1. Халқаро валюта муносабатлари тушунчаси ва шаклланиши 7


Халқаро валюта-кредит муносабатлари


Download 463.98 Kb.
bet4/10
Sana21.06.2023
Hajmi463.98 Kb.
#1639510
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
Alisher

Халқаро валюта-кредит муносабатлари

“Халқаро валюта кредит муносабатлари” валюта муносабатлари асослари, валюта тизими, валюта бозорлари ва уларнинг турлари, бозор конъюнктураси ва унга таъсир этувчи омиллар, қимматли қоғозлар, ҳосилавий инструментлар ва ссуда капиталлари бозорлари ва ундаги операциялар билан таништиришдан иборат.


Халқаро валюта-кредит муносабатлари – бозор иқтисодиётининг таркибий қисми ва энг мураккаб жараёнларидан биридир. Кўпчилик омиллар таъсирида халқаро валюта-кредит муносабатлари мураккаблашиб бормоқда ва замонавий шароитда у ўзининг ўта барқарорсизлиги билан хусусиятлидир.
Бугунги кунда давлат ва хўжалик юритувчи субъектларнинг ташқи иқтисодий алоқаларини пул бозори ёки валюта бозори, ундаги валюта операцияларининг ривожисиз тасаввур қилиб бўлмайди. Шу сабабли хорижий валюталар билан боғлиқ жаҳон тажрибасини ўрганиш Ўзбекистон ва Марказий Осиёнинг бошқа давлатларида шаклланиб бораётган бозор иқтисодиёти учун катта аҳамият касб этади.
Ўзбекистоннинг жаҳон ҳамжамиятига аста секин интеграциялашуви, Халқаро Валюта Фонди ҳамда Халқаро Тараққиёт ва Тикланиш Банкига аъзо бўлиб кириши жаҳоннинг валюта, кредит, қимматли қоғозлар ҳамда олтин бозорларида қабул қилинган замонавий кодексини билишни талаб этади.
Валюта сиёсати, мақсад ва шаклларига кўра таркибий ва жорий сиёсатларга бўлинади. Таркибий валюта сиёсати – бу, жаҳон валюта тизимида таркибий ўзгаришларни амалга оширишга йўналтирилган узоқ муддатли чора-тадбирлар йиғиндисидир. У барча мамлакатлар манфаатида валюта тамойилларини такомиллаштириш мақсадида валюта ислоҳотлари шаклида амалга оширилади ва муайян валюталарга имтиёзлар берилиши учун кураш билан ҳамоҳанг олиб борилади. Таркибий валюта сиёсати жорий сиёсатга таъсир кўрсатади. Жорий валюта сиёсати – бу, валюта курси, валюта операциялари, валюта бозори ва олтин бозори фаолиятини кунлик тезкор мувофиқлаштиришга қаратилган қисқа муддатли чора-тадбирлар йиғиндисидир.
Валюта сиёсатининг шакллари. Валюта сиёсатининг қуйидаги шакллари қўлланилади: дисконт, девиз сиёсати ва унинг турларидан бири бўлмиш валюта интервенцияси, валюта заҳираларининг диверсификацияси, валюта чекланишлари, валюталарнинг алмашиниш даражаларини мувофиқлаштириш, валюта курси режими, девальвация, ревальвация.
Дисконт (ҳисоб юритиш) сиёсати – бир томондан, капиталларнинг халқаро ҳаракатига валюта курси ва тўлов балансини, иккинчи томондан ички кредитлар, пул массаси, баҳолар, ялпи талаб динамикасининг таъсир этиши орқали мувофиқлаштиришга йўналтирилган Марказий банк ҳисоб юритиш ставкасининг ўзгаришидир. Масалан, пассив тўлов балансида капиталларнинг нисбатан эркин ҳаракатлана олиши шароитида ҳисоб юритиш ставкасининг кўтарилиши фоиз ставкалари нисбатан паст бўлган мамлакатлардан капиталларнинг оқиб келишини рағбатлантириши ва миллий капиталларнинг мамлакатдан оқиб кетишининг олдини олиши мумкин. Бу эса, ўз навбатида, тўлов баланси ҳолатининг яхшиланиши ва валюта курсининг кўтарилишига олиб келади. Расмий ставкани пасайтирган ҳолда Марказий банк тўлов баланси актив сальдосини ва ўз миллий валютаси курсини пасайтириш мақсадида миллий ва хорижий капиталларнинг оқиб кетишига ишонади. Замонавий шароитда дисконт сиёсатининг самарадорлиги пасайди.
Замонавий шароитда дисконт сиёсатининг самарадорлиги пасайди. Бу эса унинг ички ва ташқи мақсадларининг ўзаро қарама-қаршилигини кучайганлиги билан изоҳланади. Агар фоиз ставкалари конъюнктурани жонлаштириш мақсадида пасайтирилаётган бўлса, бу капиталларнинг оқиб кетишини келтириб чиқарган ҳолда тўлов балансига салбий таъсир этади. Тўлов баланси ҳолатини яхшилаш мақсадида ҳисоб юритиш ставкасининг кўтарилиши мамлакат иқтисодига салбий таъсир этади, агарда у тушкунлик ҳолатида бўлса. Дисконт сиёсатининг маҳсулдорлиги мамлакатга хорижий капиталнинг оқиб келишига боғлиқдир, аммо барқарорсизлик шароитида фоиз ставкалари ҳамма вақт ҳам капиталлар оқимини белгилаб беравермайди. Капиталлар ва кредитлар халқаро ҳаракатини мувофиқлаштириш ҳам ҳисоб юритиш сиёсатининг тўлов балансига бўлган таъсирини бирмунча пасайтиради. Бу ердан дисконт сиёсатининг қисқа муддатлилиги ва нисбатан паст самарадорлилиги келиб чиқади. Етакчи давлатларнинг, биринчи навбатда АҚШнинг дисконт сиёсати миллий манфаатларга зид равишда фоиз ставкаларни кўтариш ёки пасайтиришга мажбур бўлган рақобатчиларга салбий таъсир этади. Натижада вақти-вақти билан фоизлар уруши пайдо бўлиб туради.
Девиз сиёсати. Бу, миллий валюта курсига давлат органлари томонидан хорижий валютанинг (девиз) олди-соттиси орқали таъсир этиш услубидир.14 Миллий валюта курсини кўтариш мақсадида Марказий банк хорижий валютани миллий валютага сотади, пасайтириш учун эса аксинча, сотиб олади. Девиз сиёсати асосан валюта интервенцияси шаклида амалга оширилади. Валюта интервенцияси расмий олтин-валюта заҳиралари ёки марказий банкларнинг банклараро “своп” келишувларига асосан миллий валютадаги қисқа муддатли ўзаро кредитлари ҳисобига амалга оширилади. Валюта интервенцияси XIX асрдан бошлаб қўлланила бошланди. Масалан, Россиянинг Давлат банки, Австро-Венгрия банки ўз миллий валюталари курсини қўллаб-қувватлаш мақсадида интервенциядан фойдаланган. Олтин монометализми бекор қилинишидан сўнг валюта интервенцияси кенг қўлланила бошланди. 1929-1933 йиллар жаҳон иқтисодий инқирози шароитида валюта интервенциясидан марказий банклар валюта демпингига кўмаклашиш учун ўз валюталари курсини пасайтириш мақсадида фойдаланган.
Валюта интервенцияларини ўтказишнинг моддий асоси бўлиб АҚШ, Буюк Британия, Франция, Италия, Канада ва бошқа мамлакатларда 1930 йилларда ташкил этилган валюта барқарорлаштириш фондлари хизмат қилди.





Download 463.98 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling