1. Ижтимоий-маданий масалалар / Туризм]


-модда. Туристик хизматларни сертификатлаштириш


Download 406.15 Kb.
bet10/19
Sana09.02.2023
Hajmi406.15 Kb.
#1180058
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   19
Bog'liq
ЎРҚ-549 18.07.2019

21-модда. Туристик хизматларни сертификатлаштириш
Туроператор хизмати, жойлаштириш воситалари, тоғ чанғиси трассалари ва пляжлар мажбурий равишда сертификатлаштирилиши лозим.
Туроператор хизматларини, жойлаштириш воситалари, тоғ чанғиси трассалари ва пляжларни сертификатлаштириш ваколатли давлат органи ҳузуридаги аккредитация қилинган сертификатлаштириш бўйича ташкилот томонидан амалга оширилади.
Туристик хизматларни сертификатлаштириш уларнинг техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқлиги нуқтаи назаридан амалга оширилади ҳамда ушбу хизматларнинг хавфсизлиги ва сифатини таъминлашга қаратилади.
Ваколатли давлат органи Сертификатлаштирилган туристик хизматларнинг реестрини юритади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 июндаги 355-сон қарори билан тасдиқланган «Туроператор ва меҳмонхона хизматларини сертификатлаштириш тартиби тўғрисида низом».
22-модда. Туризм соҳасида стандартлаштириш
Туристлар ва экскурсантларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида туроператорлик ва турагентлик фаолиятини, шунингдек туристик индустрия объектларини стандартлаштириш амалга оширилади.
Ваколатли давлат органи туристик хизматлар соҳасидаги стандартлаштиришга доир ишларни ташкил этишни, мувофиқлаштиришни, уларнинг бажарилишини таъминлашни амалга оширади.
23-модда. Гидларнинг (гид-таржимонларнинг), экскурсия етакчиларининг ва йўриқчи-йўл бошловчиларнинг малакасини сертификатлаштириш
Гидлар (гид-таржимонлар), экскурсия етакчилари ва йўриқчи-йўл бошловчилар ваколатли давлат органи томонидан бериладиган тегишли сертификат олинганидан кейин юридик шахс ташкил этмасдан тадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчи жисмоний шахслар сифатида ёхуд юридик шахслар билан тузиладиган меҳнат шартномалари асосида мустақил равишда хизматлар кўрсатиши мумкин.
24-модда. Туризм соҳасидаги ягона реестрлар
Ваколатли давлат органи Туризм соҳасидаги ягона реестрларни шакллантиради ва юритади.
Туризм соҳасидаги ягона реестрлар туроператорларга, турагентларга, гидларга (гид-таржимонларга), экскурсия етакчиларига ва йўриқчи-йўл бошловчиларга нисбатан, жойлаштириш воситаларига, тоғ чанғиси трассаларига ва пляжларга, шунингдек туристик йўналишлар ва туристик объектларга нисбатан юритилади.
Туризм соҳасидаги ягона реестрлар ваколатли давлат органининг расмий веб-сайтига жойлаштирилади.

Download 406.15 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling