1. Халқаро валюта муносабатлари тушунчаси ва шаклланиши 7


Download 463.98 Kb.
bet1/10
Sana21.06.2023
Hajmi463.98 Kb.
#1639510
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
Alisher

Мундарижа:


Кириш 2
1.Халқаро валюта муносабатлари тушунчаси ва шаклланиши 7
Халқаро иқтисодий муносабатларнинг бир қисми халқаро валюта муносабатлари ҳисобланади. Халқаро валюта муносабатлари бу–валютанинг жаҳон хўжалиги ва миллий хўжаликда амал қилиши ҳамда хўжаликлар фаолияти натижаларини ўзаро айирбошланишида юзага келган ялпи ижтимоий муносабатларидир. 7
Валюта муносабатлариниг элементлари қадимий антик даврга бориб тақалган бўлиб, қадимий Греция ва Римда вексель кўринишида ва пулни майдалаш ҳамда айирбошлаш кўринишида бўлган. Валюта муносабатларининг кейинги ривожланиш даври ўрта асрларга тўғри келади. Бу даврда ғарбий европада ўтказма векселлари бўйича савдо марказлари ташкил қилинган, шулар жумласига Лиондаги вексель ярмаркасини киритишимиз мумкин. Феодал ишлаб чиқаришдан капиталистик ишлаб чиқаришга ўтилиши натижасида халқаро ҳисоб-китобларнинг банклар орқали амалга оширилиши жуда тез ривожланди. 7
2.Халқаро валюта-кредит муносабатлари 16
3.Халқаро валюта операциялари ва уларнинг асосий турлари 25
4.Валюта-молия соҳасидаги давлатлараро ташкилотлар фаолиятининг ривожланиши 35
Хулоса 46
Фойдаланилган адабиётлар 50
Интернет сайтлар 51


Кириш

Жаҳон иқтисодиётида глобал молиявий барқарорликни таъминлаш муаммосини ҳал этиш ма садида турли тизимлар, хусусан, олтин стандарти, олтин-девиз стандарти, Бреттон-Вудс тизими амал илди. Шунга қарамай, қўйилган муаммолар тўлиқ ҳал этилмади. Ҳозирги вақтда, яъни жорий жаҳон валюта тизимидаги камчиликлар кетма-кет намоён бўлаётган бир шароитда мазкур мавзу янада долзарблиги муҳим аҳамият касб этмоқда.


1998 йилда Жанубий-Шар ий Осиё мамлкатларида бўлиб ўтган молиявий-иқтисодий инқироз, шунингдек, 2008 йилда бошланган жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози амалдаги жаҳон валюта тизимини такрор ва такрор синовдан ўтишини тақозо этиб, унинг молиявий-иқтисодий муносабатлар, хусусан, валюта муносабатлари соҳасидаги барқарорликни таъминлаш борасида кўпгина муаммолар мавжудлигини кўрсатди. Айни пайтда, глобал молиявий барқарорлик ва жаҳон иқтисодиётининг барқарор суръатларда ўсишини таъминлаш учун янги халқаро захира валютасини яратиш борасидаги баҳс-мунозаралар, саволлар, жаҳон валюта-молия тизимини буткул қайтадан ислоҳ қилиш борасидаги музокаралар кўпайиб кетди.
Барчамиз яхши биламизки, бугунги кунда бутун инсоният коронавирус пандемияси деган глобал офатни бошидан ўтказмоқда. Бундай улкан фалокат жаҳон миқёсида сўнгги юз йилда рўй бермаган, десак, айни ҳақиқатни айтган бўламиз.
Сўнгги йилларда халқаро валюта муносабатларида сезиларли ўзгаришлар кузатилди: жумладан, ташқи бозорлардаги валюталар ва уларнинг товар таъминоти ўртасидаги алоқадорлик йўқолди; бозор иштирокчилари учун валюталарнинг ликвидлилиги, уларнинг товарга айирбошлаш қобилиятидан кўра муҳимроқ аҳамият касб эта бошлади; мамлакатларнинг тўлов балансидаги капиталлар ва кредитлар ҳаракати жорий операциялар ҳаракатидан ҳажм бўйича кўпайиб, ўрнини алмаштирди; резерв валюта мақоми учун ривожланган мамлакатлар ўртасида рақобат кучайгани кузатилди. Ҳар бир давлат ўз валюта курси режимини барқарорлигини таъминлаш учун юқори ликвидлиликка эга бўлган хорижий валюталарни захира сифатида йиғишларига, зарурат туғилганда эса, улар ҳисобидан курс шаклланниши жараёнига аралашишларига тўғри келди.
Пандемия оқибатларини юмшатиш ва бартараф этиш учун давлат томонидан жами 82 триллион сўмлик комплекс чора-тадбирлар амалга оширилди. Жумладан, Инқирозга қарши жамғарма ташкил этилиб, коронавирусга қарши курашиш, аҳоли ва корхоналарни қўллаб-қувватлаш билан боғлиқ тадбирларга бюджетдан 16 триллион сўмдан ортиқ маблағ йўналтирилди. Шунингдек, давлат корхоналарига ва 500 мингдан зиёд тадбиркорлик субъекти ҳамда қарийб 8 миллион фуқарога жами 66 триллион сўмлик солиқ имтиёзлари, кредит муддатларини узайтириш ва молиявий қўллаб-қувватлаш бўйича амалий ёрдамлар берилди.
“Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати доирасида фидойи ва олижаноб ватандошларимизнинг фаол иштирокида 800 мингдан зиёд эҳтиёжманд оилаларга 1 триллион сўмдан ортиқ моддий ёрдам кўрсатилди.
Ўз пайтида кўрилган тезкор ва тизимли чораларимиз натижасида ушбу хатарли касалликнинг кенг тарқалишига йўл қўйилмади. Юртимизда осойишта ҳаёт, барқарор иқтисодий ривожланиш давом этмоқда.
Бу йил республикамизда 197 та йирик, минглаб кичик ва ўрта корхоналар ҳамда инфратузилма объектлари барпо этилди. Жумладан, “Навоиязот”да аммиак ва карбамид ишлаб чиқариш комплекси ҳамда азот кислотаси заводи, Муборак, Газли ва Шўртан нефт-газ корхоналарида суюлтирилган газ ишлаб чиқариш қурилмалари, Тошкент металлургия заводи каби йирик қувватлар ишга туширилди.
Биргина энергетика соҳасида хорижий инвесторлар билан давлат-хусусий шериклик асосида 6 та янги электр станциясини барпо этиш ишлари бошланди. Уларнинг умумий қиймати 2 миллиард доллар бўлиб, 2 минг 700 мегаватт қувватга эга.
Тошкент шаҳрида 2 та янги метро станцияси ва илк бор 18 километрлик ер усти метроси фойдаланишга топширилди.
Қишлоқ хўжалигидаги ислоҳотлар, ер майдонлари тўлиқ хусусий кластер ва кооперацияларга берилгани пахтачиликда ҳосилдорликни бир йилда ўртача 10 фоизга ошириш имконини яратди.
Мева-сабзавотчилик, ғаллачилик ва чорвачиликда ҳам 500 га яқин кластер ва кооперациялар фаолияти йўлга қўйилди. Бунинг натижасида, пандемиянинг салбий таъсирига қарамасдан, 1 миллиард долларлик мева-сабзавот экспорт қилинди.
Бу йил 91 минг гектар ер майдони қайтадан фойдаланишга киритилди. 133 минг гектар ёки ўтган йилга нисбатан 2 баробар кўп майдонда сувни тежайдиган технологиялар жорий этилди.
Тадбиркорликни кенг қўллаб-қувватлаш бўйича кўплаб имтиёз ва енгилликлар берилди. Тадбиркорлик субъектларига 100 триллион сўм ёки 2016 йилга нисбатан қарийб 4 баробар кўп кредитлар ажратилди.
Барча туман ва шаҳарларда, ҳар бир маҳаллада эҳтиёжманд оилалар, аёллар ва ёшлар билан манзилли ишлаш бўйича мутлақо янги - “темир дафтар” тизими жорий этилди. Қисқа муддатда бу тизим орқали 527 минг фуқаронинг бандлиги таъминланди.
Бундан ташқари, ўзини ўзи банд қилган аҳоли учун солиқ имтиёзлари берилиши ҳамда кўпгина чекловларнинг бекор қилиниши туфайли 500 минг нафар фуқаро меҳнат фаолиятини қонуний тарзда йўлга қўйди.
Деҳқон хўжалиги ва томорқа ер эгаларига 300 миллиард сўм имтиёзли кредит ва субсидия ажратилгани ҳам қишлоқ аҳолисини ижтимоий қўллаб-қувватлашда янги йўналишга айланди.
Тошкент шаҳри, Андижон, Жиззах, Қашқадарё, Самарқанд, Сирдарё ва Фарғона вилоятларида ташкил этилган “ИТ-парклар”да 500 дан ортиқ замонавий компаниялар иш бошлади.
Якунланаётган йилда марказлашган ичимлик сув таъминотини яхшилаш учун 3 триллион сўм ёки 2016 йилга нисбатан 5 баробар кўп маблағ ажратилди. Натижада аҳолининг тоза ичимлик суви билан таъминланиш даражаси 73 фоизга етди.
Биргина жорий йилда ижтимоий нафақа олувчилар қамрови 2 баробарга оширилиб, 1 миллион 200 минг нафарга етказилди. Ушбу мақсадларга бюджетдан 2016 йилга нисбатан 5 баробар кўп маблағ ажратилди.
Кичик ёшдаги болаларни мактабгача таълим билан қамраб олиш даражаси 4 йил давомида 2 баробар ортиб, 60 фоизга етди. Боғчалар сони эса 3 баробарга кўпайиб, 14 мингдан ошди.
Бу йил олий таълимга қабул параметрлари 2016 йилга нисбатан 2,5 баробарга ўсди, ёшларимизни олий таълим билан қамраб олиш даражаси 9 фоиздан 25 фоизга етди.1
Шу каби ҳолатлар халқаро валюта тизимида кескин ислоҳотларни тақозо этади. Ҳозирги кунда, жаҳон молия тизимига криптовалюталарни таъсирини, уларни тебранувчанлигини прогноз қилиш ва келажакдаги истиқболини ўрганиш мақсадида ўнлаб, юзлаб тадқиқотлар амалга оширилмоқда. Таъкидлаш лозимки, қатор йирик банклар, хусусий, давлат молиявий тизимлари ва институтлари томонидан бу каби тадқиқотларни амалга оширишга катта ҳажмдаги вақт ва маблағларни аямай харажат илишаётганидан шундай хулосага келиш мумкин. Шу боисдан, “Блокчейн”технологиясига асосланган криптовалюталар халқаро молия муносабатларида ўз ўрнини эгаллади ва янада қривожланиш ҳамда кенгайиш босқичида турибди.
Валюта тизими ҳар доим давлатнинг асосий иқтисодий-сиёсий вазифаларидан бири бўлиб келган. Ҳозирги кунда ҳам бу масала долзарб ҳисобланади. Мен танлаган курс иши мавзусида валюта тизими ва унинг республикамизда қай таризда олиб борилаётгани, бутун дунё тажрибаси, олим ва профессорларнинг илмий ишлари ҳақида қисқача аниқ маълумотлар бериб ўтганман. Валюта тизими ҳақидаги маълумотларни ўрганиш давомида республикамизда валюта сиёсати бўйича олиб борилётган янгиликлар билан танишдим ва бунинг натижасида юзага келган хулосалар асосида ўзимнинг таклифларимни бериб ўтганман. Юқорида берилган маълумотлардан кўришимиз мумкинки, курс иши учун танланган мавзу давлат аҳамиятига моликдир. Бу эса танланган мавзунинг долзарблиги, молия тизими бўйича қилинаётган ўзгаришларни ўрганиш ва тадқиқотлар ўтказиш лозимлигини билдиради.


  1. Download 463.98 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling