Хабардор қилиш тартибида амалга ошириладиган фаолият турлари:
|
а) қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик буюмлари ва бошқа буюмлар, қимматбаҳо ва ярим қимматбаҳо тошлар билан чакана савдо қилиш (шу жумладан, хорижий давлатлардан сотиш учун олиб келинган), қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик буюмлари ва бошқа буюмлар билан воситачилик савдоси;
б) ахборот-коммуникация технологияларидан (онлайн-дўконлардан) фойдаланган ҳолда, қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик буюмлари ва бошқа буюмларнинг чакана савдоси;
в) қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик буюмлари ва бошқа буюмлар билан божсиз савдо зоналарида чакана савдо қилиш (duty free);
г) қимматбаҳо металлар, қимматбаҳо ва ярим қимматбаҳо тошлар ҳамда улардан ясалган буюмларни сотиб олиш, қимматбаҳо металларнинг парчалари ва чиқиндиларини сотиб олиш;
д) қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик буюмлари ва бошқа буюмлар, қимматбаҳо ва ярим қимматбаҳо тошлар билан улгуржи савдо қилиш (шу жумладан, хорижий давлатлардан сотиш учун олиб келинган).
|
3.
|
Хабардор қилувчи тоифаси:
|
Юридик шахс
|
4.
|
Хабарномани қабул қилувчи орган(лар):
|
Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат асиллик даражасини белгилаш палатаси
|
5.
|
Хабарномани юбориш тартиби:
|
«Лицензия» АТ ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали
|
6.
|
Хабарномани юбориш учун талаб этиладиган маълумотлар:
|
а) юридик шахс номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, СТИР;
б) почта ҳамда электрон почта манзили;
в) юридик шахс раҳбарининг мобил телефон рақами, фаолиятни амалга ошириш жойининг телефон рақами (мавжуд бўлган тақдирда);
г) банк реквизитлари (ҳисобварағи, банк коди);
д) фаолият амалга ошириладиган жой манзили (манзил(лар)и, кадастр рақами);
е) ўлчаш воситалари тўғрисидаги маълумот (электрон ёки таҳлилий тарози ва тошлар (ҳар хил оғирликдаги).
|
7.
|
|