1. Фуқаролик қонунчилиги. Тадбиркорлик / Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш]


Хабарномани юбориш учун тўланадиган йиғим миқдори


Download 0.85 Mb.
bet30/66
Sana07.03.2023
Hajmi0.85 Mb.
#1247231
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   66
Bog'liq
88 25.02.2022

Хабарномани юбориш учун тўланадиган йиғим миқдори:

Базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 фоизи

9.

Хабардор қилиш тартибида амалга ошириладиган фаолиятнинг талаблари ва шартлари:

а) ноширлик фаолиятини фақат хабарномада белгиланган ихтисослик бўйича амалга ошириш;
б) адабий ва бадиий асарларни ҳимоя қилиш тўғрисидаги Берн Конвенциясининг талабларига қатъий амал қилиш;
в) уруш, зўравонлик, порнография, терроризм, диний экстремизм, сепаратизм ва ақидапарастлик ғояларини тарғиб қилиш ҳамда мавжуд конституциявий тузумни, ҳудудий яхлитликни зўрлик билан ўзгартиришга, мамлакатда хавфсизликни ва ижтимоий-сиёсий барқарорликни, жамиятнинг ҳуқуқий ва маънавий асосларини, фуқаролар тотувлигини, миллатлараро ва динлараро ҳамжиҳатликни бузишга даъват қилишга қаратилган, шунингдек Ўзбекистон тўғрисида нотўғри ахборотлар тарқатиш ҳамда унинг тарихий, маданий ва маънавий қадриятларини бузиб кўрсатиш учун фойдаланилишини кўзловчи матбаа маҳсулотларини нашр этишга ҳамда қонунчиликда тақиқланган маълумотларни тарқатишга йўл қўймасликни таъминлаш;*
г) давлат сири бўлган маълумотлар ёки қонун билан қўриқланадиган бошқа сирларнинг ошкор бўлишига йўл қўйилмаслик;*
д) нашр учун тақдим этилган босма маҳсулотларда фуқароларнинг шаъни, қадр-қиммати ва ишчанлик обрўсига путур етишига, шахсий ҳаётига аралашувга йўл қўйилмаслигини таъминлаш;
е) ихтисослик бўйича илмий, адабий-бадиий, илмий-оммабоп, болалар адабиётлари, академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари учун ўқув қўлланмалар, таржима асарлари, тиббиёт соҳасига оид адабиётлар соҳасига оид нашрлар, луғатларни чоп этишда мутасадди вазирлик, идора ва Илмий кенгашларнинг тавсияси, соҳага оид етакчи олим ва мутахассисларнинг тақризлари олинишини таъминлаш;
ё) диний мазмундаги нашрларни (китоб, рисола, брошюра, тақвим, қўлланма ва бошқалар) чоп этилишида Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг хулосаси олинишига қатъи риоя этилишини таъминлаш;*
ж) ноширлик фаолиятини амалга ошириш учун зарур бўлган тегишли моддий-техник база, асбоб-ускуналар ва бошқа техника воситаларининг мавжуд бўлишини таъминлаш;
з) муаллифлик ҳуқуқлари бузилмаслигини таъминлаш;
и) тайёрланган матбаа маҳсулот (жумладан, мазкур маҳсулот таркибига кирган асар)ларининг нусхалари, тайёрланган нусхалар сони, шунингдек, хабардор этувчи ёки буюртмачининг нашр этиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатлар ҳисобини юритиш;
й) ҳар чоракда нашр этилган (ҳамда этиладиган) адабиётлар тўғрисида (ҳар бир нашрнинг муаллифи, номи, мавзуси (ихтисослашуви), жанри, нусхаси кўрсатилган ҳолда) ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 10-кунигача Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигига тегишли маълумотнома тақдим этиш;
к) қонунчиликка асосан босма маҳсулотларнинг мажбурий, бепул нусхаларини белгиланган қоидага мувофиқ юбориш талабларига қатъий риоя этиш.

10.

Изоҳ:

Ушбу талаблар давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, судлар, прокуратура органлари томонидан расмий материаллар, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўпламлари ва бошқа ҳужжатларни нашр этишга, республика аҳамиятига эга бўлган нодавлат ва нотижорат ташкилотлари, шунингдек, корхоналар, ташкилотлар, ўқув ва илмий муассасалар томонидан ўз фаолияти учун зарур бўлган ва қўлёзма ҳуқуқлари билан оммавий равишда тарқатиш ёки кўпайтириш учун мўлжалланмаган материалларни нашр этишга нисбатан татбиқ этилмайди.
* Қўпол равишда бузиш деб ҳисобланадиган талаб ва шартлар.

Фаолиятни бошлаш ёки тугатиш учун ваколатли органни хабардор этиш тартиби тўғрисидаги ягона низомга
15-ИЛОВА
Матбаа фаолиятининг
ПАСПОРТИ

1.


Download 0.85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling