Хабардор қилувчи киритган маълумотлар текширилиши лозим бўлган давлат органларининг ахборот тизимлари (маълумотлари):
|
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги;
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги;
Соғлиқни сақлаш вазирлиги;
Давлат солиқ қўмитаси;
Давлат персоналлаштириш маркази;
Адлия вазирлиги.
|
8.
|
Хабарномани юбориш учун тўланадиган йиғим миқдори:
|
Базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 фоизи
|
9.
|
Хабардор қилиш тартибида амалга ошириладиган фаолиятнинг талаблари ва шартлари:
|
а) ўқув режаси ва дастури Мактабдан ташқари таълимга қўйиладиган давлат талабларига мувофиқ ишлаб чиқилган бўлиши;
б) таълим фаолияти юритиладиган бинога (хоналарга) мулкий ёки бошқа ашёвий ҳуқуқнинг мавжудлиги (ушбу талаб фақат масофавий (онлайн) таълимга асосланган нодавлат таълим хизматларини кўрсатувчиларга нисбатан татбиқ этилмайди);
в) ҳар бир тўгарак раҳбари ўқув қўлланма билан таъминланганлиги;
г) Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг ахборот тизимига қуйидаги маълумотлар тўғри ва ишончли киритилишини таъминлаш:
таълим ташкилоти тўғрисида;
таълим олувчилар тўғрисида;
педагог ходимлар, тўгарак раҳбарлари, тренерлар тўғрисида;
таълим жараёни тўғрисида;
д) таълим олувчилар билан ўзаро муносабатлар шартнома асосида амалга оширилиши;*
е) таълим олувчиларнинг минимал ва максимал сони:
индивидуал (якка) тарзда;
тўгаракда — 40 нафаргача;
ё) педагог ходимларнинг илмий салоҳияти даражаси:
олий маълумотли — 50%;
ўрта махсус маълумотли — 40%;
ўрта маълумотли — 10%.
ж) таълим ташкилотининг ҳудуди:
девор ёки панжара билан ўралганлиги;
тунги ёритгичлар ўрнатилганлиги;
ичимлик сув ва канализация билан таъминланганлиги.
з) таълим ташкилотидаги хоналар учун ажратиладиган минимал майдон ўлчами:
дарс машғулотлари учун:
тўгарак машғулотлари хонаси — 15 м2;
устахона — 30 м2 (агар мавжуд бўлса);
студия ва индивидуал машғулотлар хонаси умумий майдони — 20 м2(агар мавжуд бўлса);
умумназарий ва умумтаълим лаборатория хоналари — 25 м2(агар мавжуд бўлса);
и) ўқув аудиторияларида таълим фаолияти учун яратилган шароитларга қўйиладиган минимал талаблар:
электрон ёки оддий доска — 1 дона;
проектор — 1 дона;
аудиториянинг ёритилиш даражаси — 400 люкс;
й) Ўзбекистон Республикаси Бош давлат санитар врачининг 2013 йил 23 январдаги 0307-13-сон Санитария нормалари, қоидалари ва гигиена нормативлари билан тасдиқланган Мактабдан ташқари таълим муассасаларининг қурилмалари ва таъминотига қўйиладиган гигиеник талабларга мувофиқ бўлиши;
к) Ўзбекистон Республикаси Бош давлат санитар врачининг 2009 йил 4 июндаги 0266-09-сон Ногиронлар ва аҳолининг имконияти чекланган катта ёшдаги ва болалар гуруҳлари томонидан фойдаланиладиган турар-жой ва жамоат биноларини лойиҳалаштириш ва қуришнинг санитария нормалари ва қоидаларига мувофиқ бўлиши;
л) мактабдан ташқари таълим бўйича таълим олганлик тўғрисидаги гувоҳнома берилиши;
м) чет тилларга ўқитган ҳолларда, педагог кадрларда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази томонидан бериладиган билимлар даражаси ва чет тилини билиш ва эгаллаб олганлик даражаси тўғрисида давлат намунасидаги малака сертификати ёки етакчи халқаро ва баҳолаш тизимларининг амалдаги сертификати (IELTS, CEFR, TOEFL IBT) мавжуд бўлиши.*
|
10.
|
Изоҳ:
|
* Қўпол равишда бузиш деб ҳисобланадиган талаб ва шартлар.
|