1. Давлат ва нотижорат корхоналар молияси мохияти
Download 65.32 Kb.
|
Мавзу 3 1 Корхоналар молиясини иқтисодий асослари
- Bu sahifa navigatsiya:
- Якка тартибдаги тадбиркорлик
- Кичик корхона
Кичик бизнес субъектлари – корхона кўлами, ишлаб чиқариш ҳажми, ишловчилар сони, молиявий маблағлари миқдори ва бошқалар жиҳатидан имкониятлари чекланган ишлаб чиқарувчи субъектлар. Республикамизда кичик бизнес субъектлари тоифасига якка тартибдаги тадбиркорлар, микрофирмалар ва кичик корхоналар киради.
Якка тартибдаги тадбиркорлик – алоҳида фуқаролар томонидан ўзларининг таваккалчиликлари ва мулкий жавобгарликлари остида, шахсий даромад (фойда) олиш мақсадида амалдаги қонунчилик доирасида юритиладиган ташаббускорлик асосидаги хўжалик фаолияти. Микрофирма – кичик бизнес субъектларининг бир тури бўлиб, мамлакатимизда амалдаги қонунчиликка кўра саноат ишлаб чиқариш тармоқларида 20 кишигача, хизмат кўрсатиш соҳасида 10 кишигача, савдо ва умумий овқатланиш соҳасида 5 кишигача ишловчи корхоналар микрофирма ҳисобланади. Кичик корхона – кичик бизнес субъектларининг бир тури бўлиб, мамлакатимизда амалдаги қонунчиликка кўрасаноат ишлаб чиқаришининг айрим тармоқларида (масалан, енгил ва озиқ-овқат саноати, металлга ишлов бериш ва асбобсозлик саноати ва ҳ.к.) 100 кишигача, айримларида (масалан, машинасозлик, металлургия, ёқилғи-энергетика саноати ва бошқаларда) 50 кишигача, хизмат кўрсатиш соҳасида 25 кишигача ишловчи корхоналар кичик корхона ҳисобланади. «Ўзбекистон Республикасида кичик корхоналар тугрисида»ги Низомга мувофик мулкчилик шаклларидан катъий назар, юридик шахс хукукларига эга булган мустакил хужалик субъекти кичик корхона хисобланади. Кичик корхона микдори чекланган холда ходимлар ва мулкчилик, тула хужалик юритиш ва бошкарув хукуки билан узига тегишли мол-мулкка таяниб, махсулот ишлаб чикаради ва реализация килади, ишлар бажаради, хизматлар курсатади. Кичик корхоналар молияси бир катор фаркли хусусиятларга эга, Фаолият хажми, максади, шакли ва турлари молиялаштириш манбалари ва уларнинг структураси, рентабеллик курсаткичлари, контагентлар билан молиявий хамкорликка моддий таъсир этади. Хусусийлаштириш жараени кичик бизнесни ривожлантиришга ердам берди. Дамомий тушумга мулжалланган кичик корхоналар талаб ва таклиф, товарга булган эхтиежини кондириш, иш ва хизматлар курсатишда тез таъсир курсатадилар. Улар узига хос бозор инфраструктурасини ракобат мухитини яратади. Аммо кичик корхоналар фан, фондлар, ресурс хамда мехнат талаб килинадиган ишлаб чикаришда бошловчи булиб мустакил фаолият юритолмайди. Конкрет ва аник белгиланган вазифага эга булиб, керакли моддий-технологик ресурслар билан таъминланса, кичик корхоналар тез кайта курилиб, янги махсулот ишлаб чикаришни йулга куяди. Аммо ишлаб чикариш оммавий ва серияли булмайди. Йирик ва кичик бизнесни бирлаштириш субконтракт системаси, технология бериш, эгилувчанликни ошириш хам тезкорлик оркали таъминланади. Кичик корхоналар конунчиликда тасдикланмаган хамда унинг уставида белгиланган максадларга мос келувчи хужалик фаолияти, ташки иктисодий фаолият билан хам шугулланиши мумкин. Хар бир кичик корхона мулкига, хамда унинг фаолияти ва фаолият предметини курсатувчи фирма номи, хисоб-китоб ва бошка банкдаги счетлар, мухр ва бланкаларга эга булиши керак. Кичик корхона мулки бу: асосий фондлар, оборот активлари хамда киймати корхона балансида курсатилган бошка кимматликлар ва бошка узига тегишли булган мулклардир. Кичик корхоналар хукуклари давлат томонидан кафолатланган. Конунчиликда белгиланган холлардагина кичик корхоналар мулки олиб олиб куйилади. Кичик корхоналар мулкининг шаклланиш манбалари: - таъсисчиларнинг пулли ва моддий бадаллари махсулот реализацияси, иш бажариш, хизмат курсатиш ва бошка хужалик фаолиятидаги оладиган даромадлар кимматли когозлардан даромадлар кайтариб берилмайдиган тўловлар, ташкилот, корхоналар хамда фукароларнинг беминнат маблаглари хамда алмаштириш, совга хамда мерос сифатида утган мулклар конунчиликда таъкикланмаган бошка манбалар. Кичик корхона фаолиятини уставда белгиланган ва унинг холатига боглик холда, хамда бошка конунчилик актлари асосида устав фонди шакллантирилади. Устав фондига хисса сифатида мулкнинг турли шакллари хамда интеллектуал киймати булиши мумкин. Кичик корхоналар махсулот реализациясини шартнома еки мустакил белгиланган бахо ва таъриф асосида хамда конунчилик асосида амалга оширади. Кичик корхоналар мустакил равишда моддий техника таъминоти хамда ихтисослашган ташкилотлар, биржа, ярмаркаларда сотиб олиш, аукцион ва бошка воситалар оркали капитал курилишини амалга оширади. Давлат эхтиежлари учун хизмат килувчи кичик корхоналар тегишли тартибда моддий техника ресурслари хамда фондлар билан таъминланади. Корхона мустакил равишда иш хаки нормаси, системаси ва хажмини хамда ишчиларнинг бошка даромад турларини белгилайди. Кичик корхоналар молиявий ресурсларининг шаклланиш манбаи куйидагилар:даромад, амортизация, кимматли когозлар сотилишидан даромад, пай ва бошка бадаллар. Корхона ихтиёридаги даромад – соф фойдани корхона узи мустакил йуналтиради, резерв фондини ташкил этади хамда бошка ижтимоий ривожланиши учун зарур булган сохаларга йуналтиради. Download 65.32 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling