1. Ижтимоий-маданий масалалар / Туризм]


-модда. Туроператорлар ҳамда турагентларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари


Download 406.15 Kb.
bet14/19
Sana09.02.2023
Hajmi406.15 Kb.
#1180058
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   19
Bog'liq
ЎРҚ-549 18.07.2019

29-модда. Туроператорлар ҳамда турагентларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
Туроператорлар ва турагентлар ўз ваколатлари доирасида қуйидаги ҳуқуқларга эга:
турнинг давомийлиги ва йўналишини, хизмат кўрсатиш шартларини, транспортда хизмат кўрсатиш турини, туристнинг, экскурсантнинг хавфсизлигини ҳамда уларнинг мол-мулки муҳофаза қилинишини таъминлаш чораларини туристнинг ва экскурсантнинг розилиги ҳамда хоҳишига кўра ўзгартириш;
туристнинг ва экскурсантнинг розилиги билан уларни тур бошланишидан камида йигирма кун олдин бу ҳақда хабардор этиш шарти билан турнинг шартлашилган қийматини кўпайтириш;
хизматлар кўрсатишнинг имкони бўлмайдиган форс-мажор ҳолатлар юзага келган тақдирда, шунингдек гуруҳ тузиш учун зарур бўлган туристлар ва экскурсантларнинг талаб қилинадиган сони йиғилмаган тақдирда, туристик хизматлар кўрсатиш шартномасини бекор қилиш, бу ҳақда туристлар ва экскурсантлар тур бошланишидан камида йигирма кун олдин хабардор этилиши керак;
туристлар, экскурсантлар ёки туризм соҳаси субъектлари томонидан етказилган зарарнинг ўрни қопланишини ва маънавий зиён компенсация қилинишини талаб қилиш.
Туроператорлар ва турагентлар:
туристлар ва экскурсантларга туристик хизматлар кўрсатиш шартномасида шартлашилган хизматлар кўрсатилишини таъминлаши;
туристик хизматлар кўрсатилмаган ёки улар тўлиқ бўлмаган ҳажмда кўрсатилган ёхуд лозим даражада сифатли кўрсатилмаган тақдирда туристлар ва экскурсантларга етказилган зарарнинг ўрнини қоплаши ҳамда маънавий зиённи компенсация қилиши;
туристлар ва экскурсантларга турни ташкил этиш, уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари тўғрисида тўлиқ ахборот тақдим этиши;
туристик ресурсларнинг сақланишига кўмаклашиши;
туристлар ва экскурсантлар вақтинча борилган мамлакатда (жойда) қонун ҳужжатларига риоя этиши устидан назоратни амалга ошириши шарт.
30-модда. Туристлар ҳамда экскурсантларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
Туристлар ва экскурсантлар қуйидаги ҳуқуқларга эга:
туристик хизматлар кўрсатиш шартномасида назарда тутилган хизматлардан фойдаланиш;
саёҳат билан боғлиқ тўлиқ ва ишончли ахборот олиш, шу жумладан вақтинча бўлиш мамлакатига (жойига) кириш ва унда бўлиш қоидалари, маҳаллий аҳолининг урф-одатлари, диний маросимлар, маданий мерос объектлари, муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар ва туризм соҳасининг объектлари, атроф табиий муҳитнинг ҳолати тўғрисида ахборот олиш;
шахсий хавфсизлиги ҳамда ўз ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш таъминланиши, шунингдек ўз мол-мулкининг бут сақланиши;
шошилинч тиббий ёрдам олиш;
туристик хизматлар кўрсатиш шартномаси бажарилмаган ёки лозим даражада бажарилмаган тақдирда моддий зарарнинг ўрни қопланиши, шунингдек маънавий зиённинг компенсация қилиниши;
агар турнинг умумий қиймати ошиши шартномада шартлашилган қийматидан ортиб кетса, туристик хизматлар кўрсатишга доир шартномани туроператорлар ва турагентларга етказилган моддий зарарнинг ўрнини қопламаган ҳолда бекор қилиш.
Туристлар ва экскурсантлар:
турда иштирок этиш учун ўз соғлиғи ҳолатининг ва (ёки) ёшининг хусусиятларига боғлиқ чекловлар (қарши кўрсатмалар) тўғрисидаги, ўз доимий яшаш жойидан ташқарига чиқиши ҳамда вақтинча бўлиш мамлакатига (жойига) кириши учун чекловлар ҳақидаги маълумотларни туроператорнинг ва (ёки) турагентнинг талабига кўра тақдим этиши;
туристик хизматлар кўрсатиш шартномаси шартларига ва вақтинча бўлиш мамлакатининг (жойининг) қонун ҳужжатларига риоя этиши, унинг сиёсий ҳамда ижтимоий тузилишини, маҳаллий аҳолининг анъаналарини, урф-одатларини, диний эътиқодини ҳурмат қилиши;
вақтинча бўлиш мамлакатидаги (жойидаги) атроф табиий муҳитга, муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар ва маданий мерос объектларига зарар етказмаслиги;
вақтинча бўлиш мамлакатидаги (жойидаги) божхона ва чегара назорати, шахсий хавфсизлик қоидаларига риоя этиши шарт.

Download 406.15 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling