1. Фуқаролик қонунчилиги. Тадбиркорлик / Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш]


Хабардор қилувчи киритган маълумотлар текширилиши лозим бўлган давлат органларининг ахборот тизимлари (маълумотлари)


Download 0.85 Mb.
bet11/66
Sana07.03.2023
Hajmi0.85 Mb.
#1247231
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   66
Bog'liq
88 25.02.2022

Хабардор қилувчи киритган маълумотлар текширилиши лозим бўлган давлат органларининг ахборот тизимлари (маълумотлари):

Ички ишлар вазирлиги;
Давлат солиқ қўмитаси;
Адлия вазирлиги.

8.

Хабарномани юбориш учун тўланадиган йиғим миқдори:

Базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 фоизи

9.

Хабардор қилиш тартибида амалга ошириладиган фаолиятнинг талаблари ва шартлари:

а) 50 млн сўм миқдорида ўз маблағлари (сармояси) бўлиши лозим;
б) ваколатли орган томонидан белгиланган дастурий-техник комплексга қўйиладиган талабларнинг дастурий таъминоти ва техник воситалари мувофиқлиги ҳамда қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчилари ва фонд биржалари билан ўзаро электрон алоқага тайёрлиги;
в) хабардор қилувчида қимматли қоғозлар билан операцияларнинг ички ҳисобини юритиш вазифасини бажарувчи камида битта ходимнинг бўлиши ҳамда ички назоратни ташкил этиш ва амалга ошириш вазифасини бажарувчи камида битта ходим (назоратчи) бўлиши;*
г) қуйидаги шахслар хабардор қилувчининг раҳбари бўлиши мумкин эмас:*
молия-иқтисод, юридик, математика ёки ахборот технологиялари мутахассисликларидан камида биттаси бўйича олий маълумотли бўлмаган шахслар;
қимматли қоғозлар бозоридаги касбий фаолиятни амалга оширувчи ташкилотларда, фонд биржаларида ёхуд иқтисодий, молиявий ва юридик фаолият соҳаларида, ахборот технологиялари соҳасида ёки кўрсатиб ўтилган йўналишлар бўйича давлат бошқарув органларидаги ишда камида икки йиллик иш стажига эга бўлмаган шахслар;
иқтисодиёт соҳасидаги жиноят учун ёки бошқарув тартибига қарши жиноят учун олиб ташланмаган судланганликка эга бўлган шахслар;
юридик шахс банкрот деб эътироф этилган пайтда ва эътироф этилган пайтдан бошлаб икки йил ўтмаган бўлса, якка ҳолда ижро этувчи орган функцияларини бажарган ёки коллегиал ижро этувчи орган таркибига кирган шахслар;
д) хабардор қилувчининг мутахассислари, мансабдор шахслари ва назоратчисининг ваколатли орган томонидан тасдиқланган малака талабларига мувофиқлиги;
е) ўзининг дастурий воситаси мавжуд бўлган тақдирда муаллифлик ҳуқуқини тасдиқлайдиган гувоҳноманинг мавжудлиги.

10.

Изоҳ:

* Қўпол равишда бузиш деб ҳисобланадиган талаб ва шартлар

(5-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 28 сентябрдаги 541-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.09.2022 й., 09/22/541/0859-сон)
Фаолиятни бошлаш ёки тугатиш учун ваколатли органни хабардор этиш тартиби тўғрисидаги ягона низомга
6-ИЛОВА
Мактабдан ташқари таълим фаолиятининг
ПАСПОРТИ
Олдинги таҳрирга қаранг.

1.

Хабарнома номи:

Мактабдан ташқари таълим фаолиятини бошлаганлик ёки тугатганлик тўғрисида хабарнома

2.


Download 0.85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling