3. Кўкаламзорлаштириладиган майдонларда, шунингдек, ижтимоий соҳа объектларида кўчатларни экиш, суғориш тизимларини ўрнатиш.
|
2023 йил сентябрь
|
Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигига ажратилган маблағлар, маҳаллий бюджет маблағлари, ҳомийлик ва грант маблағлари
|
Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги
А. Абдухакимов,
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари
|
12.
|
Барча шаҳарларни тўлиқ «яшил белбоғ»лар билан қамраб олиш.
|
1. «Яшил белбоғ»ларни барпо этиш учун ер майдонларини белгилаш, уларни ўрнатилган тартибда ажратиш бўйича чоралар кўриш.
2. Ажратилган ер майдонлари бўйича ҳокимликлар билан лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш.
3. Тайёрланган лойиҳа-смета ҳужжатлари асосида тупроқ ва иқлим шароитига мос дарахт турларидан «яшил белбоғ»ларни барпо этиш.
4. «Яшил белбоғ»ларни доимий равишда қўриқлаш ва парвариш қилиш ишларини ташкил этиш.
|
2023 йил октябрь ойидан бошлаб дастур асосида
|
Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигига ажратилган маблағлар, маҳаллий бюджетларнинг қўшимча манбалари, ҳомийлик ва грант маблағлари
|
Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги
А. Абдухакимов,
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари
|
13.
|
Ҳар бир йирик саноат корхонасининг ҳудудида ва унга туташ ҳудудларда «яшил белбоғ»ларни барпо этиш.
|
Энергетика вазирлиги тасарруфига кирувчи 12 та, «Ўзкимёсаноат» АЖ таркибига кирувчи 11 та, «Ўзавтосаноат» АЖга қарашли 5 та, цемент ишлаб чиқарувчи 32 та, «Ўзметкомбинат» АЖ, «ОКМК» АЖ ҳамда «НКМК» АЖларда «яшил белбоғ»лар барпо этиш учун жами 4,4 млн дона кўчатлар экишни таъминлаш.
|
2023 йил сентябрдан бошлаб
|
Хўжалик юритувчи субъектлар маблағлари
|
Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги
|