14.
|
Республиканинг ўрмон билан қопланганлик даражасини 30 фоизга етказиш.
|
Ўрмон фонди ер майдонларида ўрмонларни кенгайтириш тадбирларини амалга ошириш ва ўрмон билан қопланганлик даражасини ошириш бўйича доимий равишда мониторинг юритишни йўлга қўйиш чора-тадбирларини белгилаш.
|
2023 йил октябрь
|
Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигига ажратилган маблағлар
|
Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги
А. Абдухакимов
|
15.
|
Оролбўйи минтақасидаги ўрмонзорларни 2,3 миллион гектарга етказиш, барча аҳоли пунктлари ва маҳаллаларда «яшил майдонлар»ни кўпайтириш.
|
1. Орол денгизининг қуриган тубида «яшил қопламалар» ҳимоя ўрмонзорлари барпо этиш лойиҳаси ва харитасини ишлаб чиқиш.
2. «Яшил қоплама»лар ва ҳимоя ўрмонзорлари барпо этиш учун чўл ўсимликлари турларини танлаш, талаб этиладиган уруғлик ва кўчат экиш материаллари захирасини яратиш.
3. Орол денгизининг қуриган туби ва Оролбўйи минтақасида (Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Навоий ва Бухоро вилоятлари) «яшил қоплама»ларни барпо этиш.
|
2023 йил декабрь
|
Ҳисоб-китобларга кўра, маҳаллий бюджетларнинг қўшимча манбалари, ҳомийлик ва грант маблағлари
|
Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги
А. Абдухакимов,
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Хоразм, Навоий ва Бухоро вилояти ҳокимликлари
|