1. Давлат ва нотижорат корхоналар молияси мохияти
Download 65.32 Kb.
|
Мавзу 3 1 Корхоналар молиясини иқтисодий асослари
- Bu sahifa navigatsiya:
- 1.Давлат ва нотижорат корхоналар молияси мохияти. 1-савол баёни
Мавзу 3.1. Корхоналар молиясини иқтисодий асослари 1. Давлат ва нотижорат корхоналар молияси мохияти. 2. Хўжалик иттифоқлари ва уюшмалари молиясининг хусусиятлари. 3. Ҳиссадорлик жамиятлари молиясининг хусусиятлари. 4. Кичик корхоналар молиясининг хусусиятлари. 1.Давлат ва нотижорат корхоналар молияси мохияти. 1-савол баёни: Иқтисодиётнинг нотижорат соҳасига муассаса ва ташкилотларнинг молия ресурслари - бу улар томонидан ўз фаолиятларини кенгайтириш ва амалга оширишга қаратилган турли манбалардан сафарбар этиладиган пул маблағлари. Молия ресурсларини шакллантириш манбалари икки омил - кўрсатадиган хизматлар тури ва уларни кўрсатиш хусусияти (пуллик, бепул)га боғлиқ. Жамиятга кўрсатиладиган давлатни бошқариш ва мамлакатни мудофааси соҳаларида кўрсатиладиган хизматларни ҳар бир фуқаро ва юридик шахс бепул олади, уларни молиялаштиришнинг ягона манбаи бўлиб эса бюджет маблағлари хизмат қилади. Бунда давлат, давлат хизматчилари ва ҳарбий хизматчиларга муносиб ҳаёт кечириш ва хизмат бурчини бажариш учун нормал шароитларни таъминлайдиган юқори иш ҳақига эга бўлиш имкониятини берувчи ҳаражатларни бюджет ҳисобига молиялаштириш меъёрларини ўрнатиш зарур. Акс ҳолда коррупсия, давлат девони ходимларини пора бериб, сотиб олиш ҳолларидан қутулиб бўлмайди. Маданият, санъат, адлия соҳаларида кўрсатиладиган хизматларнинг баъзи турлари уларнинг истеъмолчиларига фақат пулли асосда кўрсатилади, холос. Бу - томоша тадбирлари хизматлари, кўргазмалар, нотариал, адвокатура иши ва бошқалар. Иқтисодиётнинг нобозор соҳасидаги хизматларнинг аксарий массасини ижтимоий - маданий хусусиятдаги хизматлар ташкил қилади. Улар ғоят турли-туман бўлиб, шу боисда истеъмолчиларга ҳам пулли асосда, ҳам бепул кўрсатилади ва демакки, улар молиялаштиришнинг турли манбаларига эга. Ҳозирги вақтда ижтимоий - маданий хусусиятдаги турли-туман хизматларни кўрсатадиган муассаса ва ташкилотларни молиялаштириш учун қуйидаги манбалар: Ўрнатилган нормативлар асосида муассаса ва ташкилотларга ажратилган бюджет маблағлари; Юридик шахслар билан тўзиладаган шартнома ва аҳоли буюртмасига асосан бажариладиган ишлар, ўтказиладиган пулли тадбирлар учун тушадиган давлат, хусусий ва ширкат корхоналари, жамоат ташкилотлари, фуқароларнинг пул маблағлари; Аҳоли ва бошқа истеъмолчиларга пулли хизматларни кўрсатиш ва ўзи ишлаб чиқарган буюмларни сотишдан тушган тушумлар; Иморат, иншоотлар, асбоб-ускунани ижарага беришдан келадиган тушум; Кўнгилли бадаллар, муассаса ва ташкилотларга давлат корхоналари, ширкатлар, жамоат ташкилотлари, хайрия ва бошқа ижтимоий жамғармалар, алоҳида фуқаролар беминнат берадиган моддий бойликлари; Ўзга пул тушумларидан фойдаланилади. Барча манбалардан тушган пул маблағлари муассасанинг молия ресурслари жамғармасини ҳосил қилади, улардан меҳнатга ҳақ тўлаш, моддий ва уларга тенглаштирилган ҳаражатларни қоплаш, бошқа ташкилот ва банклар билан ҳисоб-китоб, иқтисодий рағбатлантириш жамғармаларини тўзишда фойдаланилади. Йил ичида фойдаланилмаган тушумларнинг қолдиқлари муассаса тасарруфида қолади ва бюджетга ундирилмайди. Нотижорат фаолиятини амалга оширадиган барча муассасалар агарда улар мустақил баланс ва ҳисоб рақамига эга бўлишса, банк кредитидан фойдаланиш ҳуқуқига эгалар. Иқтисодиётнинг нобозор секторига мансуб муассаса ва ташкилотларда молия ресурсларини сафарбар этиш ва фойдаланиш турлича хўжалик юритиш услубларига қараб амалга оширади. Сметали молиялаштириш ва ўз-ўзини қоплаш усуллари мавжуд. Сметали молиялаштиришда асосий хизматлар истеъмолчиларга бепул кўрсатилади. Молия ресурсларини шакллантиришнинг бош манбаи бўлиб, даромад ва буромадлар сметасида кўзда тутиладиган бюджет манбалари ҳисобланади. Бюджетдан чегирмалар билан бир қаторда муассаса ва ташкилотлар сметасида акс эттириладиган пул тушумларининг бошқа турларидан ҳам фойдаланилади. Ўз-ўзини қоплаш ва молия билан таъминлаш асосида ҳаракатлари номоддий неъмат ва хизматларни реализация қилишдан келадиган тушумдан тўла қопланадиган ташкилотлар фаолият кўрсатади. Молия ресурсларини шакллантириш ва фойдаланиш даромад ва буромадларнинг тегишли моддалари орқали молия режасида акс эттирилади. Download 65.32 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling