Пул назариялари тўғрисида умумий тушунча


Download 37.53 Kb.
bet8/8
Sana20.12.2022
Hajmi37.53 Kb.
#1038221
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
pul nazariyasi

Мс = ф (Й х Х)
Бу ерда:
Мc – режалаштирилаётган касса қолдиғи,
ф – Й, Х ларнинг ўзгарувчан функцияси,
Й – миллий даромад,
Х – юқорида келтирилган жами омиллар
ҳ, п, й, у – бошқа таъсир этувчи омиллар.
Фақат монетаризм эмас, балки бошқа назариялар ҳам пул массаси билан ишлаб чиқариш ўртасида боғланиш мавжудлигини тан олади. Фарқи шундаки, монетаризм бу боғланишни бош масала деб қарайди. Унинг намояндалари пул массасига таъсир этувчи чора-тадбирлар давлат инвестициясидан фарқлироқ дарҳол иқтисодий вазиятига таъсир этади, деб қарайдилар.
Монетаристлар иқтисодиётга амалий жиҳатдан ёндашиб, пул массасини йилига ўртача 3% оширишни тавсия этишади.
Аммо монетаристлар кейинги пайтларда иқтисодиётда юз бер-ган ўзгаришларни инобатга олиб, пул массасини доимий равишда ва бир меъёрда олиб боришни маъқул деб билдилар. Бу меъёр шун-дайки, пул миқдорининг ўсиши меҳнат унумдорлигининг ўсиши суръатига нисбатан 1-2% юқори бўлиши керак. Бунинг бир меъёрда ўсиб бориши иқтисодиётни барқарорлаштиришга ва даврий тебра-нишларни чеклашга имкон беради. Монетаристлар тавсияларига биноан бир қатор мамлакатларда қонун йўли билан пул массаси аниқ белгиланади ёки юқори, қуйи чегараси кўрсатилади. Монетаризм учун бош масала антиинфляцион сиёсатни асослашдир. Монетаризм тавсиясига асосланган баъзи мамлакатларда пул миқдори устидан қаттиқ назорат ўрнатиш, инфляциянинг олдини олиш иқтисодий ўсишга ижобий таъсир кўрсатмоқда.
Мавзуга оид саволлар

1. Пул назариясининг келиб чиқиш сабаблари қайсилар?


2. Металлик назариянинг вужудга келиши ва уларнинг намоян-далари қандай ғояни илгари суришган?
3. Металлик пул тизими қандай кўринишларда юзага келган?
4. Пулнинг номиналлик назарияси ва унинг ўзига хос хусусият-лари нималардан иборат?
5. Пулнинг номиналлик назарияси асосчилари кимлар?
6. Пулнинг миқдорийлик назарияси ва унинг намояндалари.
7. Ҳозирги замон пул назарияларидан қайсиларни биласиз?
8. М. Фридман ва Кейнс ғоялари тўғрисида нималарни биласиз?
9. Ҳозирги замон монетаризми ҳақида нималарни биласиз?
Download 37.53 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling