Эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари фаолиятининг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш.
|
2019 йил
1 март
|
Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси,
Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги,
Адлия вазирлиги
|
—
|
—
|
Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси.
Лойиҳада эркин иқтисодий зоналар бўйича қабул қилинган қонун ҳужжатларини хатловдан ўтказиш асосида «Махсус иқтисодий зоналар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини ишлаб чиқиш назарда тутилади.
|
121.
|
Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш.
|
2019 йил
1 март
|
Давлат-хусусий шериклик агентлиги,
Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги,
Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси,
Адлия вазирлиги
|
—
|
—
|
Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.
Лойиҳада:
давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини амалга ошириш белгиланган ҳужжатларни хатловдан ўтказиб, ёндашув, тартиб ва амалга ошириш механизмини унификациялаш;
лойиҳалар амалга ошириладиган соҳа ва корхоналар рўйхатини шакллантириш ҳамда шартларини белгилаш;
инфратузилма объектларини қуриш ва улардан фойдаланиш, коммунал хизмат кўрсатиш соҳаларида давлат-хусусий шерикликни жорий қилиш режасини тасдиқлаш назарда тутилади.
|
122.
|
Ўзбекистон Республикасининг «Концессиялар тўғрисида»ги Қонунини қайта кўриб чиқиш.
|
2019 йил
1 март
|
Давлат-хусусий шериклик агентлиги,
Давлат активларини бошқариш агентлиги,
Адлия вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси
|
—
|
—
|
Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси.
Лойиҳада:
концессия объектларини бериш, шартномани расмийлаштириш, давлат ва инвесторларнинг ўзаро муносабатларини аниқ тартибга солувчи механизмларни белгилаш;
«Давлат-хусусий шериклик тўғрисида»ги қонун лойиҳасини «Концессиялар тўғрисида»ги Қонун нормаларини инобатга олган ҳолда қайта кўриб чиқиш назарда тутилади.
|
|