1. Ижтимоий-маданий масалалар / Туризм]


-модда. Туристик маҳсулотни реализация қилиш


Download 406.15 Kb.
bet12/19
Sana09.02.2023
Hajmi406.15 Kb.
#1180058
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   19
Bog'liq
ЎРҚ-549 18.07.2019

26-модда. Туристик маҳсулотни реализация қилиш
Туристик маҳсулотни реализация қилиш туроператор ва (ёки) турагент ҳамда туристик маҳсулотнинг буюртмачиси ўртасида тузиладиган шартнома асосида амалга оширилади.
Турист, экскурсант ёки турист ёхуд экскурсант номидан туристик маҳсулотга буюртма берувчи бошқа шахс туристик маҳсулотнинг буюртмачисидир.
Турагент ва туроператор ўртасидаги шартномада қуйидагилар кўрсатилиши керак:
туристик маҳсулотни турагент томонидан реализация қилиш шартлари;
турагентнинг туристик маҳсулотни туроператор номидан ёҳуд ўз номидан реализация қилишга доир ҳуқуқ ва мажбуриятлари;
турагент томонидан иккиламчи агент шартномаларини тузиш мумкинлигини (мумкин эмаслигини) назарда тутувчи шартлар;
уларга туристик маҳсулотнинг буюртмачиси томонидан туристик хизматлар кўрсатиш шартномасини ижро этиш борасида эътирозлар билдирилган тақдирда, туроператор ва турагентнинг ҳамкорлиги тартиби;
туристик маҳсулот тўғрисида ахборот тақдим этмаганлик ёки нотўғри ахборот тақдим этганлик учун, туристик хизматлар кўрсатишга доир шартнома бўйича мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун туристик маҳсулотнинг буюртмачиси олдида туроператорнинг ва турагентнинг жавобгарлиги, шунингдек тарафлардан ҳар бирининг жавобгарлиги.
Туроператор ва (ёки) турагент ва туристик маҳсулотнинг буюртмачиси ўртасидаги шартномада қуйидагилар кўрсатилиши керак:
туроператорнинг ва (ёки) турагентнинг номи, унинг жойлашган ери (почта манзили), лицензиясининг йўналиши ва рақами;
туристик маҳсулотнинг буюртмачиси тўғрисидаги, унинг туристик маҳсулотни реализация қилиш учун зарур бўлган ҳажм доирасидаги маълумотлар;
туристик маҳсулотнинг қиймати ва уни тўлаш тартиби;
туроператорнинг ва (ёки) турагентнинг ҳамда туристик маҳсулот буюртмачисининг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари;
шартномани ўзгартириш ва бекор қилиш шартлари;
туроператорнинг ва (ёки) турагентнинг ва туристик маҳсулот буюртмачисининг жавобгарлиги ҳамда низоларни кўриб чиқиш тартиби.
Туроператор ва (ёки) турагент ва туристик маҳсулот буюртмачиси шартномада туристик маҳсулотдан фойдаланиш шартларини, шу жумладан саёҳатнинг дастурини, саёҳатнинг йўналиши ва шарт-шароитларини, жойлаштириш воситалари, яшаш ва овқатланиш шароитлари, туристни ва экскурсантни вақтинча бўлиш мамлакатида (жойида) ташиш бўйича хизматлар, экскурсия етакчиси, гид (гид-таржимон), йўриқчи-йўл бошловчи мавжудлиги, шунингдек қўшимча хизматлар тўғрисидаги маълумотларни келишиб олиши мумкин.
Туроператор ва (ёки) турагент ҳамда туристик маҳсулотнинг буюртмачиси ўртасидаги шартномада бошқа шартлар ҳам кўрсатилиши мумкин.
Экскурсия етакчилари, гидлар (гид-таржимонлар) ва йўриқчи-йўл бошловчилар шартнома тузмасдан ҳам ўз хизматларини кўрсатиши мумкин.

Download 406.15 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling