1-илова ўзбекистон республикаси мактабгача таълим


Мактабгача тарбияланувчилар


Download 1.01 Mb.
bet161/166
Sana21.04.2023
Hajmi1.01 Mb.
#1368946
1   ...   158   159   160   161   162   163   164   165   166
Bog'liq
06880a370b92ccdd8f12abb17fe08063 “Илм йўли” вариатив дастур 6 ёшдан 7 ёшгача бўлган болаларни мактаб таълимига тайёрлаш

Мактабгача тарбияланувчилар таълимий ва тарбиявий фаолиятининг турли йўналишлари бўйича ўзаро ҳамкорликни кўзда тутувчи, ота-оналарни муассасанинг таълим маконига интернет- ресурслардан фойдаланиш орқали киритиш бўйича ахборот- коммуникация тизимларини татбиқ қилиш. Ушбу услуб ҳамкорликдаги ишни таълим жараёнининг барча иштирокчилари учун қулай ва ҳаммабоп қилиш имконини беради. Ушбу услуб (телеграм ва ҳ.к.з.) каналларни ташкил этишни назарда тутади. Бу ерда ота-оналар ва МТТ педагоглари ахборот алмашишлари, жорий масалаларни муҳокама қилишлари, маслаҳат ёрдамларини олишлари, қарорларни тезкор қабул қилишлари, гуруҳни, МТТни ривожлантириш бўйича таклифлар беришлари мумкин.


Эълон доскаси
Эълонлар доскаси – ота-оналарга маълумот етказишнинг яна бир усулидир. Уларда йиғилиш ҳақида эълонлар, кундалик жадвал, кўнгилли ёрдамчилар ва улар учун йўриқномалар жойлаштирилиши мумкин. Эълон доскасининг ёрқин ва ранг-баранг бўлиши, маълумотлар тез-ез алматириб турилиши керак.
Шунингдек, эълонлар доскасидан ота-оналарга айни пайтда болалари нима билан шуғул-ланаётганини кўрсатиш учун ҳам фойдаланилади. Эълонлар доскасида болаларнинг экскурсиялар ҳақидаги бадиий безатилган ҳисоботлари, оила аъзоларининг суратлари жойлаштрилиши мумкин. Эълонлар доскаси гуруҳдаги муҳит ва ҳаётни акс эттириш учун бор имконият ва қобилиятингизни ишга солинг. Ота-оналарни уни безашга ҳисса қўшишларини илтимос қилинг. Масалан, ота яхши расм чизса, уни таклиф этиб, болалар билан бирга расм чизишини илтимос қилинг, сўнг уларнинг биргаликдаги ижод маҳсулини доскага осиб қўйинг.
Доскадаги хабарлар ёзувлар ёки кундаликларда акс эттирилган маълумотларни такрорлаши ёки ривожлантириши мумкин. Эълонлар доскасидаги маълумотлар ота-оналар билан ахборот-маърифий ишларни олиб бориш мақсадига ҳам хизмат қилиши мумкин. Масалан, эълонлар доскасига “Яқинда мактабга борамиз” мавзусида маълумот жойлаштириш мумкин. Бу ерда қизиқарли шаклда педагоглар ва бошқа мутахассислар томонидан болани мактабга тайёрлашга доир фойдали ахборотлар жойлашрилади. Доскадаги “Оилада болани мактабга маънавий-иродавий”, “Иродавий фазилатларни шакллантиришда оиладаги ўйиннинг аҳамияти”, “Бўлғуси мактаб ўқувчисиннг кун тартиби” ва бошқа рукнлар ҳар ойда янгилаб турилади.

Download 1.01 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   158   159   160   161   162   163   164   165   166




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling