1. Ижтимоий-маданий масалалар / Туризм]
-модда. Ваколатли давлат органининг ҳудудий бўлинмалари
Download 406.15 Kb.
|
ЎРҚ-549 18.07.2019
9-модда. Ваколатли давлат органининг ҳудудий бўлинмалари
Ваколатли давлат органи Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида ҳудудий бўлинмаларга эга бўлади. Ваколатли давлат органи ҳудудий бўлинмаларининг раҳбарлари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раисининг, тегишли вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг тақдимномасига биноан ваколатли давлат органининг раҳбари томонидан лавозимга тайинланади ҳамда лавозимидан озод этилади. Қорақалпоғистон Республикаси бюджетининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларининг маблағлари ваколатли давлат органининг ҳудудий бўлинмаларини молиялаштириш манбаларидир. Ваколатли давлат органи ҳудудий бўлинмаларининг ходимларини қўшимча равишда моддий рағбатлантириш ваколатли давлат органи ҳузуридаги бюджетдан ташқари Туризм соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилади. Ваколатли давлат органининг ҳудудий бўлинмалари тегишли ҳудудда қуйидаги вазифаларни бажаради: тегишли ҳудудда туристик салоҳиятни оширишга қаратилган туризмни ривожлантиришнинг яхлит концепцияси амалга оширилишини таъминлаш; тегишли ҳудудда туризм соҳасидаги, тегишли ҳудуднинг туристик соҳасига инвестицияларни жалб этишга доир ҳудудий дастурларнинг ишлаб чиқилишини мувофиқлаштириш ва уларнинг амалга оширилишини мониторинг қилиш; туристик ресурсларни сақлаш ва ривожлантириш юзасидан маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан ҳамкорлик қилиш; тегишли ҳудудда туристик фаолият ривожлантирилишини таъминлаш, янги туристик йўналишларни ташкил этишга кўмаклашиш; туризм соҳаси субъектларига уларнинг фаолиятини ташкил этиш билан боғлиқ масалаларда услубий ва маслаҳат ёрдами кўрсатиш; тегишли ҳудудда ҳаракатланиш вақтида туристлар ва экскурсантларнинг туристик ресурсларга монеликсиз киришини таъминлашга кўмаклашиш; туристик салоҳиятни ривожлантириш, туризмни ривожлантиришга тўсқинлик қилаётган ғовларни бартараф этиш, шунингдек туризм соҳасида тадбиркорлик фаолиятини рағбатлантириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш; туристик бозорларда тегишли ҳудуднинг туристик салоҳияти тарғиб қилинишини ташкил этиш, тегишли ҳудуднинг туристик жозибадорлигини сақлаб қолиш; тегишли ҳудудда туризмни ривожлантириш тўғрисида ахборотни тўплашни, таҳлил қилишни амалга ошириш ва уни ваколатли давлат органига, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига тақдим этиш. Download 406.15 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling