1. Давлат ва жамият қурилиши / Давлат дастурлари, концепциялари ва бошқалар


Фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини таъминлаш


Download 1.37 Mb.
bet12/66
Sana27.02.2023
Hajmi1.37 Mb.
#1233910
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   66
Bog'liq
@talimyangiliklari PF-5635

2.2. Фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини таъминлаш

40.

Ресторан, кафе ва бошқа кўнгилочар объектларда ҳуқуқ-тартибот ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш талабларини ўрнатган ҳолда уларнинг тунги пайтда ишлаш тартибини белгилаш.

2019 йил
10 февраль

ИИВ, Бош прокуратура, Давлат солиқ қўмитаси, Миллий гвардия, Адлия вазирлиги





Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.
Лойиҳада ресторан, кафе ва бошқа кўнгилочар объектларда ҳуқуқ-тартибот ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш талаблари, ушбу кўнгилочар объектларнинг тунги пайтда ишлаш тартиби назарда тутилади.

41.

Фуқароларга паспорт хизмати кўрсатиш тизимини соддалаштириш.

2019 йил
10 сентябрь

ИИВ, ДХХ,
Бош прокуратура, Адлия вазирлиги





Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси.
Лойиҳада:
туман, шаҳар миграция ва фуқароликни расмийлаштириш хизматларидаги Ўзбекистон Республикаси фуқароларини турган жойи бўйича ҳисобга олиш, Ўзбекистон Республикасининг бошқа вилоятларидан келган фуқароларини доимий прописка қилиш, ҳудуд ичида бир манзилдан иккинчи манзилга ўтган фуқароларини доимий прописка қилиш хизматларини уларнинг яшаб турган жойларига яқин бўлган туман, шаҳар ички ишлар бўлимларида амалга оширишни йўлга қўйиш;
ушбу хизматларни Давлат хизматлари агентлиги томонидан ҳам амалга оширилиши назарда тутилади.

42.

Илғор хорижий тажриба
ва халқаро стандартларни инобатга олиб, жазони ижро этиш тизимида шахсни ахлоқан тузатишважамиятга ижтимоий мослашувини таъминлаш.

2019 йил
20 ноябрь

ИИВ, ДХХ,
Бош прокуратура, Адлия вазирлиги





Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари.
Лойиҳаларда:
пробация хизмати фаолиятининг механизмлари, маҳкумларга ижтимоий-ҳуқуқий ва психологик ёрдам кўрсатиш тартибини жорий этиш;
маҳкумларни рағбатлантиришнинг адолатли мезонларини ишлаб чиқиш;
вояга етмаган маҳкумларнинг ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар билан учрашишга бўлган ҳуқуқига нисбатан чекловларни бекор қилиш;
маҳкума аёлларнинг ўз фарзандлари билан учрашишининг алоҳида тартибини белгилаш;
маҳкумларнинг учрашувлари ва телефон орқали сўзлашувлари
сонини кўпайтириш, учрашувларни алмаштириш тизими назарда тутилади.


Download 1.37 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling