1. Фукаролар егинининг максади ва вазифалари ваколатлари нимадан иборат?


Download 28.84 Kb.
bet3/5
Sana25.03.2023
Hajmi28.84 Kb.
#1294240
1   2   3   4   5
Bog'liq
Fuqarolar Mustaqil ish

Вазирликбу ўзига тегишли тармоқнинг ҳўжалик тизимида бошқаришнинг энг олий бўғинидир. Вазирлик:

  • Тармоқнинг аҳволи, уни янада ривожлантириш;

  • Фан техника тараққиёти ва ишлаб чиқариш (хизмат)нинг технологик даражаси;

  • Ишлаб чиқарилаётган маҳсулот сифати ва унинг рақобатбардошлиги;

  • Ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларга бўлган ички ва ташқи талабни қондириш учун маъсулдир.

    Вазирликка Ўзбекистон Президенти томонидан тайинланадиган вазир бошчилик қилади. Вазирлик зиммасига юклатиладиган мажбуриятларнинг бажарилиши ҳамда вазирлик тизимидаги корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар фаолияти учун вазир тўлиқ жавобгардир.
    Давлат қўмиталари бу вазирлик ва идораларнинг фаолиятини тартибга солиш, назорат қилиш ва мувофиқлаштириш йўли билан ижтимоий иқтисодий ривожланиш фаолиятига раҳбарлик қилишга мўлжалланган марказий тармоқ бошқарув органларидир.Қўмиталарга Ўзбекистон Президенти томонидан тайинланадиган Раис бошчилик қилади.
    Агентликлар - бу маълум бир муассаса, ташкилот, аҳоли билан давлат, жамоат ёки ижтимоий иш билан шуғулланади ва албатта, кўрсатиладиган хизматлар сонидан фойда олади. Агар бир неча ўн йиллар илгари бизнинг инсониятга бундай ташкилотлар керак бўлмаса, бугунги кунда бу заруратга айланган.
    Инспекциялар - бу турли муассасалар, корхоналар, жисмоний шахслар ва бошқаларнинг фаолиятини, шунингдек уларнинг белгиланган қоидаларга мувофиқлигини текширувчи ташкилотлар номининг бир қисми.
    Жамоат ва ўзини ўзи бошқариш органлари. Ўзбекистон Конститутция нинг 56-моддасига биноан Ўзбекистон Республикасида қонунда белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган:

    • Касаба уюшмалари;

    • Сиёсий партиялар;

    • Олимларнинг жамиятлар;

    • Хотин-қизлар,фахрийлар, ёшларташкилотлари;

    • Ижодий уюшмалар;

    • Оммавий ҳаракатлар, фуқароларнинг бошқа уюшмалари жамоат бирлашмалари сифатида эътироф этилади.

    Ўзбекистон Республикасининг “Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида”ги Қонуннинг (02.09.1999) 1-моддасида ўзини ўзи бошқариш органлари ҳақида қуйидагилар ёзилган:
    Фуқаролар шаҳарчаларда, қишлоқларда, овулларда, шунингдек, шаҳарлардаги, шаҳарчалардаги, қишлоқлардаги ва овуллардаги ҳамда ҳарбий шаҳарчалардаги маҳаллаларда ўзини ўзи бошқаришга доир ўз конституциявий ҳуқуқини фуқароларнинг сайлов ҳуқуқлари кафолатларига мувофиқ фуқаролар йиғини мажлислари (фуқаролар вакилларининг йиғилишлари) орқали амалга оширади.
    Фуқаролар жинси, ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахсий ва ижтимоий мавқеидан қатъий назар, бевосита ёки ўзларининг сайланадиган вакиллари орқали ўзини ўзи бошқаришда тенг ҳуқуқларга эга.
    Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқаришга доир ҳуқуқларини чеклаш тақиқланади. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятига давлат органлари ва ташкилотлари, ҳамда уларнинг мансабдор шахслари аралашувига йўл қўйилмайди.
    Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятининг асосий тамойиллари қуйидагилардан иборат:

    • қонунийлик;

    • инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларининг устуворлиги;

    • демократизм, ошкоралик, ижтимоий адолат;

    • маҳаллий аҳамиятга молик масалаларни ҳал этишда мустақиллик;

    жамоавийлик, аҳоли олдида ҳисобдорлик;

    • жамоатчилик асосидаги ўзаро ёрдам;

    • ижтимоий шериклик;

    • маҳаллий урф-одатлар ва анъаналарни ҳисобга олиш.

    3. Тадбиркорлик фаолияти (тадбиркорлик) тадбиркорлик фаолияти субъектлари томонидан қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга ошириладиган, ўзи таваккал қилиб ва ўз мулкий жавобгарлиги остида даромад (фойда) олишга қаратилган ташаббускорлик фаолиятидир.
    Тадбиркорлик фаолияти субъектлари (тадбиркорлик субъектлари) белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтган ҳамда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган юридик ва жисмоний шахслардир.
    Давлат органлари (қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно), уларнинг мансабдор шахслари, шунингдек тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиши қонун ҳужжатларида ман этилган бошқа шахслар тадбиркорлик фаолияти субъектлари бўлиши мумкин эмас.

    Download 28.84 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
  • 1   2   3   4   5




    Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
    ma'muriyatiga murojaat qiling