъий йўл қўймаслик;
«холис харидор» тизимини кенг жорий қилиш, «хуфёна иқтисодиёт» бўйича «ишонч телефонлари»ни ташкил қилиш ва мазкур соҳада тасдиқланган хабарни берган шахсларни рағбатлантириш;
давлат органлари ишида шаффофлик ва очиқликни таъминлаш назарда тутилади.
|
52.
|
Қўшимча имконият ва манбалар ҳисобидан бюджет дефицитини камайтириш.
|
Йил давомида
|
Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси,
Ҳисоб палатаси,
Бош прокуратура,
Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар
ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари
|
—
|
—
|
Амалий чора-тадбирлар.
Бунда кутилаётган дефицитни камайтириш, шу жумладан солиқ базасини кенгайтириш ва самарасиз харажатларни мақбуллаштириш юзасидан аниқ чоралар амалга оширилади.
|
53.
|
|
Do'stlaringiz bilan baham: |