1. Фуқаролик қонунчилиги. Тадбиркорлик / Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш]


Download 0.85 Mb.
bet4/66
Sana07.03.2023
Hajmi0.85 Mb.
#1247231
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   66
Bog'liq
88 25.02.2022

Хабардор қилувчи тоифаси:

Юридик шахс

4.

Хабарномани қабул қилувчи орган(лар):

Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат асиллик даражасини белгилаш палатаси

5.

Хабарномани юбориш тартиби:

«Лицензия» АТ ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали

6.

Хабарномани юбориш учун талаб этиладиган маълумотлар:

а) юридик шахс номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, СТИР;
б) почта ҳамда электрон почта манзили;
в) юридик шахс раҳбарининг мобил телефон рақами, фаолиятни амалга ошириш жойининг телефон рақами (мавжуд бўлган тақдирда);
г) банк реквизитлари (ҳисобварағи, банк коди);
д) фаолият амалга ошириладиган жой манзили (манзиллари, кадастр рақами);
е) амалга ошириш режалаштирилаётган фаолият тури;
ё) ўлчаш воситалари тўғрисидаги маълумот (электрон ёки таҳлилий тарози ва тошлар (ҳар-хил оғирликдаги).

7.

Хабардор қилувчи киритган маълумотлар текширилиши лозим бўлган давлат органларининг ахборот тизимлари (маълумотлари):

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги;
Давлат солиқ қўмитаси.

8.

Хабарномани юбориш учун тўланадиган йиғим миқдори:

Базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 фоизи

9.

Хабардор қилиш тартибида амалга ошириладиган фаолиятнинг талаблари ва шартлари:

а) қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар билан ишларни амалга оширганда, белгиланган талабларга мос мулкка эгалик қилиш ҳуқуқи ёки бошқа ашёвий ҳуқуқ асосида тегишли бўлган бинолар ва иншоотлар, ишлаб чиқариш майдонлари мавжудлиги;
б) қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар билан ишларни амалга ошириш учун зарур бўлган моддий-техник база, ускуналар ва бошқа техника воситаларининг мавжудлиги;
в) таркибида қимматбаҳо металлар бўлган хомашё билан ишлаганда, ишлаб чиқариш мақсадларида қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан фойдаланилганда, қимматбаҳо металлардан авиация ва/ёки ҳарбий техникада фойдаланилганда:*
қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар билан ишларни амалга оширишга қўйиладиган талабларни тартибга солувчи норматив-техник ҳужжатларнинг мавжудлиги;
хабардор қилувчилар томонидан қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошларни олиш, сарфлаш, ҳисобини юритиш ва сақлаш юзасидан талабларга мажбурий риоя қилиниши, қимматбаҳо металларнинг чиқинди ва парчаларини қайта ишлаш корхоналарига топшириш учун тайёрлаш, қадоқлаш, ташиш ва қабул қилиш-топшириш шартларига мажбурий риоя қилиниши;
ваколатли орган томонидан белгилаган муддатлар ва шакллар бўйича қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар ҳаракати ҳақидаги ҳисоботлар тақдим этиш;
г) таркибида қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар бўлган ускуналар билан ишлаганда:
таркибида қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар бўлган ускуналар билан ишларни амалга оширишга қўйиладиган талабларни тартибга солувчи норматив-техник ҳужжатларнинг мавжудлиги;
қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошларни олиш, сарфлаш, ҳисобини юритиш ва сақлаш юзасидан талабларга ариза берувчи томонидан мажбурий риоя қилиниши, қимматбаҳо металларнинг чиқинди ва парчаларини қайта ишлаш корхоналарига топшириш учун тайёрлаш, қадоқлаш, ташиш ва қабул қилиш-топшириш шартларига мажбурий риоя қилиш;
д) ижтимоий-маданий мақсадларда қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан фойдаланилганда:
ижтимоий-маданий мақсадларда қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар билан ишларни амалга ошириш юзасидан талабларни тартибга солувчи норматив-техник ҳужжатларнинг мавжудлиги;
қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошларни олиш, ҳисобини юритиш ва сақлаш юзасидан талабларга ариза берувчи томонидан мажбурий риоя қилиш.

10.

Изоҳ:

Ҳар бир фаолият тури бўйича алоҳида хабарнома юборилади.
* Қўпол равишда бузиш деб ҳисобланадиган талаб ва шартлар.

Фаолиятни бошлаш ёки тугатиш учун ваколатли органни хабардор этиш тартиби тўғрисидаги ягона низомга
3-ИЛОВА
Қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан заргарлик буюмлари ҳамда бошқа буюмлар ишлаб чиқариш фаолиятининг
ПАСПОРТИ
Олдинги таҳрирга қаранг.

1.


Download 0.85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling