Хабардор қилувчи киритган маълумотлар текширилиши лозим бўлган давлат органларининг ахборот тизимлари (маълумотлари):
|
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги;
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги;
Соғлиқни сақлаш вазирлиги;
Давлат солиқ қўмитаси;
Давлат персоналлаштириш маркази;
Адлия вазирлиги.
|
8.
|
Хабарномани юбориш учун тўланадиган йиғим миқдори:
|
Базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 фоизи
|
9.
|
Хабардор қилиш тартибида амалга ошириладиган фаолиятнинг талаблари ва шартлари:
|
а) белгиланган тартибда тасдиқланган ўқув режаси ва дастурининг мавжудлиги;
б) таълим фаолияти юритиладиган бинога (хоналарга) мулк ёки бошқа ашёвий ҳуқуқнинг мавжудлиги (ушбу талаб фақат масофавий (онлайн) таълимга асосланган нодавлат таълим хизматларини кўрсатувчиларга нисбатан татбиқ этилмайди);
в) қуйидаги ўқув ва ўқув-методик адабиётлар ҳамда ахборот-ресурс базаси билан таъминланганлиги:
таълим олувчиларнинг фанлар кесимида ўқув адабиётлари (ўқув қўлланмалари) билан таъминланганлиги — ҳар 2 нафар таълим олувчига 1 тўплам;
таълим олувчиларнинг тавсиявий хусусиятга эга ўқув адабиётлари (ўқув-методик қўлланмалар) билан таъминланганлиги — ҳар 6 нафар таълим олувчига 1 тўплам;
электрон дарслик ва бошқа ўқув материаллари билан таъминланганлиги — ҳар бир таълим олувчиларга;
ҳар бир ўқитувчига ўқув қўлланмаси ва қўшимча адабиётлар;
г) Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг ахборот тизимига қуйидаги маълумотларни тўғри ва ишончли киритилишини таъминлаш:
таълим ташкилоти тўғрисида;
таълим олувчилар тўғрисида;
педагог ходимлар тўғрисида;
таълим жараёни тўғрисида;
д) таълим олувчилар билан ўзаро муносабатлар шартнома асосида амалга оширилиши;*
е) таълим олувчиларнинг минимал ва максимал сони:
индивидуал (якка) тарзда;
кичик гуруҳда — 20 нафаргача;
катта гуруҳда — 30 нафаргача;
ё) ўқитувчиларнинг илмий салоҳият даражаси:
институт шакли учун:
илмий даражага ва (ёки) илмий унвонга эга бўлган ўқитувчиларнинг минимал улуши — 50%;
олий маълумотли ўқитувчиларнинг минимал улуши — 50%;
факультет (бўлим, марказ) шакли учун:
илмий даражага ва (ёки) илмий унвонга эга бўлган ўқитувчиларнинг минимал улуши — 40%;
олий маълумотли ўқитувчиларнинг минимал улуши — 60%;
курс шакли учун ўқитувчиларнинг таянч маълумоти (мутахассислиги, ихтисослиги) улар машғулот олиб борадиган модулларга мувофиқ бўлиши;
ж) асосий штатдаги ўқитувчилар улуши — 15%;
з) фаолият амалга ошириладиган жойнинг девор ёки панжара билан ўралганлиги;
тунги ёритгичлар ўрнатилганлиги;
ичимлик суви ва канализация билан таъминланганлиги;
и) таълим ташкилотидаги хоналар ҳамда ҳар бир таълим олувчи ёки ходимлар учун ажратиладиган минимал майдон ўлчами:
дарс машғулотлари учун:
ўқув аудиториялари — 20 м2;
умумназарий ва умумтаълим лаборатория хоналари — 25 м2;
техник ва махсус лабораториялар — 30 м2;
алоҳида кабиналарга ажратилган фонозаллар — 12 м2;
й) ўқув аудиторияларида таълим фаолияти учун яратилган шароитларга қўйиладиган минимал талаблар:
электрон ёки оддий доска — 1 дона;
проектор — 1 дона;
аудиториянинг ёритилиш даражаси — 400 люкс;
к) Ўзбекистон Республикаси Бош давлат санитар врачининг 2016 йил 6 майдаги 0330-16-сон Санитария нормалари, қоидалари ва гигиена нормативлари билан тасдиқланган Олий ўқув юртларини лойиҳалаштириш, қуриш, жиҳозлаш ва улардан фойдаланишга қўйиладиган гигиеник талабларга мувофиқ бўлиши;
л) Ўзбекистон Республикаси Бош давлат санитар врачининг 2009 йил 4 июндаги 0266-09-сон Ногиронлар ва аҳолининг имконияти чекланган катта ёшдаги ва болалар гуруҳлари томонидан фойдаланиладиган турар-жой ва жамоат биноларини лойиҳалаштириш ва қуришнинг санитария нормалари ва қоидаларига мувофиқ бўлиши;
м) қайта тайёрлаш бўйича таълим олганлик тўғрисидаги диплом ҳамда малака ошириш бўйича таълим олганлик тўғрисида сертификат берилиши.
|
10.
|
Изоҳ:
|
* Қўпол равишда бузиш деб ҳисобланадиган талаб ва шартлар.
|