1. Ижтимоий-маданий масалалар / Соғлиқни сақлаш. Санитарияга оид қонун ҳужжатлари]


IV. Республика ҳудудида сотиш мақсадида тайёрлан?диган ва олиб кириладиган озиқ-?вқат маҳсулотларининг хавфсизлигини таъминлаш йўналишида


Download 376.88 Kb.
bet4/12
Sana24.12.2022
Hajmi376.88 Kb.
#1056293
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
ПҚ-4887 10.11.2020

IV. Республика ҳудудида сотиш мақсадида тайёрлан?диган ва олиб кириладиган озиқ-?вқат маҳсулотларининг хавфсизлигини таъминлаш йўналишида

41.

Озиқ-овқат маҳсулотлари таркибидаги тўйинган ёғ кислоталари миқдорини камайтириш ва уларни тўйинмаган ёғ кислоталари, трансёғларни тўйинмаган ёғлар билан алмаштириш, шунингдек озиқ-овқат маҳсулотлари ва ичимликларда эркин қанд миқдорини камайтириш чораларини кўриш.

2021 — 2025 йиллар





Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ж. Ходжаев),
Иқтисодий тараққиёт
ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (А. Ортиқов),
Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Хаджибаев),
«Ўзстандарт» агентлиги (Д. Саттаров)

Давлат стандартлари ва техник регламентлар

42.

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш бўйича биотехнологик жараёнларни такомиллаштириш, шу жумладан фермент препаратлари ва биологик фаол моддалар ёрдамида янги турдаги озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш.

2021 — 2025 йиллар

Ҳисоб-китоблар асосида

Грантлар, ижрочилар маблағлари

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ж. Ходжаев),
Фанлар академияси (Б. Юлдашев),
«Ўзстандарт» агентлиги (Д. Саттаров),
Инновацион ривожланиш вазирлиги (И. Абдурахмонов)

Илмий тадқиқотлар

43.

Корхоналарда маҳсулотларнинг хавфсизлик кўрсаткичларини белгиловчи янги қабул қилинаётган давлат стандартлари ва техник регламентлари асосида озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш.

2021 — 2025 йиллар





Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ж. Ходжаев),
Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Хаджибаев),
«Ўзстандарт» агентлиги (Д. Саттаров),
Савдо-саноат палатаси (А. Икрамов)

Амалий
чора-тадбирлар

44.

Озиқ-овқат саноатида ишлаб чиқариш ҳамда ишлаб чиқариш занжирида иштирок этувчи корхоналарда хавф-хатарлар таҳлили ва критик назорат нуқталари (HACCP) тамойиллари асосида халқаро стандартларни босқичма-босқич жорий этиш.

2021 — 2025 йиллар





Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ж. Ходжаев),
Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А . Хаджибаев),
«Ўзстандарт» агентлиги (Д. Саттаров),
Савдо-саноат палатаси (А. Икрамов)

Чора-тадбирлар дастури

45.

Импорт ва маҳаллий озиқ-овқат маҳсулотлари таркибида саноат трансёғлари, жумладан техник пальма ёғи бўлмаслиги устидан назорат ўрнатиш.

2021 — 2025 йиллар





Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати (Б. Юсупалиев),
Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги (Э. Хайитметов),
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ж. Ходжаев),
«Ўзстандарт» агентлиги (Д. Саттаров)

Амалий
чора-тадбирлар

46.

Мактаб ўқувчиларининг ақлий ривожланишини ўрганиб бориш мақсадида улар орасида ҳар йили IQ-тестларини ўтказиб бориш ҳамда тест натижаларини республика миқёсида умумлаштириш.

2021/2022 ўқув йилидан бошлаб





Халқ таълими вазирлиги (Ш. Шерматов),
Президент, ижод
ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги (Х. Умарова)

Амалий
чора-тадбирлар

47.

Озиқ-овқат маҳсулотлари қадоқларида кўрсатиладиган маълумотларни халқаро стандартлар ва Алиментариус Кодекси умумий тамойилларига мувофиқлаштириш.

2021 йил
II чорак





«Ўзстандарт» агентлиги (Д. Саттаров),
Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Хаджибаев),
ЖССТнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси
(келишув асосида)

Техник регламентлар

48.

Озиқ-овқат маҳсулотларига умумий хавфсизлик талабларини белгиловчи «Озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги тўғрисидаги умумий техник регламент»ни ишлаб чиқиш.

2021 йил
II чорак





Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Хаджибаев),
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ж. Ходжаев),
Ветеринария
ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси (Б. Норқобилов),
Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси
(И. Эргашев),
«Ўзстандарт» агентлиги (Д. Саттаров)

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

49.

ЖССТнинг тавсияларига мувофиқ озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришда трансёғлардан, жумладан пальма ва кокос ёғларидан фойдаланишни чеклаш.

2021 йил
II чорак





Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Хаджибаев),
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ж. Ходжаев),
«Ўзстандарт» агентлиги (Д. Саттаров),
ЖССТнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси
(келишув асосида)

Техник регламент,
cанитария қоидалари ва меъёрлари

50.

Илғор хорижий тажриба асосида озиқ-овқат маҳсулотларини давлат рўйхатидан ўтказиш тизимини жорий этиш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш.

2021 йил
III чорак





«Ўзстандарт» агентлиги (Д. Саттаров),
Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Хаджибаев),
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ж. Ходжаев),
Ветеринария
ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси (Б. Норқобилов),
Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси (И. Эргашев)

Таҳлилий маълумот, зарур ҳолларда, норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

51.

Таълим муассасаларида фаолият юритаётган ошхоналардаги ошпаз ва ошпаз ёрдамчилари учун соғлом овқатланиш мавзулари бўйича махсус малака ошириш курсларини ташкил этиш.

2021 йил
III чорак





Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Хаджибаев),
Мактабгача таълим вазирлиги (А. Шин),
Халқ таълими вазирлиги (Ш. Шерматов),
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Маджидов),
Ўзбекистон ошпазлар уюшмаси

Ўқув курслар


Download 376.88 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling