Пул назариялари тўғрисида умумий тушунча


Download 37.53 Kb.
bet1/8
Sana20.12.2022
Hajmi37.53 Kb.
#1038221
  1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
pul nazariyasi


V боб. Пул назарияси


  1. Пул назариялари тўғрисида умумий тушунча


Пул назариялари - пул табиати ва пулнинг ишлаб чиқаришни шакллантиришга таъсири ҳақидаги назариялардир. Бу назариялар капиталистик ишлаб чиқариш усулигача бўлган даврда вужудга келди. Капиталистик ишлаб чиқариш усули даврида, пул-товар му-носабатлари хўжалик соҳасининг ҳамма тармоқларини қамраб олган даврдагина пул назарияси кенг тарқалди.


Пул ва унинг сотиб олиш қуввати орасидаги муносабат пул назарияларининг марказий масалаларидан бири бўлиб келган. Хул-лас, иқтисодчиларнинг пулнинг моҳияти, унинг функциялари ва пул муомаласига бўлган қарашлари пул назарияларини келтириб чиқарди.
Илк тарихий пул назариялари сифатида номиналлик ва металлик назарияларни келтириш мумкин. Капитализм тараққиёти билан бирга бу назариялар ҳам ўзгариб янги, миқдорий назариянинг пайдо бўли-шига асос бўлди.
Ҳозирги кунда монетаризм ва иқтисодиётни пул-кредит муноса-батлари орқали тартиблаштириш назариялари ҳам мавжуд. Аммо энг асосий пул назариялари сифатида металл, номинал ва миқдорий пул назариялари тадқиқот қилиб келинмоқда.
Пул назарияларининг келиб чиқишига асосий сабаб ишлаб чиқа-ришнинг тараққий этиши ва пул муомаласининг тараққиётдан маъ-лум даражада оқсашини олдини олиш ва уни ривожлантириш маса-ласи ҳисобланади.
Қўл меҳнатидан манифактурага, манифактурадан саноат ишлаб чиқаришига ўтилиши билан халқ хўжалигида меҳнатнинг интегра-циялашуви ҳам кучайди. Бунинг натижасида хўжалик юритувчи субъектлар орасидаги пуллик муносабатлар ҳам мураккаблаша бошлади. Феодализмгача бўлган нақд пуллик муносабатлар бу давр талабларига жавоб бера олмай қолди. Буни биз Европадаги ХВ аср-даги «пул танқислигидан» дан кўришимиз мумкин. Худди шу даврдан бошлаб пул назариялари тўғрисидаги илк фикрлар юзага келди. Бу назарияларнинг ўша даврдаги муаммоларни ечишда ўрни беқиёс бўлди. Илк бор вужудга келган пул назариялари бу металлик ва номиналлик пул назариялари ҳисобланади. Қуйида биз пул назарияларининг баъзи бирларига қисқача таъриф бериб ўтамиз.



  1. Download 37.53 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling