1 долзарб вазифа сифатида белгиланди


Download 119.83 Kb.
bet16/27
Sana09.04.2023
Hajmi119.83 Kb.
#1344045
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   27
Bog'liq
КИРИШ

Билим кўрсатгичи касб-ҳунарни мустақил танлаш учун зарур бўлган: касбий фаолиятининг ўзига хос хусусияти ҳақидаги, касбий фаолиятни муваффақиятли бажариш шахсий сифатлари ҳақидаги, ўзининг бу сифатларини ташхис қилиш имкониятлари ҳақидаги ҳамда касб талабларини ўзининг хоҳиш ва имкониятлари билан таққослаш ҳақидаги билимлар тўпламларни ифодалайди.
Кўникма кўрсатгичи ўқувчи, касбий муҳим сифатларни танлаб таҳлил қилиш, ўзининг шахсий сифатларига ташхис қўйиш ва касбий муҳим сифатлар билан ўзининг шахсий сифатларини таққослаш имкониятларини ифодалайди.
Малака кўрсатгичи шахснинг хоҳиш ва имкониятларини жамиятнинг касбга бўлган эхтиёжлари билан таққослаб, касб-ҳунарни мустақил танлаш масаласини ижобий хал қилишдек ўкувчининг кўникмасини намоён этади, шундай қилиб, нафакат онгли, балки ижтимоий-фойдали касбий танловни амалга оширади.
Паст даража. Агар ўкувчи касблар олами ҳақида тассавурга эга бўлса ва касбни эгаллаш ўқувчи учун орзу-хавасдек бўлиб ҳисобланса, у ҳолда паст даражага ташхис қўйилади. Касбга қизиқиш паст ёки касбий қизиқиш йўқ бўлса ўқувчида касб-ҳунарни мустақил танлаш даражаси паст деб баҳоланади.
Ўртача даража. Агар ўкувчи касблар олами ҳақида тассавурга эга бўлса, бўлажак касбининг касбий муҳим сифатларини ҳақида билса лекин ўзининг шахсий сифатларини (ёки шахсий сифатларини умумий маънода билса, ташхислай олмаса) билмаса, касбий қизиқишлари барқарор бўлмаса, у 85
ҳолда ўртача даражага ташхис қўйилади. Касбга қизиқиш мавжуд бўлиб ўзининг шахсий сифатларини касбий муҳим сифатлар билан таққослай олмаса ўқувчида касб-ҳунарни мустақил танлаш даражаси ўртача деб баҳоланади.
Юқори даража. Ўкувчи касблар олами ҳақида тассавурга эга бўлса, диагностик методикалар ҳақида тушунчаларга эга бўлса, бўлажак касбининг касбий муҳим сифатларини ўзининг шахсий сифатлари билан таққослай олса, шунингдек касб танлашда ўзини жамиятнинг маълум бир касб гуруҳига киритса у ҳолда юқори даражага ташхис қўйилади. Ижтимоий-фойдалиликни белгилаб берувчи танлов ўқувчида касб-ҳунарни мустақил танлашнинг юқори даражасига мос келади.
Таҳлилий компонент касб-ҳунарни мустақил танлашни шакллантириш жараёни устидан комплекс назоратни амалга оширишга имкон яратади, бу эса мазкур жараённи кечиши давомида тузатиш ҳамда тартибга солиш имконини беради.

Download 119.83 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   27




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling