Хабардор қилувчи киритган маълумотлар текширилиши лозим бўлган давлат органларининг ахборот тизимлари (маълумотлари):
|
Адлия вазирлиги;
Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги.
|
8.
|
Хабарномани юбориш учун тўланадиган йиғим миқдори:
|
Базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 фоизи
|
9.
|
Хабардор қилиш тартибида амалга ошириладиган фаолиятнинг талаблари ва шартлари:
|
а) мулк ҳуқуқи ёки бошқа ашёвий ҳуқуқ асосида тегишли бўлган бинолар ва иншоотларнинг мавжудлиги;
б) қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ва бошқа буюмлар билан савдо қилиш учун ўлчаш воситаларининг мавжудлиги;
в) заргарлик буюмининг тамғасида белгиланган даражага мос келадиган ашёларни сотиш.*
|
10.
|
Изоҳ:
|
Ҳар бир фаолият юритиш тури ва манзилига (филиалига) алоҳида хабарнома юборилади.
Заргарлик буюмлари ва қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган бошқа буюмларни сотиш фаолияти йўналишида онлайн-дўкон шаклидаги тадбиркорлик субъектлари учун мулк ҳуқуқи ёки бошқа ашёвий ҳуқуқ асосида тегишли бўлган бинолар ва иншоотларнинг ҳамда ўлчаш воситаларининг мавжудлиги талаб этилмайди.
* Қўпол равишда бузиш деб ҳисобланадиган талаб ва шартлар.
|