1. Тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланмоқчи бўлган хотин-қизлар учун қўшимча имтиёзлар тақдим этиш.
2. Буюртма асосида ишсиз ва иш қидирувчи хотин-қизларни давлат ёки нодавлат таълим ташкилотларида ҳамда тайёрлов курсларида мақсадли ўқитиш тизимини яратиш.
|
2023 йил сентябрь
|
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги
Б. Мусаев,
Оила ва хотин-қизлар қўмитаси
О. Парпибоева
|
15.
|
Оила ва хотин-қизлар қўмитаси тизимида фаолият олиб бораётган масъул ходимларнинг малака ва кўникмаларини ошириш, шунингдек, хотин-қизлар фаоллари ҳамда «Оқила аёллар» ҳаракати аъзоларини рағбатлантириш бўйича Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси.
|
1. Оила ва хотин-қизлар қўмитаси тизимида фаолият олиб бораётган масъул ходимларнинг мунтазам малакасини ошириб бориш тизимини жорий этиш.
2. Маҳаллалардаги хотин-қизлар фаоллари ва «Оқила аёллар» ҳаракати аъзоларини самарали фаолиятига асосан рағбатлантириб бориш механизмини яратиш.
3. Фаолият самарадорлиги натижаларига кўра юқори кўрсаткичларга эришган маҳалладаги хотин-қизлар фаолларини рағбатлантириш тизимини жорий этиш.
|
2023 йил декабрь
|
Оила ва хотин-қизлар қўмитаси
О. Парпибоева,
«Оила ва хотин-қизлар» илмий-тадқиқот институти
Н. Эгамбердиева,
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги
И. Абдураҳмонов
|
16.
|
Давлат хизмати, таълим, илм-фан, спорт, соғлиқни сақлаш ҳамда бошқа ижтимоий-иқтисодий соҳаларда хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятларни таъминлаш, хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш бўйича мақсадли чора-тадбирларни амалга ошириш.
|
|