1. Ижтимоий-маданий масалалар / Туризм]


-модда. Туристлар ва экскурсантларнинг хавфсизлигини таъминлаш бўйича ихтисослаштирилган, қутқарув ва шошилинч хизматлар


Download 406.15 Kb.
bet18/19
Sana09.02.2023
Hajmi406.15 Kb.
#1180058
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   19
Bog'liq
ЎРҚ-549 18.07.2019

37-модда. Туристлар ва экскурсантларнинг хавфсизлигини таъминлаш бўйича ихтисослаштирилган, қутқарув ва шошилинч хизматлар
Ўзбекистон Республикаси ҳудуди доирасида фалокатга учраган туристлар ва экскурсантларга зарур ёрдам кўрсатиш ихтисослаштирилган хизматлар томонидан амалга оширилади.
Қидирув-қутқарув хизматлари, шошилинч оператив хизматлар ва бошқа қутқарув хизматлари маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, шунингдек соғлиқни сақлаш, алоқа, ички ишлар органлари, давлат ўрмон хўжалиги, гидрометеорология, фуқаро авиацияси, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва бошқа манфаатдор ташкилотлар билан ҳамкорликда фаолият кўрсатади.
38-модда. Туризм соҳасида суғурта қилиш
Туристлар ва экскурсантларни суғурта қилиш ихтиёрийдир, бундан ушбу модданинг иккинчи қисмида назарда тутилган ҳоллар мустасно ҳамда туристлар ва экскурсантлар томонидан бундай фаолиятни олиб бориш ҳуқуқига эга бўлган тегишли суғурта ташкилотлари билан тузиладиган шартномалар асосида амалга оширилади.
Туроператорлар ва турагентлар туристик маҳсулотнинг хусусияти ҳамда шаклига қараб туристлар ва экскурсантларда суғурта полиси мавжуд бўлиши тўғрисида талаб белгилаш ҳуқуқига эга.
Туроператорлар ўзининг фуқаролик жавобгарлигини суғурта қилиши шарт.
10-боб. Якунловчи қоидалар
39-модда. Туризм соҳасидаги халқаро ҳамкорлик
Туризм соҳасидаги халқаро ҳамкорлик халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган принциплари ва нормалари, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари ҳамда қонун ҳужжатлари асосида амалга оширилади.
40-модда. Низоларни ҳал этиш
Туризм соҳасидаги низолар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.
41-модда. Туризм тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик
Туризм тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганликда айбдор шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
42-модда. Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида
Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб топилсин:
1) Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 20 августда қабул қилинган «Туризм тўғрисида»ги 830-I-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 йил, № 9, 227-модда);
2) Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 1999 йил 20 августда қабул қилинган «Туризм тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга киритиш ҳақида»ги 831-I-сонли Қарори (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 йил, № 9, 228-модда);
3) Ўзбекистон Республикасининг 2006 йил 6 апрелда қабул қилинган «Маҳсулотлар ва хизматларни сертификатлаштириш тартиб-таомиллари соддалаштирилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ЎРҚ-31-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, № 4, 157-модда) 7-моддаси;
4) Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 18 апрелда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ЎРҚ-476-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2018 йил, № 4, 224-модда) 36-моддаси.

Download 406.15 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling