А. Абдухакимов,
Бош прокуратура
Н. Йўлдошев
72-мақсад: Қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш хизматлари сифатини яхшилаш
|
11.
|
Чиқиндиларни маиший чиқинди турларига қараб, алоҳида-алоҳида тўплаш ва олиб чиқиб кетиш тизимини жорий қилиш бўйича Ҳукумат қарори лойиҳаси.
|
Хорижий тажрибадан келиб чиқиб чиқиндиларни алоҳида саралаш тизимини босқичма-босқич амалга ошириш доирасида дастлаб Бухоро шаҳри ва Тошкент туманида, кейинчалик эса республиканинг барча ҳудудларида жорий қилиш.
|
2023 йил декабрь
|
Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги
А. Абдухакимов
|
12.
|
Ҳосил бўлаётган чиқиндиларни полигонларга йўналтирмасдан, максимал даражада қайта ишлаш ва қайта ишлаш имкони бўлмаган чиқиндиларини куйдиришни йўлга қўйиш бўйича Ҳукумат қарори лойиҳаси.
|
Маиший чиқиндиларни қайта ишлаш ва уларни муқобил энергия ишлаб чиқаришга йўналтириш ҳисобига 2026 йилгача барча маиший чиқинди полигонларини рекультивация қилиш.
Бунда:
ҳар бир вилоятда аҳоли сони ва ҳосил бўладиган маиший чиқиндилар кўламидан келиб чиқиб қайта ишлаш заводларини ишга тушириш;
чиқиндилар билан тўлган полигонларни ёпиш (рекультивация қилиш) ва маҳаллий ҳокимлик захирасига қайтариш;
қолган полигонларни реконструкция қилиш ва замонавий технологиялар асосида янги полигонларни қуришни назарда тутиш.
|
2023 йил декабрь
|
Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги
А. Абдухакимов
|
13.
|
Барча мавжуд полигонлардаги чиқиндиларнинг тўлиқ қайта ишлаш, «яшил тариф» ва «яшил субсидиялар» тизимларини жорий қилиш бўйича Ҳукумат қарори лойиҳаси.
|
|