1. Ижтимоий-маданий масалалар / Туризм]
-боб. Туризм соҳасини тартибга солиш
Download 406.15 Kb.
|
ЎРҚ-549 18.07.2019
- Bu sahifa navigatsiya:
- 7-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг туризм соҳасидаги ваколатлари
2-боб. Туризм соҳасини тартибга солиш
6-модда. Туризм соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари Туризм соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари қуйидагилардан иборат: мазкур соҳани мамлакат иқтисодиётининг стратегик тармоғи сифатида ривожлантириш; саёҳатларни амалга ошириш чоғида фуқароларнинг дам олиш, эркин ҳаракатланишга бўлган ҳуқуқларини ва бошқа ҳуқуқларини таъминлаш; туристик ресурслардан оқилона фойдаланиш ва уларни сақлаш; норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш; ички туризмни ривожлантириш, шу жумладан ижтимоий туризмни ривожлантириш доирасида болалар, ёшлар, кексалар, шунингдек ногиронлиги бўлган шахслар ва аҳолининг кам таъминланган қатламлари учун туризм ҳамда экскурсияларни ташкил этиш учун зарур шарт-шароитлар яратиш; туризм соҳасига инвестицияларни жалб қилиш ва инвестициялар киритиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш; мазкур соҳада давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш; тадбиркорлик субъектлари учун туристик хизматлар бозорида тенг имкониятлар яратиш; туризм соҳасининг субъектларига солиқ ва божхона имтиёзларини белгилаш орқали рағбатлантириш; туристлар ва экскурсантларнинг хавфсизлигини, уларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатлари ва мол-мулки ҳимоя қилинишини таъминлаш; илмий тадқиқотларни ташкил этиш ва ривожлантириш; кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш; халқаро ҳамкорликни ривожлантириш; Ўзбекистон Республикасининг туризм учун жозибадор мамлакат сифатидаги нуфузини ошириш; туризм соҳаси субъектларини улар туристик бозорларда миллий туристик маҳсулотни тарғиб қилишида давлат томонидан қўллаб-қувватлаш; илғор инновацион ва ахборот-коммуникация технологиялари жорий этилишини рағбатлантириш; туристик зоналар ва туристик кластерларнинг ривожлантирилишини рағбатлантириш. 7-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг туризм соҳасидаги ваколатлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси: туризм соҳасида ягона давлат сиёсати амалга оширилишини таъминлайди; туризм соҳасида давлат дастурлари ва бошқа дастурлар ишлаб чиқилиши ҳамда амалга оширилишини таъминлайди; туристик зоналар, туристик кластерларни ташкил этиш ва уларда туризм соҳаси субъектлари фаолиятини амалга ошириш тартибини белгилайди; туристик фаолиятни лицензиялаш тартибини белгилайди; туризм соҳасида хизматларни сертификатлаштириш тартибини белгилайди; туристлар ва экскурсантларни суғурта қилиш, уларга тиббий, ҳуқуқий ҳамда бошқа турдаги ёрдам кўрсатиш тартибини белгилайди; ваколатли давлат органи ҳузуридаги бюджетдан ташқари Туризм соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармасининг маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартибини белгилайди; туристик ресурслардан, табиий ва маданий мерос объектларидан оқилона фойдаланилишини ҳамда уларнинг сақланишини, шунингдек атроф табиий муҳитнинг муҳофаза қилинишини таъминлаш бўйича чоралар кўради; туристлар ва экскурсантлар бориши тақиқланган объектлар ҳамда ҳудудларни белгилайди; туризм соҳасига инвестицияларни жалб қилиш ва туризмни ривожлантириш лойиҳаларини амалга ошириш бўйича идоралараро ҳамкорликни мувофиқлаштиради; меҳмонхона хизматларини (жойлаштириш бўйича хизматларни), шунингдек туроператорлар ва турагентлар хизматларини кўрсатиш қоидаларини тасдиқлайди; туристлар ва экскурсантларнинг айрим тоифаларига имтиёзлар бериш тартибини белгилайди; туризм соҳасида кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тартибини белгилайди; туризм соҳасида халқаро ҳамкорликни амалга оширади ва ҳукуматлараро шартномалар тузади. Download 406.15 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling