1. Фуқаролик қонунчилиги. Тадбиркорлик / Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш]


Download 0.85 Mb.
bet5/66
Sana07.03.2023
Hajmi0.85 Mb.
#1247231
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   66
Bog'liq
88 25.02.2022

Хабарнома номи:

Қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан заргарлик буюмлари ҳамда бошқа буюмлар ишлаб чиқариш фаолиятини бошлаганлик ёки тугатганлик тўғрисида хабарнома

2.

Хабардор қилиш тартибида амалга ошириладиган фаолият турлари:

а) шахсий буюртма асосида аҳоли томонидан тақдим этилган материаллардан заргарлик буюмлари ишлаб чиқариш ва қимматбаҳо металлардан ясалган заргарлик буюмларини таъмирлаш. Ўз ишлаб чиқаришидан ҳосил бўлган чиқиндиларни механик, кимёвий ва металлургия жараёнларини қўллаш ёрдамида қайта ишлаш ва уларнинг таркибидан қимматбаҳо металларни ажратиб олиш (аҳоли буюртмасига асосан заргарлик буюмлари ясашда ҳосил бўлган чиқиндиларни қайта ишлаш ҳуқуқига эга эмас);
б) заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш. Ўз ишлаб чиқаришидан ҳосил бўлган чиқиндиларни механик, кимёвий ва металлургия жараёнларини қўллаш ёрдамида қайта ишлаш ва уларнинг таркибидан қимматбаҳо металларни ажратиб олиш (аҳоли буюртмасига асосан заргарлик буюмлари ясашда ҳосил бўлган чиқиндиларни қайта ишлаш ҳуқуқига эга эмас).

3.

Хабардор қилувчи тоифаси:

Юридик шахс ва якка тартибдаги тадбиркор

4.

Хабарномани қабул қилувчи орган(лар):

Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат асиллик даражасини белгилаш палатаси

5.

Хабарномани юбориш тартиби:

«Лицензия» АТ ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали

6.

Хабарномани юбориш учун талаб этиладиган маълумотлар:

Якка тартибдаги тадбиркорлар учун:
а) ЯТТнинг:
фамилияси, исми, отасининг исми (агар мавжуд бўлса);
паспорт серияси ва рақами ёки идентификация ID-картаси рақами;
ЖШШИР;
б) фаолиятини амалга ошириш жойи (манзили, кадастр рақами);
в) яшаш манзили;
г) мобил телефон рақами, фаолиятни амалга ошириш жойининг телефон рақами (мавжуд бўлган тақдирда);
д) банк реквизитлари (ҳисобварағи, банк коди);
е) амалга ошириш режалаштирилаётган фаолият турлари (ёки уларнинг қисмлари);
ё) ўлчаш воситалари тўғрисидаги маълумот (электрон ёки таҳлилий тарози ва тошлар (ҳар хил оғирликдаги);
Юридик шахслар учун:
ж) юридик шахс номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, СТИР;
з) почта ҳамда электрон почта манзили;
и) юридик шахс раҳбарининг мобил телефон рақами, фаолиятни амалга ошириш жойининг телефон рақами (мавжуд бўлган тақдирда);
й) банк реквизитлари (ҳисобварағи, банк коди);
к) фаолият амалга ошириладиган жой манзили (манзил(лар)и, кадастр рақами);
л) амалга ошириш режалаштирилаётган фаолият турлари (ёки уларнинг қисмлари);
м) ўлчаш воситалари тўғрисидаги маълумот (электрон ёки таҳлилий тарози ва тошлар (ҳар хил оғирликдаги).

7.


Download 0.85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling