Пул назариялари тўғрисида умумий тушунча


Download 37.53 Kb.
bet3/8
Sana20.12.2022
Hajmi37.53 Kb.
#1038221
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
pul nazariyasi

1. Олтин танга стандарти
Олтин стандарти биринчи марта ХVIII асрда Англияда ва XIX асрнинг охирларида бошқа мамлакатларда жорий этилди. Бу стандарт олтин монометализми деб ҳам аталди. Олтин танга стандарти олтин стандартининг илк кўринишидир. Бу стандарт I Жаҳон уруши бош-ланишига қадар ҳукм сурди.
Олтин танга стандартига хос бўлган белгилар қуйидагилардан иборат бўлган: товарларнинг баҳолари фақатгина олтинда ўлчаниши; олтин танганинг муомалада бўлиши; давлат хазинаси томонидан чекланмаган миқдорда монета зарб қилиниши; кредит пулларни уларнинг номинали бўйича олтинга эркин алмаштирилиши; олтинни олиб кириш ёки олиб чиқишнинг тақиқланмаганлиги; ички бозорда олтин монета ва банкноталар билан бирга ҳақиқий қийматга (яъни, тўла ҳақиқий қийматга) эга бўлмаган чақалар ва маълум курсга эга бўлган давлат қоғоз пулларининг муомалада бўлиши.
Бу тизим мустаҳкам пул тизими бўлиб, инфляцияни инкор этар эди. Муомала учун зарур бўлмаган олтин миқдори яна хазина кўринишига қайтар эди. Аммо капитализмнинг кризиси даврида бу мувозанат издан чиқди. II Жаҳон уруши даврида АҚШдан бошқа урушаётган давлатлар банкноталарни олтинга алмаштиришни ва олтинни четга олиб чиқишни бекор қилишди. Олтин муомаладан суриб чиқарилиб хазинага айлантирилди. АҚШда эса олтин монета-лар 1934 йилга қадар муомалада бўлди.
2. Олтин қуйма стандарти
И Жаҳон урушидан кейин, 20-йилларда баъзи мамлакат-ларда олтин қуйма стандарти жорий қилинди. Бу стандартнинг олтин танга стандартдан асосий фарқи шунда эдики, муомаладаги банкно-талар 12-12,5 кг. атрофидаги олтин қуймаларга алмаштириларди. 12,5 кг. лик қуймага банкнотани алмаштириш учун Англияда 1700 фт. ст., Францияда 215 минг фр. талаб қилинар эди. Бу билан олтин муомала-дан халқаро айланмага чиқарилди. Ички айланмада эса бундай имко-ниятга фақатгина йирик фирмалар ва пулдорлар эга бўлиб қолдилар, холос.
3. Олтин девиз стандарти
Олтин қуйма стандартга кирмаган мамлакатларда банкнота-ларни бевосита олтинга алмаштириш тикланмади. Бу мамлакатлар ўз кредит пулларини олтин қуйма стандартга кирувчи мамлакатларнинг девиз-ларига (яъни валюталарига) алмаштиришни мўлжалланган эдилар. Бу бир мамлакат валютасининг иккинчи давлат валютасига боғлиқ-лигини келтириб чиқарар эди. Пул тизимининг бу кўриниши олтин девиз стандарти номини олди.
1929-33 йиллардаги жаҳон кризисидан кейин барча мамлакат-ларда олтин девиз стандартнинг баъзи элементларини олтин доллар стандарт ўзида олиб қолди. Бу стандартнинг ўзига хос хусусияти шунда эдики, биринчидан, бу стандартдан фойдаланиш ҳуқуқи фа-қатгина чет эл эмиссион банклари учунгина сақлаб қолинган эди, иккинчидан, бу стандартда фақатгина АҚШ долларигина олтин билан алоқасини сақлаб қолган эди, холос. 1971 йил декабрь ойидан бошлаб долларнинг олтин паритети бекор қилиниши билан олтин стан-дартнинг барча кўринишлари ўз кучини йўқотди.
Олтин стандарти барбод бўлиши ва иқтисодиётни давлат иш-тирокида бошқарилишига ўтилиши билан металл пул назарияси бошқа назария билан алмаштирилади. Неометализмоимининг асосий камчилиги шундаки, улар иқтисодиётни давлат томонидан бош-қарилиши билан олтинга алмаштирилмайдиган кредит пуллар ора-сида ички боғлиқликни эътиборга олмадилар.



  1. Download 37.53 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling