Пул назариялари тўғрисида умумий тушунча


Пулнинг номиналлик назарияси


Download 37.53 Kb.
bet4/8
Sana20.12.2022
Hajmi37.53 Kb.
#1038221
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
pul nazariyasi

Пулнинг номиналлик назарияси




Номинализм қулдорлик тизими давридаги файласуфлар таълимо-тида юзага келган бўлиб, бу илк номинализмдир. Биринчи номиналистлар танга таркибини бузиш (танганинг оғирлик миқдорини камайтириш)ни кўр-кўрона мадҳ этувчилар бўлганлар. Емирилиб кетган тангаларни тенг қийматли тангалар билан муомалада бир хилда юрганлигига асосланиб, улар пулнинг металл миқдори эмас, балки номинали муҳимдир деб даъво қилиб чиқдилар.
Номинализм ХVII-ХVIII асрларда пул муомаласи тўла қимматга эга бўлмаган тангалар билан тўлган даврда шаклланди. Худди шу тўла қимматга эга бўлмаган тангалар (қоғоз пуллар эмас) илк номи-нализм асосида ётар эди.
Худди металлизм назарияси сингари илк буржуа номинализм вакиллари ҳам Англиядан чиқди. Булар епископ, файласуф-идеалист Ж.Беркли (1683-1753й.) ва иқтисодчи Ж.Стюарт (1712-1780 й.) лардир.
Номиналистлар қуйидагича хулосага келдилар: пулни давлат бунёдга келтиради; пулнинг қиймати унинг кўрсатилган номинали билан аниқланади. Янги пайдо бўлган бу назария номинализм деб атала бошланди.
Номинализмнинг асосий хатоси шундаки, бу назария бўйича пулнинг қиймати давлат томонидан аниқланар эди. Ж. Беркли, пул аслини олганда марка, унинг қандай материалдан ясалганлигининг ва нимани акс эттиришининг қанақа аҳамияти бор, деган ғояни олдинга сурди. У меҳнат қиймат назариясини ва пулнинг товарлик табиатини рад этди. Пулнинг умумий қиймат эквиваленти сифатида объектив равишда пайдо бўлиш моҳиятини тушунмай, номиналистлар унинг қиймати давлатнинг субъектив хоҳиши ва иродасига боғлиқлигини илгари сурдилар.
Номиналистлар пулнинг қиймат ўлчовини ва баҳолар масш-табини аралаштириб юбордилар. Ж. Стюарт пулни тенг бўлган бўлак-лардан иборат масштаб сифатида аниқлади. Шу билан бирга, агар бунинг асосида масофа мавжуд бўлса, географик масштабни тушу-ниш ва ишлатиш мумкин. Агар у қандайдир оғирликка эга бўлса, маҳсулот оғирлигини ўлчаш мумкин. Шу каби пул ҳам қиймат ўлчови функциясини бажариши учун товар билан қандайдир жинс-дошликка эга бўлиши кераклигини қайд қилиб ўтди.
Номинализмнинг кейинги ривожланиши (асосан Германияда) ХIХ асрнинг охири ва ХХ асрнинг бошига тўғри келади. Бу давр номиналистларнинг асосий намояндаларидан бири Г.Кнап (1842-1926 й.) эди. Г.Кнап ўзининг «Давлат пул назарияси» (1905) асарида айтишича, пулнинг давлат томонидан белгиланадиган сотиб олиш қобилияти мавжуд. Шу сабабли ҳам, пул давлат томонидан ярати-лади. Бу назарияни эса давлат пул назарияси деб атайди.
Кнап ва унинг издошлари олдинги номиналистлардан фарқли ўлароқ ўз назарияларини тўла қимматга эга бўлмаган тангаларга эмас, балки қоғоз пулларга асослаган эдилар. Кнапп пул массасини таҳлил қилишда давлат хазина билетлари ва алмашинадиган тангаларнигина эътиборга олди. Кредит пуллари (вексель, чек, банкнота)ни алоҳида тушунча деб қараб, уларни ўз тадқиқотларидан доирасидан чиқариб ташлайди. Бу уларнинг катта хатоси эди. Номиналистларнинг асосий камчилиги шундаки, улар пулнинг моҳиятини унинг ҳуқуқий асосидан изладилар.



  1. Download 37.53 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling