1. Халқаро валюта муносабатлари тушунчаси ва шаклланиши 7
-расм. Халқаро Валюта Фондининг G-20 давлатларида бўйича
Download 463.98 Kb.
|
Alisher
4-расм. Халқаро Валюта Фондининг G-20 давлатларида бўйича
пул-кредит сиёсатининг кўрсатгичлари.4 Ҳар қандай давлат иқтисодида пул муҳим аҳамиятни касб этади, жамиятнинг ишлаб чиқариш, тақсимот, муомала ва истеъмол жараёнларини қамраб олади, кенгайтирилган такрор ишлаб чиқариш учун шароит яратиб беради. Пул ва иқтисод ўзаро узвий боғлиқ бўлган элементлардир. Агар жамият иқтисодида муаммолар пайдо бўлса, албатта бундай муаммолар, ўзининг салбий аксини жамиятнинг пул муомаласида топади. Шунинг учун пулни жамият иқтисодий ҳаётининг барометри деб бежиз айтишмаган. Валюта – жаҳон бозоридa, давлатлар ўртасида пул вазифаларини бажарувчи, давлатларнинг миллий пул бирлигидир. Масалан, Америка Қўшма Штатлари “доллари”, Буюк Британия “фунт стерлинги”, Канада “доллари”, ЕВРО ва шу кабилар. “Валюта” категорияси миллий ва жаҳон хўжалиги орасида алоқа ва ўзаро муносабатларни таъминлайди. Жаҳон валюта тизими жаҳон пулларини амалдаги (функционал) шаклларига асослангандир. Жаҳон пуллари деб халқаро муносабатларга (иқтисодий, сиёсий, маданий) хизмат кўрсатувчи пулларга айтилади. Жаҳон пуллари амалий (функционал) шаклларининг эволюцияси миллий пуллар ривожланиш эволюциясини бирмунча кечикиб қайтаради, яъни олтин пуллардан - кредит пулларга. Бундай қонуният асосида жаҳон валюта тизими ХХ асрга келиб бир ёки бир неча етакчи давлатларнинг миллий валюталарига (анъанавий ёки евровалюта шаклида) ёки халқаро валюта бирлигига (СДР, ЕВРО) асосланади. Жаҳон амалиётида қабул қилинган қоидаларга асосан ҳар қандай давлатнинг миллий валютаси 3 ҳарф билан белгиланади. Бунда, ҳарфларнинг бошидаги 2 таси давлатни, охиргиси эса валютанинг номини кўрсатади. Масалан, US – Қўшма Штатлар: D – доллар: USD – Қўшма Штатлар доллари ёки GBP – Буюк Британия фунт стерлинги, GB-Буюк Британия, P-(поинт) фунт стерлинг. Жаҳон валюта тизими XIX асрнинг ўрталарига келиб шаклланди. Жаҳон валюта тизими ўз ичига, миллий валюта тизими элементлари билан яқиндан алоқада бўлган маълум бир элементларни олади. Download 463.98 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling