1. Fasafaning predmeti


Буддавийликнинг муқаддас манбаи


Download 133.18 Kb.
bet37/39
Sana26.01.2023
Hajmi133.18 Kb.
#1127955
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   39
Bog'liq
salom falsafa

142. Буддавийликнинг муқаддас манбаи.
Буддавийлик диний таълимотининг асосий манбаи муқаддас китоб - "Трипитака" (Уч сават донолик) деб аталган. Биринчи сават - Винояпитана (панд - насиҳатлар, ахлоқий меъёрлар); иккинчи сават Сутгапитака (дуолар, достонлар); учинчи сават Абхидҳаммапитака (диний-фалсафий масалалар баёни)лардан иборат. Буддавийлик таълимотини тартибга солиш мақсадида 1871 йилда Бирмада буддавистларнинг махсус ибодатхонасида Трипитаканинг турли таржималари ва вариантларини таққослаш натижасида ягона тексти ишлаб чиқилган эди. Янги текст мазмуни 729 та мармар плитага туширилган эди.
143. Буддавийлик таълимоти ва унинг мазмуни
Буддавийликни дин ёки фалсафа, мафкура ёки маданият қонунлари тўплами ёки ҳаёт тарзи деб баҳолаш мумкин. Буддавийлик таълимотида ҳар қандай борлиқ (моддийлик) барча кўриниш ва шакллардаги ҳар қандай ҳаёт - ҳамма мавжудотларга азоб берувчи ёмонликдир. Ёмонлик ва азоб-уқубатларнинг сабаби - инсоннинг ва барча тирик мавжудотларнинг бу дунёга қайта туғилиб келиш дунёси (сансара)га боғланганлиги, унга кўнгил кўйганлигидир. Унингча ҳар қандай инсоний туйғу, ҳиссиёт, эҳтирос ва истак азоб-уқубатни чукурлаштиради, "борлиқ гирдоби" дан чиқиб олиш учун ғафлатдан уйғониш, дунё моҳиятини англаш, ҳаётга чанқоқликдан кўнгилхушликларга, лаззатларга, ҳокимиятга, бойликка интилишлардан воз кечиш лозим ва фақат шундагина "нажот топиш йўли"га кириш мумкин.
144Буддавийликдаги мазҳаблар
Хинаяна. Буддавийликнинг асосий йўналишларидан биридир. Хинаяна «кичик арава» маъносини англатиб, у диний йўналиш сифатида мил. ав. I асрда шаклланган Хинаяна таълимотига кўра, дхармалар табиатини ўрганишга ва нирванага маънавий йўл билан еришилади. Бу йўл жуда оғир, шу сабабли фақат монахларгина нирвана ҳолатига этиши мумкин.
Махаяна. Буддавийликдаги иккинчи асосий йўналиш бўлиб, у руҳий камолот аҳдига риоя этувчи, Худога илтижо қилувчи роҳибларга инъомлар бериб ёрдам кўрсатувчи ҳар қандай оддий диндор нажот топиши мумкин деган таълимотга асосланади. Унга кўра, Будда танаси жонзотларни азобдан қутқариш учун турли махлуқотлар шаклига кириши мумкин ва ҳаёт занжирининг барча вакиллари уни ўрганиши, англаши мумкин.
Ламаизм. Буддавийликнинг асосий йўналишларидан бири бўлиб, у тибет тилида «лама» – «энг улуғ» деган маънони англатади. Мазкур диний йўналиш раҳбари шу ном билан – лама деб аталади.
Ламаизм таълимотига кўра, одам ўлдириш, ўғрилик, ёлғончилик, туҳмат, ғийбат, бекорчи сўзлаш, очкўзлик, кек сақлаш, зино қилиш – ўнта «оғир гуноҳ» саналади. Гуноҳ қилишдан ўзини тийиш инсонга энг яхши қайта туғилишга имкон
Ламаизмда буддавийликка хос тасаввурлар билан бир қаторда, Будданинг яна кайтиб келиши ва ер юзида адолатли ҳокимият ўрнатиши тўғрисидаги ривоятга кенг ўрин берилган.
Цзинту йўналиши Хитойда вужудга келган ва кейинчалик Японияга ўтган. Унга Хуэй-Юань асос солган. V-VII асрларда унинг шогирдлари бу йўналишни ривожлантирганлар. Шунингдек, ушбу йўналиш Хитой Буддавийликида сезиларли мавқэга эга бўлган ва расман эътироф этилган. Хитойшунос олимларнинг таъкидлашларига қараганда, Цзинту йўналиши даосизм, ҳатто қадимги Хитой «синизм»и таъсирида шаклланган.
Тяньтай ёки Тендай йўналиши. Бу ном шундай деб аталган бир ибодатхона номи билан боғлиқ. Мазкур йўналишнинг илк ва кўзга кўринган вакилларидан бири монах Чжи-И бўлган. Чжи-И таълимотига кўра, бу дунёдаги ҳамма нарса ҳақиқий эмас, улар фақат бўшлиқдан иборат бўлиб, вақтинчалик мавжуддир. Мана шу асосга биноан у хулоса қиладики, оламдаги барча нарса ёлғиз мазмундадир. Будда ҳатто майда қум заррачаларида ҳам мавжуд бўлиши ва охирида эса ҳар бир инсоннинг ҳаёти Будда ҳаётининг бир қисми бўлиши мумкин.
Тантризм Ҳиндистонда биринчи минг йиллик ўрталарида вужудга келиб, кейинчалик Хитойга ҳам ўтган. Буддавийликнинг ушбу йўналиши VIII асрга келиб жуда тараққий топди. Бунга мазкур йўналишнинг уч машҳур патриархлари Ҳиндистондан келиб фаолият олиб боришлари сабаб бўлди. Тантризм мустақил ҳамда таъсирчан йўналиш сифатида Хитойда узоқ қолмади.
Чань-Буддавийлик. Мазкур йўналишнинг номи санскрит тилидаги «дхиана» (Медитация, фикрни жамлаш) сўзидан келиб чиққан. Ҳиндистонда вужудга келган дхиана Буддавийлик мактаби тарафдорлари вақти-вақти билан ташқи оламдан узилиб, ушбу абадий ташвишлардан четланиш ва фикрни бир нуқтага жамлаш таълимотини илгари сурганлар. Бу ишда киши, ҳақиқатан ҳам, транс ҳолатига тушадиган бўлса, бу орқали ҳақиқатга еришиш дхиананинг олий мақсади ҳисобланади.
145 Буддавийликнинг тарқалиши
Милоддан аввалги 273-232 йилларда ҳукмронлик қилган император Ашока даври буддавийликнинг кенг ҳудудга ёйилишига катта имкониятлар яратди. Ашока ўзининг илк ҳукмронлик пайтиданоқ буддавийликка эътиқод қила бошлади. У буддавийликка, монахларига, уларнинг Ҳиндистон билан чегарадош давлатларга қилган миссионерлик ҳаракатларига хайрихоҳлик қилди. Улар ўз даъватлари асосида бирон-бир ерлик аҳоли ёки руҳонийлар томонидан қаршиликка учрасалар ҳам ҳеч қандай қарши ҳаракат қилмай, ўз йўлларида давом этганлар. Агар маҳаллий аҳоли томонидан ўзларига нисбатан хайрихоҳлик сезсалар, ўша ерга кўпроқ аҳамият бериб, уларни кўпроқ даъват қилишган.
Буддавийликнинг хитойлашуви ва кенг тарқалиш жараёни қийин ва мураккаб кечган. Буддавийликнинг илк ғоялари ва тарғиботчилари Хитойда пайдо бўлгандан бошлаб бир неча асргача унинг тарқалиш жараёни давом этди. Буддавийлик Хитой ҳудудида кенг ёйилиши билан алоҳида янги шакл ҳам касб этди. IV-V асрларда буддавийлик катта муваффақиятларга эришди. Ушбу таълимот ўлканинг жанубий вилоятларига янада чуқурроқ кириб борди. IV асрнинг охирида Шарқий Сзин давлатининг ўзида 1786 та буддавийлик ибодатхонаси, 24 минг монах мавжуд бўлган. IV асрнинг ўрталарига келиб Хитойда аёллар ибодатхоналари, аёл монахлар ва тингловчилар пайдо бўлган. Сал ўтмай, IV асрнинг охирига бориб, подшоҳлар буддавийлик ибодатхоналарига тез-тез катта миқдордаги хайриялар бэрадиган бўлганлар. Хусусан, Импэратор Сияоу-ди 381 йил биринчи бўлиб ўзини буддавий деб эълон қилди ва ўз саройида ибодатхона барпо қилдириб, унга монах келтиришни буюрди. Ляо сулоласидан бўлган У-ди ҳокимлиги даврида (502-549) буддавийлик мамлакат жанубида расмий дин этиб эълон қилинган эди.
Шундай қилиб, буддавийлик милоддан аввалги 1 минг йиллик охирларида Шри-Ланка, Марказий Осиё ҳамда Олд Осиёни ўз ичига олган Кушон империясига кириб келди. Бизнинг диёримизда олиб борилган археологик қазилмалар асносида Ўратепа, Далварзинтепа, Қува, Зартепа, Қоровултепа, Айритом мавзеларидан топилган Шакямуни санамлари, ҳайвон ҳайкалчалари ва рамзий ғилдираклар гувоҳлик беришича, Кушон империясида буддавийликка катта аҳамият берилган.
Буддавийлик милоднинг I асрида Хитой, IV асрда Корея, VI асрда Япония, VII асрда Тибет, XIII асрдан XVI асргача Монголия, XVII асрдан XVIII асргача Бурятия ва Тува, ХIХ-ХХ асрларда Америка ва Европа қитъаларига кириб борган.
146 Буддавийликнинг Марказий Осиёга кириб келишиБуддавийлик
Ўзбекистоннинг жанубий ҳудудларида янги эранинг бошларида ўрнашди. Буддавийликнинг Ҳиндистондан Марказий Осиёга кириб келишини одатда кушонларнинг ҳукмига айланган. Милоднинг биринчи асрида Амударё ҳавзаси бўйларида буддавийлик ҳукмрон дин саналган ва бу ерда араблар келишига қадар бошқа жойлардагига нисбатан узоқроқ вақт сақланиб турган.
Кушон подшоҳи Канишка буддавийлик динига эътиқод қилган. У зарб қилдирган тангаларда бошқа илоҳиятлар билан бир қаторда Будда тасвири ҳам учрайди. Хитойлик Сюан-Сзян берган хабарига кўра, VII асрнинг бошларида Термизда 10 та буддавийлик монастирлари (сангарама) ва мингта роҳиб бўлган.
V-VIII асрларда Эфталитлардан кейин буддавийлик Марказий Осиёда таназзулга юз тута бошлади.

Буддавийликнинг Марказий Осиё ва Шарқий Туркистонда тарқалиши милоддан аввалги II асрларда бу ерлардаги қабилаларнинг авлодлари тугатган грек-бақтрия подшоҳлигининг ўрнида қарор топган Кушон империясининг ривожланган даврига тўғри келади. Кушон империяси ўзининг энг гуллаган даврида (милоднинг I-III асрларида) ҳозирги Марказий Осиёнинг бир қисмини, Афғонистон, Покистон, Шимолий Ҳиндистон, эҳтимол Уйғуристонни ҳам ўз ичига олган. Кушон подшолиги даврида буддавийлик Ҳиндистондан Марказий Осиёга, ундан эса Буюк ипак йўли орқали Хитой ва Узоқ Шарққа тарқалган. Кейинга ўн йилликлар мобайнида олиб борилган археологик изланишларнинг натижалари ва тарихий маълумотларни умумлаштирган ҳолда таҳмин қилиш мумкинки, Исломгача бўлган даврда буддавийлик Марказий Осиё ғоявий ҳаётининг муҳим таркибий қисмларидан бирини ташкил этган



Download 133.18 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   39




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling