7.
|
Техникумларда кредит-модуль тизимини жорий этиш бўйича Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси.
|
1. Таълимнинг кредит-модуль тизими жорий этиладиган таълим ташкилотлари рўйхатини тасдиқлаш.
2. Ўқув жараёнига кредит-модуль тизимини жорий этишда таълим дастури, фанлар каталоги, академик мобиллик, таълим тўғрисидаги маълумотнома, кредитларни тан олиш ва кўчириб ўтказишга тааллуқли ҳужжатларни тасдиқлаш.
3. Техникумларнинг ўқув юкламаси ва ўқувчи томонидан бир ўқув йилида тўпланадиган кредитлар ҳажмини белгилаш.
4. Кредит-модуль тизимида ўқийдиган ўқувчиларни ўқишдан четлаштириш, қайта тиклаш, курсдан курсга ўтказиш тартибини белгилаш.
|
2023 йил октябрь
|
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги
И. Абдурахманов, манфаатдор вазирлик ва идоралар
|
8.
|
Олий таълим муассасаларига кириш жараёнини янада такомиллаштириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси.
|
1. Олий таълим муассасаларига кириш учун берилган имтиёзларни хатловдан ўтказиб, уларни қайта кўриб чиққан ҳолда ягона ҳужжатда тугал рўйхати шаклида шакллантириш.
2. Ушбу имтиёзларни умумий квотага киритмаслик тўғрисидаги қоидани белгилаш.
|
2023 йил ноябрь
|
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги
И. Абдурахмонов
|