1. Давлат ва жамият қурилиши / Давлат дастурлари, концепциялари ва бошқалар


II. ҚОНУН УСТУВОРЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ ВА СУД-ҲУҚУҚ ТИЗИМИНИ ЯНАДА ИСЛОҲ ҚИЛИШНИНГ УСТУВОР ЙЎНАЛИШЛАРИ


Download 1.37 Mb.
bet11/66
Sana27.02.2023
Hajmi1.37 Mb.
#1233910
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   66
Bog'liq
@talimyangiliklari PF-5635

II. ҚОНУН УСТУВОРЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ ВА СУД-ҲУҚУҚ ТИЗИМИНИ ЯНАДА ИСЛОҲ ҚИЛИШНИНГ УСТУВОР ЙЎНАЛИШЛАРИ

2.1. Суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини таъминлаш, суднинг нуфузини ошириш, суд тизимини демократлаштириш ва такомиллаштириш

35.

«Халқаро тижорат арбитражи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини ишлаб чиқиш.

2019 йил
1 февраль

Вазирлар Маҳкамаси,
Савдо-саноат палатаси, Адлия вазирлиги,
Олий суд





Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси.
Лойиҳада арбитр сифатида хорижий мутахассисларни жалб қилиш ва хорижий мамлакатлар қонунчилигини қўллаш, низоларни халқаро арбитраж орқали кўриб чиқишнинг ҳуқуқий асослари назарда тутилади.

36.

Суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларда фаолият кўрсатаётган ходимларнинг малакасини ошириш.

2019 йил
1 апрель

Адлия вазирлиги, Судьялар олий кенгаши, Олий суд, Конституциявий суд,
Бош прокуратура, ДХХ





Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси.
Лойиҳада суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларда узоқ муддат давомида (5 йил ва ундан ортиқ) бенуқсон фаолият кўрсатаётган ўрта
ва ўрта махсус маълумотли ёки бошқа мутахассислик бўйича олий маълумотга эга ходимларни кейинчалик мазкур органда камида 5 йил ишлаб бериш шарти билан имтиёзли равишда шартнома асосида сиртқи бўлимларда олий юридик таълим муассасаларига қабул қилиш ва мақсадли тайёрлаш тизимини жорий этиш назарда тутилади.

37.

Судьялик лавозимига номзодларни танлаш ва тайинлаш тартибини такомиллаштириш.

2019 йил
1 март

Судьялар олий кенгаши, Олий суд, Конституциявий суд,
Ўзбекистон судьялар ассоциацияси,
Адлия вазирлиги





Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси.
Лойиҳада:
судьяликка номзодларни конкурс асосида олдиндан танлаб олиш механизмини жорий этиш;
кенг жамоатчилик фикри ўрганилган ҳолда судьялар ҳамжамияти томонидан судьяларни тайинлаш тартибини жорий этиш назарда тутилади.

38.

Судьялик лавозимига илк маротаба тавсия этиладиган номзодлар учун амалдаги ёш цензини қайта кўриб чиқиш.

2019 йил
15 май

Судьялар олий кенгаши, Олий суд, Конституциявий суд, Ўзбекистон судьялар ассоциацияси, Адлия вазирлиги





Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси.
Лойиҳада судьяларни етарли ҳаётий тажриба ва юқори малакага эга шахслардан шакллантириш мақсадида судьяликка илк бор тайинланадиган номзодлар учун ёш цензини қайта кўриб чиқиш назарда тутилади.

39.

Судьянинг махсус кийими тавсифи ва намуналарини ишлаб чиқиш.

2019 йил
15 март

Олий Мажлис Сенати,
Олий суд, Конституциявий суд,
Судьялар олий кенгаши, Ўзбекистон судьялар ассоциацияси

500 млн

Давлат бюджети маблағлари

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати қарори лойиҳаси.
Лойиҳада судьянинг махсус кийими тавсифи ва намуналарини тасдиқлаш назарда тутилади.


Download 1.37 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling