1. Ижтимоий-маданий масалалар / Маданият


IV. Ахборот-кутубхона соҳасида кадрлар тайёрлаш ва соҳа мутахассислари малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш


Download 152 Kb.
bet5/5
Sana11.11.2023
Hajmi152 Kb.
#1766913
1   2   3   4   5
Bog'liq
2019-2024 KONSIOSIYA ПҚ-4354 07.06.2019

IV. Ахборот-кутубхона соҳасида кадрлар тайёрлаш ва соҳа мутахассислари малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш




14.

Мазкур соҳада мутахассисларга бўлган талабни ўрганиш асосида «Кутубхона-ахборот фаолияти» йўналиши бўйича ихтисослашган олий таълим муассасаларига қабул квоталари бўйича таклифларни кейинчалик қарор қабул қилиш учун Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

Ёзма маълумот

2020 йил
1 февралга қадар

Олий ва ўрта махсус
таълим вазирлиги,
Иқтисодиёт
ва саноат вазирлиги,
Маданият вазирлиги,
Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, алоқадор вазирлик ва идоралар

15.

Олий таълим муассасаларида хорижий тажриба ва технологияларни ўрганиш асосида ўқув жараёнига кутубхона иши бўйича етакчи мутахассислар ва экспертларни жалб қилган ҳолда, ахборот-кутубхона соҳаси мутахассисларининг малакасини ошириш курсларини ташкил этиш.

Чора-тадбирлар дастури

2019 йил
1 июлга
қадар

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Маданият вазирлиги

V. Ахборот-кутубхона марказларининг фаолиятини такомиллаштириш ва моддий-техник базасини мустаҳкамлаш




16.

Ахборот-кутубхона марказлари фондлари ва моддий-техник базасини тўлиқ хатловдан ўтказиш.

Чора-тадбирлар дастури

2020 йил
1 июнга
қадар

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

17.

Тошкент вилоятининг Нурафшон шаҳрида Тошкент вилояти «Турон» ахборот-кутубхона маркази ўз фаолиятини тўлақонли амалга ошириши учун зарур бўлган бино ажратиш.

Тошкент вилояти
ҳокими қарори

2020 йил
31 мартга қадар

Тошкент вилояти ҳокимлиги, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги

18.

Ҳудудий кутубхоналарни кейинчалик халқаро тизимлар билан интеграциялашувини амалга ошириш учун ягона маълумотлар базасига улаш.

Чора-тадбирлар режаси

2019-2020 йиллар

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, алоқадор вазирлик ва идоралар

19.

Ахборот-кутубхона муассасаларини таъмирлаш, зарур ҳолларда бино ва иншоотлар қуриш.

Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари қарорлари

2019-2020 йиллар

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

20.

Ахборот-кутубхона марказлари фаолиятини мувофиқлаштириш ва ташкилий-методик таъминлаш.

Чора-тадбирлар режаси

Ҳар йили

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги

21.

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ахборот-кутубхона марказларига жаҳон илмий-таълим ахборот ресурсларидан фойдаланиш имкониятларини тақдим этиш.

Чора-тадбирлар режаси

Ҳар йили

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги

22.

Кўзи ожизлар кутубхоналарининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, шу жумладан уларни махсус компьютер ва бошқа техника билан жиҳозлашни назарда тутувчи чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

Чора-тадбирлар режаси

2019 йил
1 августга қадар

Маданият вазирлиги,
Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 7 июндаги ПҚ-4354-сон қарорига
3-ИЛОВА
Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси — ахборот-ресурс марказининг
ТАШКИЛИЙ ТУЗИЛМАСИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 7 июндаги ПҚ-4354-сон қарорига


4-ИЛОВА
Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси — ахборот-ресурс марказининг бошқарув аппарати
ТУЗИЛМАСИ
Ходимларнинг умумий чекланган сони 227 нафар, шу жумладан бошқарув ходимлари — 12 нафар.
Техник ва ёрдамчи ходимлар сони амалдаги нормативларга мувофиқ белгиланади.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.06.2019 й., 07/19/4354/3275-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.07.2021 й., 06/21/6268/0700-сон)
Download 152 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling