1. Ижтимоий-маданий масалалар / Туризм]


-модда. Туристик индустрия объектларини таснифлаш


Download 406.15 Kb.
bet8/19
Sana09.02.2023
Hajmi406.15 Kb.
#1180058
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   19
Bog'liq
ЎРҚ-549 18.07.2019

15-модда. Туристик индустрия объектларини таснифлаш
Туристик индустрия объектларини таснифлаш ва уларга тоифалар бериш ихтиёрий асосда амалга оширилади.
Жойлаштириш воситаларини, тоғ чанғиси трассаларини, пляжларни ўз ичига олган туристик индустрия объектларини таснифлаш ва уларга тоифалар бериш, шунингдек берилган Тоифалар реестрини юритиш ваколатли давлат органи ҳузуридаги аккредитация қилинган ташкилот томонидан амалга оширилади.
Жойлаштириш воситалари меҳмонхоналар, туристик базалар ва мажмуаларни, дам олиш уйлари ва зоналарини, пансионатлар, кемпинглар, мотеллар, меҳмон уйларини, ўтов ва чодирли оромгоҳлар, санаторийларни ҳамда меҳмонхона хизматлари (жойлаштириш бўйича хизматлар) кўрсатиладиган бошқа объектларни, шунингдек жойлаштириш воситаси сифатида тунаб қолиш учун жиҳозланган ер усти транспортини ўз ичига олади.
Тоифа берилган туристик индустрия объектининг мулкдори ва (ёки) эгаси унинг мазкур тоифага мувофиқ бўлишини таъминлаши шарт.
16-модда. Туристик ахборот маркази
Жисмоний ва юридик шахсларни туристик ресурслар ҳамда туристик индустрия объектлари тўғрисида хабардор қилиш, шунингдек туристик бозорларда туристик маҳсулотларни тарғиб қилиш бўйича фаолиятни амалга оширувчи марказ туристик ахборот марказидир.
Туристик ахборот марказларининг лойиҳалари ҳамда уларда реализация қилинадиган товарларнинг (ишлар ва хизматларнинг) рўйхати ваколатли давлат органи билан келишилади.
Туристик ахборот маркази давлат-хусусий шериклик шартлари асосида ташкил этилиши мумкин.
4-боб. Туристик зоналар ва туристик кластерлар
17-модда. Туристик зоналар
Муайян чегараларга эга бўлган, бир ёки бир неча туристик ресурслар (табиий, тарихий, ижтимоий-маданий, даволаш-соғломлаштириш объектлари, шунингдек туристлар ва экскурсантларнинг эҳтиёжларини қаноатлантира оладиган бошқа объектлар) жойлашган, кириш туризмини ва ички туризмни, туристик индустрияни ривожлантириш, туристик ресурсларни муҳофаза қилиш ҳамда улардан оқилона фойдаланиш мақсадида ташкил этилган ҳудуд туристик зонадир.
Туристик зоналар давлат органлари ҳамда бошқа ташкилотларнинг, шунингдек тадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчи юридик ва жисмоний шахсларнинг таклифига кўра ташкил этилади.
Туристик зоналар республика ёки маҳаллий даражада ташкил этилади. Республика даражасидаги туристик зоналар Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари асосида, маҳаллий даражадаги туристик зоналар эса ваколатли давлат органи билан келишилган ҳолда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг қарорлари асосида ташкил этилади.
Туристик зоналарни аниқлашда уларда туристик ресурсларнинг мавжудлиги, шунингдек ушбу ҳудудларнинг туризм турларини ривожлантириш учун потенциал имкониятлари инобатга олинади.
Қурилаётган туристик индустрия объектларининг мулкдорлари ва (ёки) эгалари туристик зоналарнинг ҳудудларида туристик ресурслар барпо этилаётганда, шунингдек улардан фойдаланилаётганда ушбу объектларнинг мавжуд маҳаллий ижтимоий-иқтисодий, тарихий, илмий, бадиий, маданий муҳитга ёки бошқа ташкилий-мақсадли муҳитга ва инфратузилма муҳитига уйғунлашувини назарда тутиши шарт.
Туризм соҳаси субъектлари туристик зоналар ҳудудларида ўз фаолиятини ташкил этишда ва амалга оширишда атроф табиий муҳитга, маданий мерос объектларига ҳамда муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларга нисбатан эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлишни таъминлаши шарт.
Туристик зоналарда амалга ошириладиган туристик фаолият ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа фаолият туристик зоналарни ташкил этиш мақсадларига монелик қилмаслиги керак.

Download 406.15 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling