1. Ижтимоий-маданий масалалар / Соғлиқни сақлаш. Санитарияга оид қонун ҳужжатлари]


II. Нотўғри овқатланиш билан боғлиқ касалликларни келтириб чиқарувчи омилларни камайтириш бўйича профилактик тадбирлар самарадорлигини ошириш


Download 376.88 Kb.
bet3/12
Sana24.12.2022
Hajmi376.88 Kb.
#1056293
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
ПҚ-4887 10.11.2020

II. Нотўғри овқатланиш билан боғлиқ касалликларни келтириб чиқарувчи омилларни камайтириш бўйича профилактик тадбирлар самарадорлигини ошириш

15.

ЖССТнинг хавфсиз овқатланишни таъминлаш бўйича «беш калит дастури»ни тарғиб қилиш.

2020 — 2025 йиллар





Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Хаджибаев),
Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги (Р. Маматов),
Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги (Д. Набиев),
Ёшлар ишлари агентлиги (А. Сагдуллаев),
ЖССТнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси
(келишув асосида)

Амалий
чора-тадбирлар

16.

Ота-оналар ва болалар учун интерфаол усулда соғлом турмуш тарзини шакллантириш бўйича «Соғлом овқатланайлик» туркум кўрсатувларини тайёрлаш ва тизимли равишда эфирга узатиш.

2021 йил январдан бошлаб доимий





МТРК (А. Хаджаев),
Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Хаджибаев),
Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги (Д. Набиев),
нодавлат телекомпаниялар
(келишув асосида)

Телекўрсатув

17.

Аҳолининг ёш, жинс, физиологик ҳолат ва касб бўйича турли гуруҳлари учун овқатланишнинг мақбул меъёрларини ишлаб чиқиш.

2021 йил
1 март





Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Хаджибаев),
ЖССТ ва ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги ваколатхоналари
(келишув асосида)

Ижрочилар қарорлари

18.

Аҳолини қарорнинг 1-бандида назарда тутилган витамин ва минераллар билан бепул таъминлаш бўйича давлат дастурини қабул қилиш.

2021 йил
15 февраль





Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Хаджибаев),
Молия вазирлиги (Т. Ишметов),
ЖССТ ва ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги ваколатхоналари
(келишув асосида)

Ҳукумат қарори

19.

Қуйидагиларни амалга ошириш:
6 — 23 ойлик болалар учун уй шароитида тайёрланган овқатларни бойитиш мақсадида микронутриент кукуни билан;
6 ойликдан 5 ёшгача бўлган болаларни «A» витамини билан;
2 — 10 ёшли болаларни гельминтоз профилактикаси бўйича махсус препаратлар билан;
ҳомиладор ва бола эмизувчи аёллар ҳамда 3 — 15 ёшдаги болаларни йод препарати билан;
35 ёшгача туғиш ёшидаги аёлларни темир ва фолий кислотаси препарати билан бепултаъминлаш. Бунда, 35 ёшгача бўлган ҳомиладор ва бола эмизувчи аёлларни алоҳида меъёр асосида таъминлаш.

2021 йил
1 июндан бошлаб
доимий

2022 йил
1 июлдан бошлаб доимий



Ҳисоб-китоблар асосида

Бюджет маблағлари,
грантлар

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Хаджибаев),
Мактабгача таълим вазирлиги (А. Шин),
Халқ таълими вазирлиги (Ш. Шерматов),
Молия вазирлиги (Т. Ишметов), Қорақалпоғистон Республикаси
Вазирлар Кенгаши,
вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари,
ЖССТ ва ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги ваколаnхоналари
(келишув асосида)

Амалий
чора-тадбирлар

20.

Ноқулай меҳнат шароити ишларида банд бўлган ишчилар учун профилактик овқатлантириш нормаларини ишлаб чиқиш.

2021 йил
II чорак





Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Хаджибаев),
Меҳнат ва бандлик муносабатлари вазирлиги (Н. Хусанов)

Ижрочилар қарорлари

21.

Тиббиёт муассасаларида беморлар учун мўлжалланган овқатланиш меъёр ва таомномаларини, жумладан парҳез таомларини қайта кўриб чиқиш.

2021 йил
II чорак





Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Хаджибаев),
Молия вазирлиги (Т. Ишметов)

Ижрочилар қарорлари

22.

Умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчиларининг соғлом ва хавфсиз овқатланиш тизимини такомиллаштириш.
Хусусан, мактаб ошхоналарини санитария қоидалари, меъёрлари ва гигиена нормативлари талабларига мос ҳолатга келтириш, таомлар сифати ва хавфсизлигини назорат қилишни йўлга қўйиш.

2021 йил
II чорак





Халқ таълими вазирлиги(Ш. Шерматов),
Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Хаджибаев)

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат

23.

Умумий овқатланиш, озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва қайта ишлаш соҳасида банд бўлган мутахассислар учун соғлом овқатланишни ташкил этиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш.

2021 йил
III чорак





Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Хаджибаев),
Савдо-саноат палатаси (А. Икрамов),
ЖССТнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси
(келишув асосида)

Тарғибот материаллари

24.

Нотўғри овқатланиш билан боғлиқ касалликларни эрта аниқлаш бўйича лаборатория тест синовлари стандартларини қайта кўриб чиқиш.
Лаборатория тест синовлари стандартлари асосида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, туман (шаҳар) кўп тармоқли марказий поликлиникалари лабораторияларини зарур ускуна, сарф материаллари ва реактивлар билан таъминлаш.

2021 йил
III чорак

2021-2022 йиллар



Ҳисоб-китоблар асосида

Соғлиқни сақлаш вазирлиги учун ажратилган бюджет маблағлари,
маҳаллий бюджет маблағлари,
грантлар

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Хаджибаев),
Қорақалпоғистон Республикаси
Вазирлар Кенгаши,
вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

Амалий
чора-тадбирлар

25.

Юқумли бўлмаган касалликларга оид диагностика ва даволаш стандартлари ҳамда клиник қўлланма ва протоколларни тўғри овқатланиш ва соғлом турмуш тарзини юритиш бўйича ЖССТнинг тавсиялари асосида қайта тасдиқлаш.

2021 йил
III чорак





Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Хаджибаев),
Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги (Д. Набиев),
ЖССТнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси
(келишув асосида)

Даволаш
ва диагностика стандартлари ҳамда клиник протоколлар

26.

Республика бўйича патронажнинг универсал прогрессив моделини ишлаб чиқиш йўли билан ҳомиладор аёллар ва 5 ёшгача бўлган болаларнинг ота-оналарига овқатланиш масалалари бўйича маслаҳат бериб бориш тизимини яратиш.

2021 йил
январь —декабрь

1 млн. АҚШ долл.

ЮНИСЕФ маблағлари
(келишув асосида)

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Хаджибаев),
ЮНИСЕФнинг
Ўзбекистондаги ваколатхонаси
(келишув асосида)

Универсал прогрессив моделни амалиётга
жорий этиш

27.

Аҳоли, хусусан болалар учун маҳаллий мева, сабзавот ва бошқа хомашёлар асосида илмий асосланган озиқ-овқат ва ичимликлар рецептураларини ишлаб чиқиш.

2022 йил
II чорак





Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Хаджибаев),
Инновацион ривожланиш вазирлиги (И. Абдурахмонов),
«Ўзстандарт» агентлиги (Д. Саттаров)

Рецептуралар ишлаб чиқиш

III. Овқатланиш гигиенаси ва унинг нутрициология, диетология каби йўналишларида кадрларни тайёрлаш, малакасини ошириш ҳамда соғлом овқатланишни шакллантириш соҳасида илмий тадқиқотларни қўллаб-қувватлаш

28.

Бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларининг тиббий ходимларини ЖССТнинг тавсияларига кўра юқумли бўлмаган касалликларга чалинган беморларни ўзларини парваришлаш ва ўз саломатлигини назорат қилишга ўргатиш бўйича ўқитиш.

2021 — 2025 йиллар





Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Хаджибаев),
Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги (Д. Набиев),
ЖССТнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси
(келишув асосида)

Амалий
чора-тадбирлар

29.

Ҳомиладор, эмизикли оналар ва 2 ёшгача болаларнинг соғлом овқатланишига оид ЖССТнинг «Биринчи 1000 кунлик» дастури асосида шифокор ва ҳамширалар малакасини ошириш.

2021 — 2025 йиллар





Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Хаджибаев),
ЖССТнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси
(келишув асосида)

Амалий
чора-тадбирлар

30.

Бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларида ЖССТнинг тавсияларига кўра 40 ва ундан катта ёшдаги фуқароларда юқумли бўлмаган касалликларнинг хавф омилларини аниқлаш.

2021 — 2025 йиллар





Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Хаджибаев),
ЖССТнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси
(келишув асосида)

Амалий
чора-тадбирлар

31.

Кенг турдаги маълумотларни таҳлил қилиш орқали республика аҳолисининг турмуш тарзи, овқатланиши ва ёндош касалликларига боғлиқ ҳолатда уларнинг метаболомикасини ўрганиш.

2021-2022 йиллар

Ҳисоб-китоблар асосида

Танлов натижаларига
кўра ажратиладиган маблағлар

Инновацион ривожланиш вазирлиги (И. Абдурахмонов),
Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Хаджибаев),
Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги (Д. Набиев),
илмий-тадқиқот институтлари

Илмий-тадқиқот ишлари

32.

Тиббиёт таълими тизимида аёл ва болаларнинг овқатланиши бўйича ўқув дастурларини қайта кўриб чиқиш.
Оилавий шифокор, педиатр, болалар тор мутахассислари, акушер-гинеколог, диетолог ва нутрициологлар тайёрлаш дастурларига репродуктив ёшдаги аёллар, ҳомиладорлар, болалар ва ўсмирларнинг тўғри овқатланиши мавзусини киритиш.

2020/2021 ўқув йилидан бошлаб

50 минг АҚШ долл.

ЮНИСЕФ маблағлари
(келишув асосида)

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Хаджибаев),
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Маджидов),
ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси
(келишув асосида)

Ўқув дастурлари

33.

Давлат муассаса ва ташкилотларида диетология мутахассисини жалб қилган ҳолда тизимли равишда тўғри овқатланиш бўйича семинар-машғулотлар ўтказиб бориш.

2021 йилдан бошлаб доимий



Ижрочиларнинг бюджетдан ташқари маблағлари

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Хаджибаев),
давлат муассаса
ва ташкилотлари

Семинар машғулотлари

34.

Декретив контингент вакиллари учун соғлом турмуш тарзи, санитария-гигиена кўникмаларини ҳосил қилиш бўйича махсус курсларни ташкиллаштириш ва тизимли равишда амалга ошириш.

2021 йилдан бошлаб доимий



Ижрочиларнинг маблағлари

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Хаджибаев),
муассаса ва ташкилотлар

Семинар машғулотлари

35.

Нутрициология ва диетология мутахассисларини тайёрлашда дипломгача, дипломдан кейинги ва малака ошириш дастурларини қайта кўриб чиқиш.

2021 йил
I чорак





Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Хаджибаев),
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Маджидов),
ЖССТнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси
(келишув асосида)

Ўқув дастурлари

36.

Олий таълим муассасаларида «Ози?-овқат технологияси», «Озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва қайта ишлаш технологияси», «Озиқ-овқат хавфсизлиги», «Агробиотехнология», «Мева-сабзовотчиликда биотехнология», «Қишлоқ хўжалигида экологик хавфсизлик», «Чорвачилик маҳсулотларини етиштириш, сақлаш ва қайта ишлашнинг анъанавий ҳамда инновацион технологияси ва сертификацияси», «Қишлоқ хўжалик маҳсулотларини сақлаш ва дастлабки ишлаш технологияси» йўналишлари бўйича ўқув дастурларини сифат ва стандарт нуқтаи назаридан қайта кўриб чиқиш.

2021 йил
II чорак





Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Маджидов),
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ж. Ходжаев),
Ветеринария
ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси (Б. Норқобилов),
Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Хаджибаев),
тегишли вазирлик
ва идоралар

Ўқув дастурлари

37.

Ёшлар орасида тамаки маҳсулотларини истеъмол қилиш бўйича глобал текширув (GYTS) тадқиқот дастурини амалга ошириш.

2021 йил апрель

10 минг АҚШ долл.

ЖССТ маблағлари (келишув асосида)

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Хаджибаев),
Халқ таълими вазирлиги(Ш. Шерматов),
Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги (Д. Набиев),
ЖССТнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси
(келишув асосида)

Амалий
чора-тадбирлар

38.

Болалар ва аёллар ҳолатини баҳолаш бўйича ЮНИСЕФнинг мультииндикаторли «MICS» тадқиқот дастурини амалга ошириш.

2021 йил
сентябрь

295,0 минг АҚШ долл.
700,0минг АҚШ долл.

Ижрочиларнинг бюджетдан ташқари маблағлар
ЮНИСЕФ маблағлари
(келишув асосида)

Давлат статистика қўмитаси (Б. Бегалов),
Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Хаджибаев),
ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси
(келишув асосида)

Амалий
чора-тадбирлар

39.

Болаларда семизликни эпидемиологик назорат қилиш бўйича Европа ташаббуси (COSI) дастурини 5 йилда бир марта амалга ошириш.

Дастлаб 2021/2022 ўқув йилида

20 минг АҚШ долл.

ЖССТ маблағлари (келишув асосида)

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Хаджибаев),
Халқ таълими вазирлиги (Ш. Шерматов),
Туризм ва спорт вазирлиги (А. Каримов),
ЖССТнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси (келишув асосида)

Амалий
чора-тадбирлар

40.

Ўзбекистон аҳолиси орасида ЖССТ ва ЮНИСЕФнинг тавсия ва методикалари асосида ҳар 5 йилда қуйидагиларни назарда тутувчи тадқиқотлар ўтказиш:
анемия касаллиги, йод, фолий кислотаси ва «А» витамини етишмаслигини ўрганиш;
ҳомиладор ва 5 ёшгача бўлган болалар орасида тўғри ва соғлом овқатланишдаражасини ўрганиш;
аҳоли томонидан туз истеъмол қилиш даражасини ўрганиш;
юқумли бўлмаган касалликлар хавф омиллари?инг тарқалганлик даражаси ва сабабларини ўрганиш.

2022 йилдан бошлаб

Ҳисоб-китоблар асосида

Грантлар,
Давлат бюджети маблағлари

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Хаджибаев),
Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги (Д. Набиев),
Молия вазирлиги (Т. Ишметов),
Иқтисодий тараққиёт
ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (А. Ортиқов),
ЖССТ ва ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги ваколатхоналари
(келишув асосида)

Амалий
чора-тадбирлар


Download 376.88 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling