1. Ҳар бир вилоятда камбағаллик даражаси юқори бўлган биттадан жами 14 та туманни камбағалликдан чиқариш учун комплекс ривожлантириш ва камбағалликдан чиқариш бўйича дастурни тасдиқлаш.
2. Танлаб олинган 14 та туманни Хитой тажрибаси асосида, шу жумладан янги ёндашувлар, инновацион ва «яшил» технологиялар ҳамда бошқарувнинг замонавий усулларини қўллаган ҳолда камбағалликдан чиқариш.
|
2023 йил декабрь
|
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги
Б. Мусаев,
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги
А. Хайдаров,
Бизнес-омбудсман
Д. Касимов
|
20.
|
Камбағал аҳолининг молиявий ресурслардан фойдаланиш имкониятларини оширишга оид Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси.
|
1. Янги молиявий инструментлар жорий этиш орқали камбағал аҳолининг молиявий ресурслардан фойдаланиш имкониятларини ошириш, шу жумладан уларга имтиёзли кредит ва субсидиялар бериш тизимини такомиллаштириш.
2. Эҳтиёжманд аҳолининг тадбиркорлик ташаббусларини янада қулай шартларда қўллаб-қувватлаш мақсадида рақамли микромолия ташкилотини ташкил этиш.
|
2023 йил ноябрь
|
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги
Б. Мусаев
|
21.
|
Даромади 1 миллион сўмдан ошмайдиган фуқароларга даромад солиғи бўйича имтиёзлар беришга оид қонун лойиҳаси.
|
Даромади 1 миллион сўмдан ошмайдиган фуқароларни даромад солиғини тўлашдан озод қилиш.
|
2023 йил октябрь
|
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги
А. Хайдаров
|
|