1. Аҳолига ўз соғлиғи ва овқатланишини назорат қилишни ўргатиш ва тўғри овқатланиш бўйича мобил илова яратиш.
2. Болаларга мўлжалланган носоғлом озиқ-овқат маҳсулотлари ва ичимликлар, болалар озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда энергетиклар, дори воситалари, биологик фаол моддалар рекламасига талаб ва чекловларни кучайтириш.
3. Таълим муассасаларида болалар ва ёшлар учун тавсия этилмайдиган маҳсулотлар, шу жумладан таркибида шакар, туз, трансёғлар миқдори юқори бўлган озиқ-овқат маҳсулотлари, таъм ва ранг берувчи қўшимчалар рўйхатини тасдиқлаш ва уларнинг истеъмолини камайтириш.
4. Маҳаллий маҳсулотлар турларидан келиб чиқиб, аҳолининг ҳар бир хавф гуруҳи ва касаллик турлари учун алоҳида-алоҳида соғлом овқатланишга қаратилган тавсияларни ишлаб чиқиш.
5. Болалар, катталар ва кексалар учун қисқа тўғри овқатланиш бўйича тавсиялар, соғломлаштириш машқлари ва гигиена қоидалари тўпламини яратиш.
6. Сурункали касалликларни бошқариш дастурини ишлаб чиқиш, тасдиқлаш ва амалиётга жорий қилиш.
7. Амбулатор шароитда динамик назоратга олинадиган касалликлар рўйхатини шакллантириш, тасдиқлаш ва амалиётга жорий этиш.
8. Тошкент шаҳрида тажриба-синов тариқасида аҳолининг энг кўп мурожаатларига сабаб бўлган сурункали (гипертония касаллиги, юрак ишемик касаллиги, қандли диабетнинг 2-тури, бронхиал астма, ўпканинг сурункали касаллиги) касалликлар билан диспансер назоратида турган беморларни «реимбурсация» дастури доирасида 11 турдаги дорилар билан таъминлаш.
|
2023 йил ноябрь
|
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
А. Иноятов
|
1.3. Ижтимоий хизматлар кўрсатиш ва камбағалликни қисқартириш бўйича ислоҳотлар
(Масъул — Ж. Қўчқоров, З. Махкамова, М. Оллоёров)
|
|
Do'stlaringiz bilan baham: |