24-мақсад: Болаларни ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштириш
12.
|
Болаларга нисбатан тазйиқ ва зўравонлик ўтказишнинг олдини олишга қаратилган ҳуқуқий механизмларни кучайтириш бўйича қонун лойиҳаси.
|
1. Болаларни тазйиқ ва зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилишда давлат органларининг ваколатларини аниқ белгилаш.
2. Болаларга нисбатан тазйиқ ва зўравонлик ҳолатларининг олдини олиш, уларни аниқлаш, тазйиқларга чек қўйиш механизмини такомиллаштириш.
3. Тазйиқ ва зўравонликка учраган болаларга комплекс ёрдам кўрсатишни йўлга қўйиш.
|
2023 йил октябрь
|
Адлия вазирлиги
А. Ташкулов,
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги
М. Оллоёров,
Ички ишлар вазирлиги
П. Бобожонов,
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги
Х. Умарова
|
13.
|
Оилавий болалар уйи битирувчиларининг жамиятга мослашувини яхшилаш мақсадида 18 ёшга тўлгандан кейин ҳам ўқишни тугатиб, ишга жойлашиб олгунга қадар оилада қолиш механизмини жорий этиш.
|
1. «Оилавий болалар уйлари тўғрисида»ги низомга тегишли ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш.
2. Оилавий болалар уйлари битирувчиларининг жамиятга мослашувида жамоатчилик назоратини йўлга қўйиш.
|
2023 йил декабрь
|
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги
Ж. Абруев,
Олий Мажлиснинг Бола ҳуқуқлари бўйича вакили
(Болалар омбудсмани)
А. Юнусова,
Адлия вазирлиги
А. Ташкулов
|
25-мақсад. Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш тизимини кучайтириш, уларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини таъминлаш, ижтимоий, иқтисодий, сиёсий фаоллигини ошириш ва гендер тенгликни таъминлаш
|
14.
|
Хотин-қизларнинг таълим олиши, касбий кўникмаларни эгаллаши ва муносиб иш топишига кўмаклашиш, тадбиркорлигини ривожлантириш тизимини такомиллаштиришга оид Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси.
|
|