6.
|
Хабарномани юбориш учун талаб этиладиган маълумотлар:
|
Якка тартибдаги тадбиркор учун:
а) ЯТТнинг:
фамилияси, исми, отасининг исми (агар мавжуд бўлса);
паспорт серияси ва рақами ёки идентификация ID-картаси рақами;
ЖШШИР;
б) яшаш манзили;
в) мобил телефон рақами, фаолиятни амалга ошириш жойининг телефон рақами (мавжуд бўлган тақдирда);
г) банк реквизитлари (ҳисобварағи, банк коди);
Юридик шахс учун:
д) юридик шахс номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, СТИР;
е) почта ва электрон почта манзили;
ё) юридик шахс раҳбарининг мобил телефон рақами, фаолиятни амалга ошириш жойининг телефон рақами (мавжуд бўлган тақдирда);
ж) банк реквизитлари (ҳисобварағи, банк коди);
Якка тартибдаги тадбиркор ва юридик шахс учун:
з) фаолият амалга ошириладиган жой манзили (манзил(лар)и, кадастр рақами), фақат масофавий (онлайн) таълимга асосланган нодавлат таълим хизматларини кўрсатувчилар бундан мустасно;
и) таълим йўналишлари, курслар ва касблар рўйхати;
й) педагог кадрлар (шу жумладан хорижий ўқитувчилар) ҳақида маълумот:
фамилияси, исми, отасининг исми (мавжуд бўлган тақдирда);
паспорт серияси ва рақами ёки идентификация ID-картаси рақами;
ЖШШИР;
телефон рақами;
маълумот тўғрисидаги диплом ёки хорижий давлатда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатни тан олиш ҳақидаги гувоҳнома рақами ва санаси;
чет тилларга ўқитган ҳолларда, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази томонидан бериладиган билимлар даражаси ва чет тилини билиш ва эгаллаб олганлик даражаси тўғрисидаги давлат намунасидаги малака сертификатининг рақами ва санаси ёки етакчи халқаро ва баҳолаш тизимларининг амалдаги сертификатлари PDF нусхаси (IELTS, CEFR, TOEFL IBT);
к) ўқув режаси ва дастурларининг электрон нусхалари;
л) давлат ёнғин назорати органлари томонидан мавжуд бинолар ва хоналарнинг ёнғин хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги тўғрисидаги хулосанинг санаси ва рақами, фақат масофавий (онлайн) таълимга асосланган нодавлат таълим хизматларини кўрсатувчилар бундан мустасно;
м) санитария-эпидемиология хизмати органининг санитария-гигиена нормаларига мувофиқлик тўғрисидаги хулосасининг санаси ва рақами, фақат масофавий (онлайн) таълимга асосланган нодавлат таълим хизматларини кўрсатувчилар бундан мустасно.
|