1. Давлат ва нотижорат корхоналар молияси мохияти


Ноишлаб чиқариш сохаси молияси


Download 65.32 Kb.
bet2/9
Sana14.02.2023
Hajmi65.32 Kb.
#1197212
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
Мавзу 3 1 Корхоналар молиясини иқтисодий асослари

Ноишлаб чиқариш сохаси молияси. Ноишлаб чиқариш сохаси, бу иқтисодиётнинг моддий бойликлар ишлаб чиқармайдиган тармоқлар мажмундир. Уларга: уй – жой, комунал хўжалиги ва аҳолига маиший – хизмат кўрсатиш, бошқариш, маориф, маданият ва бошқа жамоат ташкилотлари киради. Улар шахсий ёрдам ва ижтимоий хизмат кўрсатишади. Ноишлаб чиқариш сохасида характер жиҳатидан турли хил молия муносабатлар вужудга келади. Уларни қўйидаги гуруҳларга ажратиш мумкин:
- соҳанинг (унинг бошқарув идораси номидан) ёки муассаса (ташкилот) ўзининг бюджет билан пул муносабатлари. Улар асосида бюджет маблағлар ҳисобидан тармоқ пул фондлари ташкил этилади (таълим, соғлиқни сақлаш, маданият ва бошқалар). Тулов асосида ишлаётган ташкилотлар бюджетга белгиланган тўловларни ўтказишлари мумкин;
- юқори бошқарув органлари билан уларга қарашли муассалар (ташкилотлар) орасида, ҳамда охиргиларнинг ичида вужудга келаётган муносабатлар. Улар хўжалик субъектлар ихтиёрида тармоқ фондлари билан фойдаланиш, мақсадли пул фондларни ташкил этиш билан бирга содир бўлади. Масалан, иш ҳақи, капитал тамирлаш ва ҳ.к. Муассасалар ва ташкилотлар ичида, иш ҳақи ва иқтисодий рағбатлантириш фондини ташкил этиш ва сарфлаш, ҳамда пул маблағларни мақсадли йўналишлар бўйича қайта тақсимлаш билан боғлиқ бўлган молиявий муносабатлардир;
- турли тармоқлар билан хўжалик субъектлар ўртасида вужудга келадиган пул муносабатлар, шулар ичида бюджетдан ташқари фондларни ташкил этиш ва фойдаланиш билан боғлиқ бўлган – ижтимоий суғурта, пенсия жамғармалари ва бошқаларни шакллантириш ва фойдаланиш билан боғлиқ пул муносабатлари;
- хўжалик субъектлар билан хизматни истеъмол қилувчилар ва хомийлар ўртасидаги пул муносабатлари. Улар асосида номоддий ишлаб чиқариш соҳасидаги муассасалар ва ташкилотларнинг молиявий манбалари ташкил этилади.
Номоддий ишлаб чиқариш соҳасининг ўзига хос хусусиятлари ҳақида гапирадиган бўлсак, бу соҳа ҳам молияни ташкил этилишига таъсир этади ва биринчи ўзига хос хусусияти бўлиб, молия жисмоний ва юридик шахсларга хизмат кўрсатиш жараёнини ифода этади. Хизмат кўрсатишнинг турли – туманлиги ва истеъмолчиларга уларни тақдим этиш характери бир турда бўлмаслиги ноишлаб чиқариш соҳадаги муассасаларни ва ташкилотларни, тўлов ёки тўловсиз ишлашга имкон яратади. Бу пул фондлар ва йўналишларига таъсир этади.
Ноишлаб чиқариш соҳадаги муассасалар ва ташкилотларнинг моддий асоси бўлиб, товар ишлаб чиқариш шароитида натурал-моддий ва қиймат шаклига эга бўлган ноишлаб чиқаришга белгиланган жамғармалар ҳисобланади. Шу фондларни (жамғармаларни) олиш, янгилаш, кенгайтириш ва ишлатиш билан боғлиқ бўлган муносабатлар, молиявий муносабатларни ифодалайди. Улар асосида мақсадли пул фондларни ташкил этиш ва фойдаланиш вужудга келади ва шунда номоддий ишлаб чиқаришда молиянинг иккинчи узига хос хусусияти намоён бўлади.
Уларнинг учинчи хусусияти хизмат кўрсатиш ва уни истеъмоли ўртасида алмашиш даври йўқлигида. Мадомики, хизмат ўз табиати бўйича номоддий, у жамғарилмайди ва яратилиши билан у узоқлашиб (ёки бегоналшиб) кетиши керак. Бу эса ноишлаб чиқариш сохасида, пул маблағларнинг ҳаракатини характерини, мақсадли пул фондларни ташкил этиш ва фойдаланиш шароитини ва тартибини алоҳида, ўзига хослигини ифодалайди.
Ноишлаб чиқариш соҳани кўп тармоқларда юқори малакали, одатда олий маълумотли ишчилар ташкил этади. Шунинг учун ноишлаб чиқариш соҳаси ақлий мехнатнинг энг кўп тўпланиши билан ажралади ва умумий харажатлар ичида энг катта миқдори бўлиб, уларга хизмат кўрсатганлари учун иш ҳақи тўлашга сезиларли даражада маблағ ажратилади. Натижада, ноишлаб чиқариш соҳасида , ақлий меҳнатнинг самарадоргигини оширишга, уни рағбатлантиришга йўналтирилган специфик молиявий механизми билан фойдаланиш зарурлигида ифодаланган молиянинг туртинчи ўзига хос хусусияти аниқланади.
Ноишлаб чиқариш сохасининг, одатда, ўз даромадлари бўлмаган муассасалар учун пул маблағлар давлат бюджетидан ажратилади ёки уни сметали молиялаштириш дейилади.
Сметали молиялаштириш муассасани ҳамма харажатларини қоплаб бўлмаган давлат бюджетидан ажратилган пул ҳажмини аниқ бир мақсадга қаратилганлиги ва чоракларга тақсимланишини аниқлайди. Ноишлаб чиқариш муассасадларини маблағ биган таъминлаш мақсадида бошқа ташкилотлардан, корхоналардан, ижтимоий ва бошқа муассасалардан маблағлар ажратилиши мумкин, лекин молиялаштиришнинг асосий манбаи сифатида давалат бюджети бўлиб қолади. Бошқа молиявий режалардан ёки даромадлар ва харажатлар шаклида тузилган балансдан, смета, сметали молиялаштириш муассасаларни бюджет билан бўладиган муносабатлари бир томлама ёки фақат харажатлар режасини ифода этиб ажралади. Агарда айрим бюджет муассаларда ишлаб чиқариш ёки бошқа фаолиятлардан даромадлар олинмаса, одатда, улар махсус маблағлар шаклида даромадлар ва харажатлар сметасида инобатга олиниб, алоҳида ишлатилади. Бунда бюджет муассасаси сметасига, муассаса нормал ишлаши учун, харажатлар тўлиқ ҳажмида киритилади, махсус ва бюджетдан ташқарида мавжуд бўлган маблағлар инобатга олинмайди.
Смета ноишлаб чиқариш муассасаларининг талабларини ва давлат бюджетининг имкониятларини инобатга олиб ва шартли равишда давлат қарорларини ва бошқа норматив актларга, йўриқномаларга амал қилишган ҳолда тузилади. Бюджет муассасаларининг ҳар бирининг сметаси ажратилган пулни, аниқ бир мақсадга йўналтирилганлигини аниқлайдиган бюджет классификациянинг моддаси, бўлими ва параграфи бўйича тақсимланади ёки гуруҳлантирилади. Муассанинг нормал ишлаши учун, маблағлардаги ҳақиқий талаб ҳар бир харажатнинг ўзига хос ҳисоботи билан асосланади.
Моддий ишлаб чиқариш сохаси билан ноишлаб чиқариш сохаси орасида боғлиқ мавжуд булиб у қуйидагидан иборат: Моддий ишлаб чиқариш соҳаси халқ хўжалигининг асосий сохаси бўлиб, қиймат, ижтимоий маҳсулот ва миллий бойликни вужудга келтиради. Ноишлаб чиқариш сохаси эса шу вудуга келган бойликни тақсимланишида иштирок этади.

Download 65.32 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling