1-илова ўзбекистон республикаси мактабгача таълим


Расмий мулоқот стратегиялари Уйга ташрифлар


Download 1.01 Mb.
bet162/166
Sana21.04.2023
Hajmi1.01 Mb.
#1368946
1   ...   158   159   160   161   162   163   164   165   166
Bog'liq
06880a370b92ccdd8f12abb17fe08063 “Илм йўли” вариатив дастур 6 ёшдан 7 ёшгача бўлган болаларни мактаб таълимига тайёрлаш

Расмий мулоқот стратегиялари Уйга ташрифлар


Оилага бир йилда икки марта, одатда йилнинг бошида ва охирида ташриф буюриш талаб қилинади. Бундай ташрифлардан кўзланган мақсад турлича бўлиши мумкин, лекин бу ташрифлар одатда бола ва оила билан танишиш ва улар билан яқинроқ алоқа ўрнатиш мақсадида амалга оширилади.


Оила аъзоларининг гуруҳда бўлиши.


Бола оиласига биринчи марта ташриф буюрганда, педагог дастурнинг муваффақияти педагогик жамоа ва ота-оналар ўртасидаги яқин мулоқотга асосланишини тез-тез таъкидлаб туриши лозим. Оилага ўз иштирокининг муҳимлигини англашга ёрдам бериш учун, уларга МТТ ва гуруҳнинг эҳтиёжлари рўйхатини тақдим қилиш, уларга дастурни қўллаб- қувватлашнинг кўплаб имкониятлари ҳақида шунчаки гапириб бериш мумкин. Ҳар бир оила аъзосининг қизиқиши ва қобилиятини ўрганиш ва бу қобилиятлардан МТТда фойдаланиш усулларини таклиф қилиш мумкин. Очиқ мулоқотга асосланган ўзаро ишонч муҳити вақт ўтиши билан юзага келувчи ўзаро ҳурматни талаб қилади. Оиланинг иштироки мактабга тайёрлашнинг муҳим бир қисми сифатида барча иштирокчи томонлар учун жуда ҳам фойдалидир.


Оила учун фойда


Ота-оналар гуруҳга ташриф буюриб, унинг фаолиятида қатнашиб:

  • дастурга шахсий дахлдорликларини ҳис қиладилар;

  • бола бошқалар билан мулоқот қилаётганлигини кўришади;

  • бола ривожланишини яхшироқ тушуна бошлайдилар;

  • педагоглар иши ҳақида тасаввурга эга бўладилар;

  • болалар билан уйда шуғулланиш мумкин бўлган фаолият турларини ўрганадилар;

  • боланинг ўзи гапириб берадиган дўстлари билан танишадилар;

  • бошқа ота-оналар билан узоқ давом этувчи дўстлик алоқаларини ўрнатадилар;

  • уйда болага дастурни ўзлаштириши учун ёрдам бериш имкониятига эга бўладилар.

Педагоглар учун фойда


Ота-оналар гуруҳ ҳаётида иштирок этганда педагоглар:

  • алоҳида болаларга кўпроқ вақт сарфлашлари ва кичик гуруҳлар билан ишлашлари мумкин;

  • ота-оналар ўз фарзандларини қандай ундаётганларини тушунишлари мумкин;

  • ота-оналар ўз фарзандларига топшириқларни ечишга қандай ёрдам бераётганликларини кўришлари мумкин;

  • ота-оналарнинг қайси машғулотлари ва қизиқишлари фарзандлариники билан бир хил эканлигини билиб олишлари мумкин;

  • ота-оналар ўз фарзандлари бошқалар билан ўзаро ҳамкорликда ишлаётганлигидан фойда олишлари мумкин.

Download 1.01 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   158   159   160   161   162   163   164   165   166




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling