1. Fasafaning predmeti


Христианликнинг вужудга келиши


Download 133.18 Kb.
bet38/39
Sana26.01.2023
Hajmi133.18 Kb.
#1127955
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   39
Bog'liq
salom falsafa

147 Христианликнинг вужудга келиши.
Христианлик вужудга келишини Библиянинг хабар беришича, Иисус Христос фаолияти билан боғлаб тушунтирилади. Христианликнинг вужудга келишида шарқ динларининг ҳам таъсири бўлган. Жумладан, мисрликларнинг Осирис ва Исида, эронликларнинг Митра, яҳудийликнинг Мусо ҳақидаги ривоятлари, охират тўғрисида ҳикоя қилувчи ҳар хил ривоятлар ҳам христианлик таълимотига киритилган.
Христианлнкдаги одам-худо тўғрисидаги тушунчани ишлаб чиқишда ягона империяга бирлашган Рим императорларининг якка Худолик тўғрисидаги ички сиёсати ҳам катта таъсир кўрсатган. Шаклланаётган христиан мафкураси асосида биринчи галда иудаизм монотеизмининг "Қадимги ахднома" китобига кирган барча "муқаддас ғоялар", яъни ерни Худо яратганлиги, ўсимлик ва ҳайвонот дунёсининг вужудга келиши, инсоннинг яратилиши, унинг тили, ахлоқи, ҳуқуки, охиратган. Бу эса христианликнинг яҳудийликдан кўп жиҳатдан таъсирланишига сабаб бўлди. Христианликнинг асосий ғояси – Исо одамзоднинг халоскори "мессия" экани яҳудийликда мавжуд бўлиб, охирзамонга яқин қолганда қайтиб келиши кутилаётган халоскор ҳақидаги таълимотдан келиб чиққан. Худди шу даврда яҳудийлар ўртасида кутилаётган халоскорнинг келиши яқинлашиб қолганлиги ҳақида хабар тарқатувчилар пайдо бўлди. Улар халқни кутилаётган халоскор келишига тайёрлаш учун чиққан эдилар. Шунда Исо Масиҳ яҳудийликни ислоҳ қилиш ва уни турли хурофотлардан тозалаш ғояси билан чиқиб, христиан динига асос солди. Яҳудийлар уни ва унинг издошларини Фаластиндан қувғин қилдилар. Исо Масиҳни 33 ёшида фитначиликда айблаб қатл этишга ҳукм қилдилар.
148Христианлик муқаддас китоби.
Библия яҳудийлик ва христианлик динлари таьлимотига кўра, Худо томонидан нозил қилинган, асосий диний ақида ва ахлоқ қонунларини ўзида жамлаган муқаддас китоблар мажмуасидир.
У икки қисмдан иборат: «Қадимий Аҳд» ва «Янги Аҳд».
Библия сўзи грек тилида biblia – “китоб”, “ўрам” маъноларини англатади. Ҳозирги Библия католик нашрларида 72, протестант нашрларида 66 китобдан иборат. Яҳудийларнинг яна бир диний манбаи Талмуднинг хабар беришича, Қадимий Аҳдда 24 та китоб бўлиши керак. Қадимий яҳудий тарихчиси Иосиф Флавийнинг айтишича, 22 та китоб бўлиши керак. Протестантлар ва яҳудийлар, Тридент Соборидан кейин (1545-1563) католиклар ҳам Қадимий Аҳд таркибига 45 та китоб киритадилар. Бу сон билан юқорида келтирилган сон ўртасидаги тафовутни кейинчалик баъзи китобларнинг бир неча мустақил китобларга бўлиниб кетгани билан изоҳлаш мумкин. Масалан, «Мусонинг беш китоби» аввал бир бутун бўлиб, кейинчалик бешта мустақил китобга, «Кичик пайғамбарлар китоби» 12 китобга ажратиб юборилган.
Христианлар Қадимий Аҳдни «Ривоятлар китоблари», «Таълимотлар китоблари», «Пайғамбар китоблари»га бўладилар. Улар Янги Аҳднинг 27 китобини шундай тасниф қиладилар: «Ривоятлар китоблари»га «Инжил» ва «Ҳаворийлар фаолияти» киради. «Таълимотлар»га «Ҳаворийлар мактублари» киради, «Пайғамбарлар китоблари»га «Ваҳий» китоби киради.
Инжил сўзи юнонча «эвангелион» сўзидан келиб чиққан бўлиб, “хушхабар” маъносини англатади. Унда одамзодни қутқарувчи ягона Нажоткор ҳисобланмиш Исо Масиҳнинг ер юзига юборилганлиги ҳақида ҳикоя қилинади.
Инжил милоднинг биринчи асрида ёзилган, 27 бўлимдан иборат. Инжил Исо Масиҳни кўриб, уни яқиндан билган, унинг таълимотини синчиклаб ўрганган муаллифлар томонидан ёзилган. Христианликда бу муаллифлар худонинг руҳидан илҳомланиб, айнан худонинг буюрганини Инжилда ёзиб қолдирганлар деб ҳисобланади. Инжилнинг матни ёзиб тугатилгандан кейин ундан кўп нусха кўчирилиб, дунёнинг ҳар тарафига тарқатилган.
Христианликда Янги Аҳд таркибига кирган Инжил 4 қисмга бўлинади:
1.Инжилнинг дастлабки 4 китобчаси Исо Масиҳнинг ҳаёти ва таълимотига бағишланган, улар Матто (Матфей), Марк, Лука, Юҳанно (Иоанн) баён этган Муқаддас хушхабар (Евангелие) деб аталади. Бу 4 китоб муаллифининг ҳар бири Исо Масиҳ шахсияти ва фаолиятининг алоҳида хусусиятларини тасвирлайди, тўртала китоб ҳам Исонинг йўли ва қайта тирилиши билан якунланади. Бу Инжил хушхабарининг марказий нуқтаси ҳисобланади.
2.Азиз ҳаворийларнинг фаолияти (Деяния святых апостолов) номли китобчада Исо Масиҳнинг алоҳида танлаган шогирдлари – ҳаворийларнинг насронийлик динини тарқатиш йўлида қилган ишлари, нутқлари, қувилишлари, христиан жамоаларининг вужудга келиши ҳақида ҳикоя қилинади.
3.Павел, Иаков, Петр, Иоанн, Иуда номли ҳаворийларнинг турли мамлакат ва подшоҳларга христианлик динининг ақидаларини баён қилиб йўллаган мактублари ҳам Инжилда жамланган.
4.Ваҳий (Откровение) деб номланган китоб Худо томонидан авлиё Иоаннга юборилган башорат ҳисобланади. Унда охирзамонда юз берадиган мусибатлар, Исо Масиҳнинг дунёга қайтиши, Яъжуж-Маъжуж, Дажжол, қиёмат, жаннат ва жаҳаннам тасвирланади.
Кейинчалик бу таълимот Худонинг мужассамланиши ёки Исонинг икки хил – одам ва худо моҳияти ҳақида "гуноҳни ювиш", яъни Исонинг ўзини ихтиёрий тарзда қурбон қилиши ҳақидаги таълимот билан мустаҳкамланади. Христианлик Ота-Худо, Ўғил-Худо ва Муқаддас Руҳ – Уч қиёфали Худо (Троица – Trinity) тўғрисидаги таълимотни, жаннат ва дўзах, охират, Исонинг қайтиши ҳақидаги ва бошқа ақидаларни ўз ичига олади.
Библия яҳудийлик ва христианлик динлари таълимотига кўра, у Худо томонидан нозил қилинган, асосий диний ақида ва ахлоқ қонунларини ўзида жамлаган муқаддас китоблар мажмуасидир.
149 Хриситанлик таълимоти.
Ота худо табиат, одам ва фаришталарни яратган, деб ҳисобланади. Исо ўғил худо ҳисобланган. Худонинг гавдаланиши ақидасига кўра, Исо худолигича қолган ҳолда Мария исмли қиздан туғилган. Исо тортган азоблари ва ўлими билан ўзини одамларнинг гунохлари учун Ота-Худога қурбон қилган ва шу билан гуноҳини ювган деб ҳисобланади. Ушбу ақидага кўра, Исо одамзодга гунохлардан халос бўлиш йўлини кўрсатиб берган. Исонинг тирилиши ақидаси келгусида ҳамма одамлар тирилишининг гарови, деб эълон қилинган. У тирилгандан сўнг осмонга – Ота-Худо ҳузурига чиққанлиги, яъни осмонга чиқиб тушиши ақидаси бу дунёдаги хаёт охиратидаги мангуликка нисбатан ҳеч нарсага арзимайди, деб уқтиради. Христианликда иймон калимаси "ягона, муқаддас собор ва опостол черкови"га ишонишни, чўқинтириш зарурлигини тан олншни, қиёматда ўликларнииг тирилишига, шундан сўнг савоб эгаларига мангу роҳат-фароғат кўриш, гуноҳкорларга доимий азобукубат тортиш даври келишига

Download 133.18 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   39




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling